ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2001 й. ПФ-2837-сон "Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.05.2001 й.

N ПФ-2837



ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИШ

КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА



Эл-юртимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда қурбон бўлганлар хотираси миннатдор авлодлар ёдида абадий сақланиб қолади.

Мустабид тузум даврида миллион-миллион бегуноҳ инсонларнинг умри хазон бўлганини, қанча-қанча оилалар хонавайрон бўлиб, қанча-қанча гўдаклар етим қолганини тарих, бугунги ва келажак авлод ҳеч қачон унутмайди.

Халқимизнинг ана шундай минг-минглаб фидойи ва матонатли ўғил-қизларининг хотирасини эслаш, ҳақиқат ва адолатни тиклаш, замондошларимиз, хусусан, ўсиб келаётган ёш авлод қалби ва онгида ўтганлар хотирасига ҳурмат ва эҳтиром туйғусини тарбиялаш мақсадида:


1. "Шаҳидлар хотираси" хайрия жамғармаси фаоллари, ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик вакилларининг мамлакатимизда Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қатағон қурбонларини ёд этиш маросими ҳар йили 31 август куни Мустақиллик байрами арафасида пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуида ўтказилиши белгилаб қўйилсин.


3. Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик кенгаши, "Шаҳидлар хотираси", "Нуроний" жамғармалари, Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси ва ижодий уюшмаларга бир ой муддатда Қатағон қурбонларини ёд этиш куни билан боғлиқ маънавий-маърифий тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси топширилсин.


4. Бу йил мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган Қатағон қурбонларини ёд этиш кунига пухта тайёргарлик кўриш ва маросимни юксак даражада ташкил этиш мақсадида тузилган комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда "Қатағон қурбонлари хотираси" музейини ташкил этиш, "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуини сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритиш, зиёратгоҳ ҳудудини янада ободонлаштириш ва бу ерда махсус радиолаштириш тизимини жорий қилиш масаласини ҳал этсин.


6. Ўзтелерадиокомпания, ЎзА ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қатағон қурбонларини ёд этиш кунининг маъно-мазмунини ва тарбиявий аҳамиятини кенг тарғиб қилиш тавсия этилсин.


7. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2001 йил 1 майдаги

ПФ-2837-сон Фармонига

ИЛОВА



Қатағон қурбонларини ёд этиш маросимини

ўтказиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ


1. Тўлаганов К. - Тошкент шаҳар ҳокими, комиссия раиси


2. Кароматов Ҳ. - Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари


3. Абдуллаев Р. - Бастакорлар уюшмаси раиси


4. Алимова Д. - ЎзФА Тарих институти директори


5. Боқибоев Э. - "Нуроний" жамғармаси раиси


6. Болиев А. - Республика "Маънавият ва маърифат" кенгаши масъул котиби


7. Жалилов Ш. - "Маҳалла" жамғармаси раиси


8. Жўраев Х. - Маданият ишлари вазири


9. Йўлдошев Б. - ЎзФА президенти


10. Каримов Н. - "Шаҳидлар хотираси" хайрия жамғармаси раиси


11. Қўзиев Т. - Бадиий академия президенти


12. Кўчимов А. - Ўзтелерадиокомпания раиси


13. Латипов И. - "Тасвирий ойна" ижодий бирлашмаси раиси


14. М. Муҳаммад Дўст - ЎзА бош директори


15. Орипов А. - Ёзувчилар уюшмаси раиси


16. Тўхтаев А. - "Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси


17. Ҳусанбоев Б. - "Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


18. Убайдуллаев Б. - "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати раиси


19. Шоғуломов Р. - Давлат матбуот қўмитаси раиси




























Время: 0.0033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск