Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.1993 й. 588-сон "Республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг статистика ҳисоботи билан қамраб олинишининг аҳволи ва унинг ишончлилиги тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.1993 й.

N 588



РЕСПУБЛИКА КОРХОНАЛАРИ, ТАШКИЛОТЛАРИ

ВА МУАССАСАЛАРИНИНГ СТАТИСТИКА ҲИСОБОТИ

БИЛАН ҚАМРАБ ОЛИНИШИНИНГ АҲВОЛИ ВА УНИНГ

ИШОНЧЛИЛИГИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, “Ўзистиқболстат” давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органларининг статистика ахборотининг ишончлилигини ва тўлалигини таъминлаш юзасидан олиб бораётган ишлари ҳозирги талабларга тўлиқ даражада жавоб бермайди.

Дастлабки ва бухгалтерлик ҳисобини ислоҳ қилиш секинлик билан олиб борилмоқда, умумлаштирувчи кўрсаткичларни эксперт жиҳатдан баҳолашларнинг услубият ва ёндошиш усуллари ишлаб чиқилмаган. Нархларни статистика кузатуви билан қамраб олишнинг тўлалиги таъминланмаяпти ва ижтимоий статистикани такомиллаштиришда зарур даражада қатъийлик кўрсатилмаяпти.

Бир қанча вазирликлар ва идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар ҳисобга олиш ҳамда ҳисоботларнинг йўлга қўйилиши масалаларига эътиборни сезиларли сусайтириб юбордилар. Корхоналарнинг ишончли статистика ахборотларни тақдим этишдан бош тортиш, даромадларни яшириш, солиқларни камайтириш мақсадида кўрсаткичларни пасайтириш ҳоллари тез-тез содир бўлиб турибди.

Корхоналар, ташкилотларнинг ҳисобот интизоми пастлигича қолмоқда, ҳисоботларни топшириш муддатларини бузиш ҳоллари камаймаяпти. Истиқболни белгилаш ва статистика ҳудудий органлари томонидан ўтказилган текширишларнинг самараси пастлигича қолмоқда.

“Ўзистиқболстат” давлат қўмитаси раҳбарияти статистикани тубдан қайта қуришда етарли даражада принципиаллик ва ташаббус кўрсатмаяпти, ўз амалий фаолиятидаги мавжуд камчиличларга муросасозлик билан муносабатда бўлмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Ўзистиқболстат” давлат қўмитасининг ва истиқболни белгилаш ҳамда статистика ҳудудий органларининг иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш, республика иқтисодиётини жаҳон хўжалигига интеграциялаш шароитларида ҳисобот маълумотларининг тўлалигини ва ишончлилигини таъминлаш бўйича ишлари етарли эмас деб ҳисоблансин.


2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг эътибори ҳисобот интизомининг паст даражадалигига, ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг аҳволини назорат қилиш бўшаштириб юборилганлигига қаратилсин.


3. “Ўзистиқболстат” давлат қўмитаси (Ҳамидов):

“Давлат статистикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни таъминласин, бунда статистик ҳисоботнинг халқаро андазаларининг услубиёти ва амалиётига асосланган, юзага келаётган бозор иқтисодиётининг ахборотга нисбатан ўсиб бораётган талабларини қондира оладиган даражада тўлалиги ва ишончлилигига алоҳида эътибор берсин. Шу мақсадда бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг ҳисобга олиш ва статистиканинг халқаро амалиётида қабул қилинган тизимига ўтиши Давлат дастурини Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритсин;

маъмурий ҳисоботдан танлаб текширишларга, бирйула ҳисобга олишларга ва иқтисодий рўйхатга олишларга босқичма-босқич ўтишни таъминласин. Оилаларни бюджет жиҳатидан текширишнинг амалдаги тизимини такомиллаштирсин, аҳолининг барча ижтимоий гуруҳлари қамраб олинишини таъминласин;

мулкчилик шаклларидан қатъий назар, давлат рўйхатидан ўтган барча юридик шахсларни тўла ҳисобга олиш ва кузатиш мақсадида 1994 йилнинг 1 январигача корхоналар ва ташкилотлар Ягона давлат регистрининг сифатли фаолият кўрсатишини таъминласин;

бозор иқтисодиёти шароитларида нархлар статистикасининг алоҳида аҳамиятини ҳисобга олиб қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий органларидаги тегишли бўлинмаларни мустаҳкамласин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлок хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда аҳолининг шахсий хўжаликларидаги экин майдонларини бирйўла ёппасига ҳисобга олишни ўтказиш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда, маблағлари статистика органларининг моддий-техника негизларини мустаҳкамлашга йўналтирилишини назарда тутган ҳолда, давлат статистика ҳисоботини топшириш тартибини бузганлик учун ундириладиган жарималар ҳисобига шаклланадиган махсус фонд ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритсин;

республикада умумий услубиёт асосидаги Ягона иқтисодий ахборот маконини яратиш мақсадида Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ бош бошқармаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташки иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда давлат бошқарув органларининг ахборотга бўлган талабини қондиришни таъминловчи иқтисодий ахборот маълумотларининг Ягона автоматлаштирилган банкини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни шу йилнинг 15 декабригача Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси 1994 йилнинг 1 январигача республиканинг идораларга қарашли ахборот - ҳисоблаш тармоқларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ўргансин ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар:

ҳисобга олиш ва ҳисоботдаги давлат интизомини мустаҳкамлаш, юридик шахслар томонидан давлат статистика органларига ишончли ҳисобот маълумотлари тақдим этилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўрсинлар;

давлат статистика ҳисоботлари тақдим этиш тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳуқуқидан кенг фойдалансинлар. қўшиб ёзиш, яшириш ҳолларига ва ҳисоботнинг бошқа чалкашликларига йўл қўйишган корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда муҳокама қилиб боришни амалда жорий этсинлар. Шу йилнинг якунлари бўйича бошқарувнинг барча даражаларида ҳисобга олиш, ҳисоботнинг аҳволи ва ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                            И. Каримов



















Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск