Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.11.2008 й. ПҚ-999-сон "Давлат статистика органлари тизимининг дастурий-техникавий таъминоти ва кадрларининг профессионал малакаси даражасини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2008 й.

N ПҚ-999



ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ОРГАНЛАРИ

ТИЗИМИНИНГ ДАСТУРИЙ-ТЕХНИКАВИЙ

ТАЪМИНОТИ ВА КАДРЛАРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ

МАЛАКАСИ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШГА ОИД

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Жаҳон статистика амалиётида умум қабул қилинган тамойиллар ва методология асосида Ўзбекистон Республикасининг давлат статистика тизимини янада такомиллаштириш, замонавий ҳисоблаш воситаларидан фойдаланиш негизида фойдаланувчиларнинг кенг доирасини ҳаққоний ва тўлиқ маълумотлар билан таъминлаш, статистика фаолиятига илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтириш, шунингдек, давлат статистика органлари тизими кадрлари малакасини опшриш ишларини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида:


1. Қайд этиб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан давлат бошқаруви органлари, етакчи иқгисодий ва илмий ташкилотлар иштирокида олиб борилган ишлар натижасида, республикада умуман БМТ Статистика комиссияси томонидан тавсия этилган статистик стандартлар ҳамда тамойилларга асосланган давлат статистикасининг халқаро қиёсланадиган тизими шакллантирилди.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ишлаб чиқилган:

2009-2010 йилларда давлат статистика органларининг дастурий-техникавий таъминот даражасини ошириш ва ахборот тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага* мувофиқ;

2009-2011 йилларда давлат статистика органлари тизими кадрларининг профессионал қайта тайёрланиши ва малакаси оширилишини сифат жиҳатидан яхшилаш тадбирлари 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда:

мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда сифатли ҳамда тўлиқ бажарилишини, шунингдек харид қилинадиган дастурий-техникавий воситалар, компьютер ва телекоммуникация ускуналаридан мақсадли ҳамда самарали фойдаланишни таъминласин;

ҳар йилги давлат статистика ишлари дастури доирасида халқаро стандартларга мос бўлган илмий асосланган статистика методологиясини янада такомиллаштириш, ривожлантириш ва амалиётга тадбиқ этишни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2009-2010 йилларга мўлжалланган Давлат бюджети параметрларида давлат статистика органларининг дастурий-техникавий таъминот даражасини ошириш ва ахборот тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


5. Дастурни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган дастурий-техникавий таъминот учун ускуналар, жумладан, компьютер ва телекоммуникация ҳамда дастурий таъминот жиҳозлари божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддатда статистика ишларини ўтказишнинг сифат жиҳатидан юқори даражасини таъминлаш учун зарур бўлган харид қилинадиган ускуналарнинг конфигурациясига нисбатан техник талабларни ҳисобга олган ҳолда, 2009-2010 йилларда давлат статистика органлари тизими учун тендер асосида компьютерлар, алоқа воситалари, периферия ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш, дастурий таъминотни жорий этишнинг тармоқ жадвалини тасдиқласин;

2009-2010 йилларда давлат статистика органлари тизими учун компьютерлар, алоқа воситалари, периферия ускуналари харид қилиш ва ўрнатиш, дастурий таъминотни жорий этиш тармоқ жадвалининг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Президиумининг мажлисларида мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган тадбирларнинг бажарилишини кўриб чиқсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.








































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск