Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Аҳоли сонининг танлама статистик кузатувини ўтказиш якунларини чиқариш методикаси (ЎзР ВМ 14.03.2011 й. 71-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 14 мартдаги

71-сон қарорига

2-ИЛОВА



Аҳоли сонининг танлама статистик

кузатувини ўтказиш якунларини чиқариш

МЕТОДИКАСИ


I. ТАНЛАМА СТАТИСТИК КУЗАТУВНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


1. Республикада доимий яшовчи аҳолининг янада аниқ сонини аниқлаш, шунингдек демографик жараёнларнинг жорий ҳисоби маълумотларини аниқлаштириш аҳоли сонининг танлама статистик кузатувининг (кейинги ўринларда кузатув деб аталади) мақсади ҳисобланади.


2. Қуйидагилар кузатувнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

демографик жараёнларнинг жорий ҳисоби маълумотларини баҳолаш;

демография статистикаси бўйича кўрсаткичлар тизимини кенгайтириш;

аҳоли тўғрисидаги маълумотларни тўплашни ташкил этиш усулларини такомиллаштириш;

демографик ҳисоб-китоблар ва таҳлил сифатини жиддий ошириш учун зарур маълумотлар асосини яратиш.



II. КУЗАТУВНИ ЎТКАЗИШНИНГ АСОСИЙ

МЕТОДОЛОГИК ҚОИДАЛАРИ


3. Республиканинг бутун ҳудуди бўйича аҳоли сонининг 10 фоизи кузатув билан қамраб олинади.

Кузатув танлаб олинган шаҳар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва маҳаллаларда (кейинги ўринларда аҳоли пунктлари деб аталади) ялпи уйма-уй айланиб чиқиш ва яшаётган шахсларни ушбу Методикага 1-иловага мувофиқ шакл бўйича махсус кузатув сўровномаси (кейинги ўринларда сўровнома деб аталади) асосида сўраб чиқиш йўли билан республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳрида ўтказилади.

Сўровномаларни тўлдириш тартиби ушбу Методикага 2-иловага мувофиқ белгиланган.


4. Кузатувни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасодифий кенг қамровли танлов усули билан республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳрида аҳолининг 10 фоизи қамраб олиниши ҳисобга олинган ҳолда кузатувни ўтказиш учун аҳоли пунктларининг аниқ рўйхати белгиланади.


5. Кўрсатиб ўтилган аҳоли пунктлари ҳудудида доимий яшайдиган, шу жумладан, вақтинча уйида бўлмаган аҳоли (фуқаролигидан қатъи назар) танлаб кузатишда ҳисобга олиниши керак.

Сўраб чиқилаётган белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган уй ёки квартира доимий яшаш жойи ҳисобланади.


6. Кузатувда шунингдек қуйидагилар ҳисобга олинади:

сўров пайтида ушбу аҳоли пунктлари ҳудудида вақтинча турган, бироқ чет элда доимий яшайдиган шахслар, фуқаролиги йўқ шахслар ва хорижий фуқаролар;

чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган шахслар, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, шу жумладан, сўров ўтказилаётган пайтда ёпиқ ҳудудда бўлган ҳарбий хизматчилар;

дастлабки қамоқ жойларидаги шахслар, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаётган шахслар;

ижтимоий йўналишдаги институционал муассасалардаги шахслар (Меҳрибонлик уйлари, сақлаш, тарбиялаш, таълим беришнинг алоҳида шароитларига эҳтиёж сезувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар коллежлари, "Саховат" ва "Мурувват" интернат-уйлари, сурункали касалликлардан азоб чекаётганлар учун касалхоналар ва бошқалар).


7. Кузатиладиган манзиллар (уйлар, квартиралар) бўйича яшаётган хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифалари кузатувда ҳисобга олинмайди:

хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналарида ишлайдиган хорижий фуқаролар, шунингдек уларнинг улар билан бирга яшайдиган оила аъзолари;

халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарида ишлайдиган хорижий фуқаролар;

хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотларнинг делегациялари таркибида Ўзбекистон Республикасига келган хорижий фуқаролар;

туризм мақсадида Ўзбекистон Республикасида турган хорижий фуқаролар.



III. КУЗАТУВНИ ЎТКАЗИШНИНГ АСОСИЙ

ТАШКИЛИЙ ҚОИДАЛАРИ


8. Кузатувни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, кузатувни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш, унинг натижаларини таҳлил қилиш Аҳоли сонининг танлама статистик кузатувини ўтказиш бўйича республика комиссияси томонидан амалга оширилади.


9. Республика ҳудудларида тайёргарлик тадбирларини белгиланган муддатларда сўзсиз ва сифатли амалга ошириш ва кузатувни ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида аҳоли сонининг танлама статистик кузатувини ўтказиш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан аниқ чора-тадбирлар ва масъул бажарувчилар кўрсатилган ҳолда тайёргарлик тадбирларини ташкил этиш ва кузатувни ўтказиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинади.

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан давлат статистика органлари билан биргаликда аҳоли пунктларида доимий яшовчи аҳоли сони кўрсатилган ҳолда аҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхати тузилади. Бунда доимий яшовчи аҳоли сони тўғрисидаги давлат статистика маълумотлари ҳисобга олинади.

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларидан олинган аҳоли пунктларида доимий яшовчи аҳоли сони кўрсатилган барча аҳоли пунктлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан умумлаштирилади ҳамда Республика комиссиясига тақдим этилади.


10. Кузатув аҳоли пунктларида тасодифий кенг қамровли танлов асосида Давлат статистика қўмитаси томонидан шакллантирилган ва Республика комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича ўтказилади.


11. Аҳолини тўлиқ ва ялпи қамраб олишни таъминлаш мақсадида туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда кузатув ўтказиладиган аҳоли пунктлари кўчалари номлари кўрсаткичлари ҳамда уйлар, квартиралар тартиб рақамлари хатловдан ўтказилади ва тартибга солинади.


12. Танлаб олинган аҳоли пунктларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан манзиллар рўйхатлари тузилади, кузатув ўтказилаётган аҳоли пунктида аҳоли сони тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш учун ҳар бир уйда (квартирада) яшовчилар сони кўрсатилади.


13. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан давлат статистикаси ҳудудий органлари билан биргаликда статистика органлари ходимлари, олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва юқори босқич талабалари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари орасидан маълумотлар тўпловчи (сўровнома ўтказувчи) шахслар контингентини танлаш ташкил этилади. Ходим яшайдиган жой кузатиладиган аҳоли пунктига бориш учун қулай бўлиши керак.

Маълумотлар тўплайдиган шахслар контингенти бир кунда ўртача 50 кишини сўраб чиқиш мўлжалидан келиб чиқиб белгиланади.

Шахслар контингентини танлашда маълумотларни тўплаш жараёнида замонавий фикрлайдиган, ташаббускор, масъулиятли ва қўйилган вазифаларни бажаришни таъминлашга қодир бўлган шахслар жалб этилишини таъминлаш зарур.

Танлаб олинган шахслар контингенти ҳудудий статистика бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган номи ёзилган белги (гувоҳнома) билан таъминланади.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти томонидан:

статистика органлари ва Ижтимоий тадқиқотлар институти ходимлари орасидан ҳар бир аҳоли пунктида сўровни ўтказиш мувофиқлаштирилишини таъминлайдиган супервайзерлар (назоратчи инструкторлар) тайёрланади;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда маълумотларни тўплаш учун танлаб олинган шахслар контингентини ўқитиш ташкил этилади. Ўқув семинарларида сўровномаларни намунали тўлдириш, кейинчалик хатоларни таҳлил қилиш ва юзага келадиган қийинчиликларни тушунтириш бўйича амалий машғулотларни ўтказиш назарда тутилади. Ўқитиш ишга ўқитилаётганнинг ўрганилган материални ўзлаштириб олиши тўғрилигини ва тайёргарлиги даражасини мажбурий текшириш билан тугалланади.


15. Маълумотлар тўплашда иштирок этаётган шахслар контингентига аҳоли сонини кузатиш тадбирларини молиялаштириш учун Давлат статистика қўмитасига ажратилган маблағлар ҳисобидан мукофот пули тўланади.



IV. КУЗАТУВНИ ЎТКАЗИШ


16. Аҳоли пунктларида кузатув манзиллар рўйхатлари асосида қатъий белгиланган муддатларда ялпи уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан махсус танланган шахслар контингенти (кейинги ўринларда интервью олувчи деб аталади) томонидан ўтказилади.

Аҳоли томонидан интервью олувчиларга ишончни таъминлаш, кузатув ўтказиш вақтида жамоат тартиби ва хавфсизликка риоя қилиш мақсадида интервью олувчилар томонидан сўров ички ишлар органлари ходими ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органлари вакили иштирокида амалга оширилади.


17. Сўров бошланишидан олдин сўраб чиқилаётганларга ўтказиладиган кузатувнинг мақсад ва вазифалари тушунтирилади, кузатув ўтказилаётган манзил бўйича яшаётган шахслар сони аниқланади.

Сўровни ўтказишда барча жавоблар фақат сўраб чиқилаётганларнинг сўзлари бўйича тўлдирилади, бунда ҳужжатлар текширилмайди.

Сўровнома оиланинг ҳар бир аъзосига алоҳида тўлдирилади. Сўров ўтказилаётганда оиланинг аъзоларидан кимдир ҳозир бўлмаганда, улар учун жавоблар оиланинг бошқа вояга етган аъзоларидан олиниши мумкин.


18. Тўлдирилган сўровномалар интервью олувчилар томонидан ҳар куни сўров тамом бўлгандан кейин супервайзерга тақдим этилади.


19. Супервайзерлар бутун давр мобайнида:

ҳар куни интервью олувчилардан тўлдирилган сўровномаларни қабул қилиб оладилар;

кузатувда ҳисобга олинган аҳолининг тўлиқ қамраб олиниши ва сонини текширадилар;

интервью олувчи томонидан сўровномалар тўлдирилишининг тўлиқлиги ва тўғрилигини назорат қиладилар, сўровнома саволларига жавобларни мантиқий назорат қиладилар;

кузатув жараёнида юзага келадиган масалалар бўйича интервью олувчиларга амалий ёрдам берадилар;

сўров усули билан интервью олувчилар томонидан кузатилган уй хўжаликларини танлаб назорат тартибида айланиб чиқадилар.

Интервью олувчилардан қабул қилинган тўлдирилган сўровномалар аҳоли пунктларида кузатув тамом бўлгандан кейин супервайзер томонидан Сўровномаларни автоматлаштирилган тарзда умумлаштириш бўйича вақтинчалик марказларга тақдим этилади.



V. КУЗАТУВ НАТИЖАЛАРИНИ

УМУМЛАШТИРИШ ВА ТАЙЁРЛАШ


20. Ҳудудий статистика бошқармалари:

аҳоли пунктлари бўйича тўлдирилган сўровномаларни туркумлайдилар;

ҳар бир аҳоли пункти бўйича сўровномаларга тартиб рақами қўядилар;

сўровномаларнинг саволларига сўз билан ёзилган жавобларни кодлаштирадилар;

махсус дастурий таъминлашдан фойдаланган ҳолда кодлаштирилган маълумотларни ҳудудий электрон маълумотлар базасига киритадилар;

материалларни автоматлаштирилган тарзда умумлаштирадилар;

электрон ахборотнинг дастлабки назорати ва таҳлилини амалга оширадилар;

олинган натижаларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича умумлаштирадилар;

умумлаштирилган электрон маълумотларни Давлат статистика қўмитасига тақдим этадилар.

Кузатувнинг тўлдирилган сўровномаларини умумлаштириш учун ҳудудий статистика бошқармалари томонидан умумлаштириладиган сўровномалар сонидан келиб чиқиб маълумотларни умумлаштириш бўйича шартнома асосида мутахассисларнинг зарур сони қўшимча равишда жалб этилади.

Тўлдирилган сўровномаларнинг асл нусхалари улар умумлаштирилгандан кейин ҳудудий статистика органлари томонидан доимий сақлаш учун Давлат статистика қўмитасига берилади.


21. Давлат статистика қўмитаси:

ҳудудий статистика бошқармаларидан олинган ахборот асосида республика бўйича кузатув натижаларининг электрон маълумотлар базаларини шакллантиради;

кузатув натижаларини мантиқий назорат қилади;

кузатув натижаларини таҳлил қилади;

олинган маълумотларни аҳолини жорий ҳисобга олиш маълумотлари билан таққослайди;

аҳолининг узил-кесил статистика кўрсаткичлари ҳисоб-китобини амалга оширади;

якуний маълумотларни Республика комиссиясига тақдим этади.

Аҳолининг узил-кесил статистика кўрсаткичларини шакллантиришда танлаб кузатиш натижалари Давлат статистика қўмитаси томонидан махсус ишлаб чиқилган методикага мувофиқ бутун аҳолига татбиқ этилади.


22. Республика комиссияси:

Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган кузатув натижаларини ва жорий ҳисобга олишни кўриб чиқади;

тушган ахборотни таҳлил қилиш асосида тегишли ўзгартиришларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри аҳолиси сонининг статистика кўрсаткичларига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади;

кузатув натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига аҳоли сони тўғрисидаги статистика маълумотларига киритиладиган ўзгартиришлар тўғрисида ахборот тақдим этади.


23. Республика комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар доимий яшовчи аҳоли сонини бундан кейин жорий ҳисобга олиш ва статистика ҳисоб-китобларни ташкил этиш учун асос ҳисобланади.


24. Кузатув маълумотларини тўплаш, киритиш ва умумлаштиришда қатнашадиган шахсларни мукофотлаш пулини ҳисоблаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.






Методикага

1-ИЛОВА

  

  



      

Сўровнома рақами / № анкеты:

    


             

             










ТАНЛАМА КУЗАТУВ СЎРОВНОМАСИ

Анкета выборочного обследования











        

             

           

    

Кўча номи, уй, хонадон рақами /

Название улицы, № дома, квартиры

        


              


           










01

   

Жинси / Пол

    

1

аёл / жен.


2

эркак / муж.



            










02

        

Миллати / Национальность

    




               










03

      

Туғилган санаси / Дата рождения

     

кун, ой, йил /

день, мес., год






             










04

       

Фуқаролиги / Гражданство

        




          










05

         

Доимий рўйхатда турадиган жойи /

Постоянное место прописки

         







          



давлат / государство:





        

ҳудуд / территория:





        

туман, шаҳар / район, город:





      







шаҳарча, қишлоқ аҳоли пункти, овул / г.п., снп, аул:


           










06

      

Оилавий аҳволи /

Семейное положение

          

1

никоҳда / в браке


2

никоҳда бўлмаган / не состоял(а) в браке


            













3

    

бева киши (аёл) / вдовец(а)

       


4

ажрашган / разведен(а)




                 










07

Маълумоти / Образование

1

олий / высшее


2

тўлиқсиз олий / незаконченное высшее


3

     

ўрта махсус, касб-ҳунар / среднее специальное, профессиональное

     


            













4

умумий ўрта / среднее общее


5

тўлиқсиз ўрта / неполное среднее


6

     

бошланғич, маълумотсиз / начальное, не имеет образования

      


         











              










      

Вақтинча уйда яшамаётганлар учун 9-саволга ўтилсин /

Для временно отсутствующих перейти к 9-му вопросу

         


          










08

Машғулоти / Занятие

1

давлат ташкилотида / в гос. организации


2

нодавлат ташкилотда / в негос. организации


3

     

якка тартибдаги тадбиркор / индивидуальный предприниматель

      


                












4

      

уй хўжалигида банд / занят(а) в домашнем хозяйстве

      


5

талаба / студент


6

ўқувчи / ученик (ца)

                  



7

пенсионер / пенсионер


8

       

бола парвариши билан банд ёки уй бекаси / занята по уходу за ребенком или домохозяйка

        


9

ихтиёрий ишлашни хоҳламайди / добровольно незанят (а)


               













10

     

ишсиз / безработный (ая)

      








              










       

Сўров якуни / Конец опроса

      


              










     

Вақтинча яшаётган жойи / Место временного проживания:

       








         










09

     

Ўзбекистон ҳудудида / В Узбекистане

        




          





        

(ҳудуд / территория)




         





       

       



10

    

Хорижда / За рубежом

      




           





        

(давлат / государство)




          






      

        




11

       

Қанча муддатдан бери вақтинча яшаётган жойида истиқомат қилмоқда / Срок пребывания на месте временного проживания

        


_____ йил / лет


_____ ой / месяцев


           










12

        

Кетишдан мақсад /

Цель выезда

        

1

ўқиш / учёба


2

хизмат сафари / командировка


3

дам олиш / отдых


                  











            


4

      

ишлаш учун / на работу

            


5

даволаниш / лечение


6

бошқа / другое

    

   




Методикага

2-ИЛОВА



Кузатув сўровномасини тўлдириш

ТАРТИБИ


Сўровнома оиланинг ҳар бир аъзоси бўйича алоҳида тўлдирилади.

Сўров ўтказилаётган оила яшаётган кўчанинг номи ва уйнинг тартиб рақами сўровноманинг тегишли катагида тўлиқ ва аниқ акс эттирилиши керак -

       


Истиқлол

15

25


          

01-савол. Сўраб чиқилаётган шахснинг жинси тўғрисидаги маълумотлар жавобларнинг тегишли катагида доира билан белгиланади.


02-савол. Миллати сўраб чиқилаётган шахснинг оғзаки жавобига кўра сўз билан ёзилади.


03-савол. Туғилган санаси катакларда рақамлар билан кўрсатилади -

                 


15

09

1960


                

04-савол. Сўраб чиқилаётган шахснинг фуқаролиги сўзлар билан ёзилади (масалан, Ўзбекистон Республикаси, Туркманистон Республикаси).


05-савол. Сўраб чиқилаётган шахснинг доимий рўйхатдан ўтказилган жойи тўғрисидаги маълумотлар паспорт асосида, 16 ёшга тўлмаган шахслар учун - ота-онасининг сўзлари асосида кўрсатилади, барча катаклар сўзлар билан тўлдирилади. Жавоблар сўраб чиқилаётган шахсларнинг сўзлари асосида тўлдирилади (ҳужжатлар текширилмайди).


06-савол. Сўраб чиқилаётган шахснинг оилавий аҳволи тўғрисидаги маълумотлар жавобларнинг тегишли катагида доира билан қайд этилади (ўн етти ёшга тўлмаган эркаклар ва 16 ёшга тўлмаган аёллар учун 6-савол тўлдирилмайди).


07-савол. Сўраб чиқилаётган шахснинг маълумоти қуйидаги тарзда қайд этилади, агар сўраб чиқилаётган шахс:

олий ёки ундан юқори маълумотга эга бўлса (олий таълим муассасасини тамомлаган бўлса) - доира билан 1 рақами белгиланади;

олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса ёки академик таътилда бўлса - доира билан 2 рақами белгиланади;

ўрта махсус таълим муассасасини (академик лицей, касб-ҳунар коллежи, техникум, профессионал-техника, тиббиёт, педагогика ва бошқа билим юртини) тамомлаган бўлса - доира билан 3 рақами белгиланади;

умумтаълим мактабининг 9, 10 ёки 11-синфини тўлиқ тугатган бўлса - доира билан 4 рақами белгиланади;

умумтаълим мактабини тўлиқ тугатмаган бўлса ёки унда ўқиётган бўлса - доира билан 5 рақами белгиланади;

бошланғич маълумотга эга бўлса (1 - 4-синфлар) ёки умумтаълим мактабида умуман ўқимаган бўлса - доира билан 6 рақами белгиланади.

Мактаб ёшига етмаган болалар учун 7-савол тўлдирилмайди.


Вақтинча уйда яшамаётганлар учун 8-савол тўлдирилмайди.

(Бунда бирор-бир сабабларга кўра қариндошлариникига ёки танишлариникига вақтинча кетган шахслар назарда тутилмайди).


08-савол. Сўраб чиқилаётган шахснинг машғулоти тўғрисидаги маълумотлар жавобларнинг тегишли катагида доира билан белгиланади.

8-савол тўлдирилгандан кейин сўров якунланади.

Вақтинча уйда яшамаётганлар учун 9-12-саволлар қуйидаги тарзда тўлдирилади:


09-савол. Агар шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлса, ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар) номи кўрсатилади.


10-савол. Агар шахс хорижда бўлса, сўзлар билан давлат номи кўрсатилади.


11-савол. Қанча муддатдан бери вақтинча яшаётган жойида истиқомат қилиши муддати кетган вақтидан ҳозирги вақтгача ҳисобланади, рақамлар билан тўлдирилади.


12-савол. Сўраб чиқилаётган шахснинг кетишдан мақсади жавобларнинг тегишли катагида доира билан белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 10-11-сон, 102-модда.

















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск