Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2003 й. 40-сон "Чилонзор буюм бозори" очиқ акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.2003 й.

N 40



"ЧИЛОНЗОР БУЮМ БОЗОРИ" ОЧИҚ

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Чилонзор буюм бозори" очиқ акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш, савдонинг замонавий усулларига ўтиш ва сотувчилар ва харидорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан "Отчопар буюм бозори" очиқ акциядорлик жамияти "Чилонзор буюм бозори" очиқ акциядорлик жамияти сифатида қайта номланганлиги;

бозорни реконструкция қилиш тугалланганлиги, савдо ўринларини ижарага олиш ҳуқуқи учун ким ошди савдолари ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Чилонзор буюм бозори" очиқ акциядорлик жамияти бозорида савдо фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

якка тартибдаги тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда давлат рўйхатидан ўтказилишини ва уларга чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари берилишини таъминласин;

юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга турғун савдо шохобчалари берилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ижара ҳақи, якка тартибдаги тадбиркорларга савдо жойлари берганлик учун бир марталик йиғим миқдорларини ва бозор томонидан кўрсатиладиган хизматлар қийматини белгиласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

бозорда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан савдо фаолияти амалга оширилиши ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тўланиши устидан қаттиқ назоратни;

ўн кун муддатда "Чилонзор буюм бозори" очиқ акциядорлик жамияти бозорида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг махсус тўплами нашр этилишини ва унинг якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида тарқатилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бозор ҳудудида жамоат тартиби ва мол-мулк қўриқланишини, паспорт режимига, йўл ҳаракати хавфсизлигига ва ёнғин хавфсизлигига риоя қилинишига доир профилактика тадбирлари ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оператив тадбирлар ўтказиш йўли билан бозорга контрабанда товарлари кириб келишининг олдини олсин.


6. Тижорат банкларига ўзаро ҳисоб-китобларнинг замонавий усулларини жорий этган ҳолда "Чилонзор буюм бозори" очиқ акциядорлнк жамияти бозори ҳудудида филиаллар очиш тавсия этилсин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Мазкур қарорда белгиланган тартибга мувофиқ "Чилонзор буюм бозори" очиқ акциядорлик жамиятининг 2003 йил 1 февралдан бошлаб фаолият кўрсатишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳар "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида жисмоний шахсларнинг савдо фаолиятини тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 18 майдаги 218-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.З. Усмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.М. Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 1-2-сон, 15-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 1-сон, 11-модда.





































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск