ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари олувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича Қоидалар (АВ томонидан 02.02.2009 й. 1892-сон билан рўйхатга олинган 24.12.2008 й. МВ 119-сон, МББ 307-В-сон, ДСҚ 6-сон, ТИАИСВ ЭГ-01/14-8052-сон, ДБҚ 01-02/5-61-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 2 февралда 1892-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Марказий банк Бошқаруви,

Давлат статистика қўмитаси,

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар

ва савдо вазирлиги ҳамда

Давлат божхона қўмитасининг

2008 йил 24 декабрдаги

119, 307-В, 6, ЭГ-01/14-8052,

01-02/5-61-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник

кўмаклашиш воситалари олувчилар томонидан тақдим

этиладиган ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича

ҚОИДАЛАР


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сонли "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш Департаментини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 48-сон, 472-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари олувчилар (бундан буён матнда грант олувчилар деб юритилади) томонидан тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тўлдириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига тақдим этиладиган инсонпарварлик ёрдами бўйича ҳисобот донорлар билан ўзаро келишилган битим ва дастурларда ёки инсонпарварлик ёрдамининг мувофиқлаштирилишига масъул ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича Комплекс раҳбарининг қарорида белгиланган грант олувчилар томонидан, техник кўмаклашиш воситалари бўйича ҳисобот эса халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда чет эл ҳукуматлари ташкилотларининг техник кўмаклашиш бўйича қабул қилган қарорларида кўрсатилган грант олувчилар томонидан тақдим этилади.


2. Ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли таркибий бўлинмаларига жойлашган жой бўйича ҳар ойнинг 1-санаси ҳолатига (кейинги ҳисобот ойининг 10-санасидан кечиктирмасдан) почта орқали ёки қўлда тақдим этилади.


3. Ҳисоботда барча маълумотлар, қатор ва устунлар тўлдирилиши зарур. Агар грант олувчилар томонидан у ёки бу қатор (устун) бўйича тегишли маълумотлар бўлмаса, у ҳолда ушбу қатор (устун)га чизиқ тортиб қўйилади. Ҳисоботдаги маълумотлар ёзув машиналарида ёки бошқа ахборот технологияларида тўлдирилиши шарт.


4. Ҳисоботнинг манзилли қисми қуйидаги тартибда тўлғазилади:

"Олувчи" - грант олувчининг тўлиқ номи кўрсатилади;

"Жойлашган жойи (манзили)" - грант олувчининг почта манзили (почта индекси билан) кўрсатилади;

"Солиқ тўловчининг идентификация рақами" - солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади;

"Телефон/факс ва электрон почта" - грант олувчининг телефон/факс рақами ва электрон почта манзили кўрсатилади.


5. Ҳисобот грант олувчининг раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.


6. Ҳисоботда тозаланиш ва тузатишга йўл қўйилиши мумкин эмас. Агарда хатолик тузатилса, у ҳолда грант олувчининг раҳбари томонидан имзоланган тегишли тушунтириш берилади.


7. Ҳисоботда сумма миллий валюта ва АҚШ долларида кўрсатилади. Инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари бошқа валюта қийматликларида расмийлаштирилган бўлса, у ҳолда ушбу қиймат инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари олинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган курс бўйича АҚШ доллари эквивалентида қайта ҳисобланади.



II. ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИНИНГ

КЕЛИБ ТУШИШИ ВА УЛАРНИНГ

ЎЗЛАШТИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБОТНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ


8. Ҳисоботда "эркин муомалага чиқариш" божхона режими бўйича расмийлаштирилган юклар кўрсатилади.


9. Инсонпарварлик ёрдамининг келиб тушиши ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисидаги ҳисобот шаклининг устунлари қуйидагича тўлдирилади (1-илова):

А устунда - тартиб рақам;

Б устунда - инсонпарварлик ёрдами кўрсатаётган мамлакат коди (Дунё мамлакатлари классификаторининг рақамли коди ("Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага 3-илова (1999 йил 3 декабрь, рўйхат рақами 834 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон);

В устунда - инсонпарварлик ёрдами кўрсатаётган мамлакат ёки донор номи;

Г устунда - лойиҳа номи;

Д устунда - инсонпарварлик ёрдами жалб қилинишининг мақсади қуйидаги хос рақамлар бўйича кўрсатилади:


10 - тиббий ёрдам;

20 - асбоб-ускуна, ҳисоблаш техникаси билан таъминлаш;

30 - моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

40 - ижтимоий ёрдам;

50 - фавқулодда вазиятларга тайёргарлик;

60 - ахборот ёрдами;

70 - техник ёрдам;

80 - спортни ривожлантириш;

90 - озиқ-овқат ёрдами;

100 - деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш;

110 - диний, маърифий фаолият;

120 - таълим даражасини ошириш;

130 - шаҳарни ободонлаштириш;

140 - рағбатлантирувчи совринлар;

150 - бошқалар;


Е устунда - Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами олиниши маъқулланган ҳужжатнинг рақами ва санаси;

Ж устунда - инсонпарварлик ёрдами сифатида олинган маҳсулот номи;

З устунда - шартнома бўйича инсонпарварлик ёрдамининг миллий валютадаги умумий суммаси;

И устунда - шартнома бўйича инсонпарварлик ёрдамининг АҚШ долларидаги умумий суммаси;

1, 5, 10, 14, 18 ва 23-устунларда - маҳсулотнинг натура кўринишидаги ўлчов бирлиги;

2, 6, 11, 15, 19 ва 24-устунларда - маҳсулотнинг миқдор кўринишидаги ўлчов бирлиги;

3, 7, 12, 16, 20 ва 25-устунларда - инсонпарварлик ёрдамининг миллий валютадаги суммаси;

4, 8, 13, 17, 21 ва 26-устунларда - инсонпарварлик ёрдамининг АҚШ долларидаги суммаси;

9-устунда - инсонпарварлик ёрдамининг республика ҳудудлари (вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар) бўйича тақсимоти: биринчи қаторда - жами ўзлаштирилган (тақсимланган), кейинги қаторларда ҳудудлар бўйича (вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар). Республика ҳудуди (вилоят, туман ва шаҳар) ҳисобот санаси даврига инсонпарварлик ёрдамининг ҳақиқатда тақсимланиши бўйича кўрсатилади ва кейинги ҳисоботларда инсонпарварлик ёрдами тақсимотининг ўзгаришига қараб аниқлаштирилади;

22 ва 27-устунларда - инсонпарварлик ёрдами ўзлаштирилишининг кечиктирилганлик сабаблари.



III. ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ

ВОСИТАЛАРИНИНГ КЕЛИБ ТУШИШИ

ВА ЎЗЛАШТИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБОТНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ


10. Техник кўмаклашиш воситаларининг келиб тушиши ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисидаги ҳисобот шаклининг устунлари қуйидагича тўлдирилади (2-илова):

А устунда - тартиб рақам;

Б устунда - техник кўмаклашиш воситалари тақдим қилган мамлакат коди (Дунё мамлакатлари классификаторининг рақамли коди ("Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага 3-илова (1999 йил 3 декабрь, рўйхат рақами 834 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон);

В устунда - техник кўмаклашиш воситалари тақдим қилган мамлакат ёки донор номи;

Г устунда - лойиҳа номи;

Д устунда - техник кўмаклашиш воситаларининг фойдаланиш йўналишлари қуйидаги хос рақамлар бўйича кўрсатилади:


10 - асбоб-ускуналар сотиб олиш;

20 - тиббий дори-дармонлар сотиб олиш;

30 - моддий-техник ресурсларни сотиб олиш (офис мебеллари, ўқув қўлланмалари, дизайн ва бошқалар);

40 - жорий харажатлар (канцтоварлар, бино ижараси, транспорт хизматлари, алоқа хизматлари, банк хизматлари ва бошқалар);

50 - меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш;

60 - маслаҳат хизматлари (эксперт ишлари учун);

70 - техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш;

80 - ўқитиш;

90 - вакиллик харажатлари (сайёҳлик, озиқ-овқатлар, кофе-брек, сувенирлар ва бошқалар);

100 - бошқалар;


Е устунда - Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан техник кўмаклашиш воситалари олиниши маъқулланган ҳужжатнинг рақами ва санаси;

Ж устунда - техник кўмаклашиш воситаларидан фойдаланишнинг бошланиш санаси;

З устунда - шартнома бўйича техник кўмаклашиш воситаларининг миллий валютадаги умумий суммаси;

И устунда - шартнома бўйича техник кўмаклашиш воситаларининг АҚШ долларидаги умумий суммаси;

1, 3, 6, 8, 10 ва 13-устунларда - техник кўмаклашиш воситаларининг миллий валютадаги суммаси кўрсатилади;

2, 4, 7, 9, 11 ва 14-устунларда - техник кўмаклашиш воситаларининг АҚШ долларидаги суммаси кўрсатилади;

5-устунда - техник кўмаклашиш воситаларининг республика ҳудудлари (вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар) бўйича тақсимоти: биринчи қаторда - жами ўзлаштирилган (тақсимланган), кейинги қаторларда - ҳудудлар бўйича (вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар). Республика ҳудуди (вилоят, туман ва шаҳар) ҳисобот санаси даврига техник кўмаклашиш воситаларининг ҳақиқатда тақсимланиши бўйича кўрсатилади ва кейинги ҳисоботларда техник кўмаклашиш воситалари тақсимотининг ўзгаришига қараб аниқлаштирилади;

12 ва 15-устунларда - техник кўмаклашиш воситаларининг ўзлаштирилмаганлик сабаблари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 55-модда.















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск