язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Чилонзор буюм бозори очиқ акциядорлик жамияти бозорида савдо фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.01.2003 й. 40-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 23 январдаги

40-сон қарорига

ИЛОВА



"Чилонзор буюм бозори" очиқ акциядорлик

жамияти бозорида савдо фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Низом "Чилонзор буюм бозори" очиқ акциядорлик жамияти бозорида (кейинги ўринларда бозор деб аталади) савдо фаолиятини ташкил этишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган хамда юридик. шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдони рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиботини тартибга солади.


1.2. Бозорда истеъмол товарлари билан савдо қилишга:

савдо қилиш хуқуқи учун (фақат якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан) белгиланган тартибда берилган рухсат гувоҳномасига эга бўлган;

бозорда савдо ўрнини ижарага олиш шартномасини тузган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар киритилади.


1.3. Бозорнинг иш тартиби:

бозор ҳар куни соат 8-00 дан 18-00 гача, ёз даврида эса соат 19-00 гача ишлайди;

бозор ҳудудига кириш бепул;

дам олиш (санитария ) куни - душанба;

тадбиркорлик субъектлари иш ўринларини тайёрлаш учун бозорга эрталаб соат 6-00 дан бошлаб киритилади.


1.4. Бозордаги савдо ўринлари сони Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади.


1.5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бозор томонидан тақдим этиладиган маълумот асосида мавжуд бўш савдо ўринларининг доимий тезкор ҳисобини юритади.


1.6. Бозорда озиқ-овқат товарлари билан савдо қилишга белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан турғун чакана савдо шохобчалари орқали рухсат этилади.



II. ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА

БОЗОРДА ЧАКАНА САВДОНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ



2.1. Юридик шахслар томонидан:

2.1.7. Товарларни чакана сотиш юридик шахслар томонидан фақат турғун чакана савдо шохобчалари орқали, назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Чакана савдони кўчма равишда (дўкончаларда) амалга оширишга йўл қўйилмайди.


2.1.8. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлишлари шарт. Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотишда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.


2.1.9. Чакана савдони амалга оширувчн юридик шахсларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


2.2. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан турғун чакана савдо шохобчалари орқали:


2.2 1. Якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо фаолияти билан фақат чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун 2-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат гувоҳномаси олган тақдирда шуғулланишлари мумкин.


2.2.2. Чакана савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномасини олиш учун якка тартибдаги тадбиркор бозор жойлашган жойдаги хокимликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши зарур:

якка тартибдаги тадбиркор сотишни мўлжаллаётган товарлар гурухлари кўрсатилган ариза;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхаси;

ижара шартномаси ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг бозор ҳудудида турғун чакана савдо шохобчаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси;

савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси.


2.2.3. Рухсат гувоҳномаси якка тартибдаги тадбиркорларга фақат товарларнинг сақланишини, сортларга ажратилишини ва чакана сотиш учун қадоқланишини таъминловчи ўзининг ёки бозордан ижарага олинган, савдо асбоб-анжомлари билан жиҳозланган чакана савдо шохобчалари мавжуд бўлганда берилиши мумкин.


2.2.4. Рухсат гувоҳномаси фақат якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг чакана савдони амалга ошириш тартиби, савдо қоидалари, чакана савдо сохасидаги тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, келтирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби, шунингдек қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарлик чоралари билан танишлиги ёзма равишда тасдиқлангандан кейин берилади.


2.2.5. Рухсат гувоҳномасида ушбу гувоҳнома билан чакана сотишга рухсат берилган товарлар гуруҳлари мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак.


2.2.6. Рухсат гувоҳномаси белгиланган тартибда шартномада (аризада) кўрсатилган савдо ҳуқуқи учун ҳақ тўланган муддатга, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.


2.2.7. Рухсат гувоҳномаси савдо қоидалари бузилишлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари тақдимномасига кўра, рухсат гувоҳномасини берган ҳокимлик томонидан қайтариб олиниши мумкин.


2.2.8. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиши ҳафта мобайнида савдо айланмаси мавжуд бўлмаган ёки нақд пул тушумини инкассация қилиш қоидалари бузилган тақдирда давлат солиқ хизмати органи тақдимномасига кўра хизмат кўрсатувчи банк ахбороти асосида тўхтатиб турилиши мумкин. Ҳокимлик рухсат гувоҳномасининг амал қилишини тузилган шартномалар бўйича товарлар олинганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган тақдирда тиклаши мумкин.


2.2.9. Товарларни чакана сотиш якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан турғун савдо шохобчалари орқали, назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган, товар операциялари ва даромадлар ҳисоби юритилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.


2.2.10. Товарларни савдо шохобчасидан ташқарида, шу жумладан дўкончаларда сотишга йўл қўйилмайди.


2.2.11. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган холларда сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлишлари шарт.

Сотиладиган товарлар ветриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.


2.2.12. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


2.3. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бозор томонидан берилган (турғун бўлмаган) жойлар орқали:


2.3.1. Якка тартибдаги тадбиркорлар бозорда чакана савдони фақат қуйидагилар бўйича амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар:

якка тартибдаги тадбиркорларнинг бевосита ўзлари келтиришган импорт товарлар, тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлганда;

ўзлари тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;

ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан ёзма шартномалар асосида сотиб олинган товарлар.


2.3.2. 3-иловага мувофиқ рухсат гувоҳномаси олиш учун якка тартибдаги тадбиркор бозор жойлашган жойдаги ҳокимликка қуйидагиларни тақдим этиши зарур:

якка тартибдаги тадбиркор чакана савдода сотишни мўлжаллаётган товарлар гурухлари кўрсатилган ариза;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчининг жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

бозор билан тузилган шартнома нусхаси ёки бозорнинг якка тартибдаги тадбиркорга савдо жойи берилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

савдо ҳуқуқига йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати нусхаси.


2.3.3. Рухсат гувоҳномаси фақат якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг буюм бозорларида чакана савдони амалга ошириш тартиби, савдо қоидалари, чакана савдо соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, келтирилаётган товарларии божхонада расмийлаштириш тартиби, шунингдек қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарлик чоралари билан танишлиги ёзма равишда тасдиқлангандан кейин берилади.


2.3.4. Рухсат гувоҳномаснда ушбу гувоҳнома билан чакана сотишга рухсат берилган товарлар гуруҳлари мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак.


2.3.5. Рухсат гувоҳномаси белгиланган тартибда шартномада (аризада) кўрсатилган савдо ҳуқуқи учун ҳақ тўланган муддатга, лекин уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.


2.3.6. Рухсат гувоҳномаси савдо қоидалари бузилишлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари тақдимномасига кўра рухсат гувоҳномасини берган ҳокимлик томонидан қайтариб олиниши мумкин.


2.3.7. Бозорда товарларни чакана сотиш якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан назорат-касса машиналари қўлламасдан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда товар операциялари ва даромадлар ҳисобини мажбурий равишда юритган ҳолда амалга оширилиши мумкин.


2.3.8. Импорт товарларни чакана сотувчи якка тартибдаги тадбиркор якка тартибдаги тадбиркор сифатида, экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ҳамда унинг республика ҳудудига товарлар келтирганлигини ва уларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, мувофиқлик сертификатларига, божхона тўловлари ва қатъий белгиланган солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши шарт.

2.3.9. Ўзи тайёрлаган товарларни чакана сотишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқариш шароитларининг мавжудлигини тасдиқловчи ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган ҳужжатларга эга бўлиши шарт.


2.3.10. Мазкур товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарларни чакана сотишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркор-ишлаб чиқарувчи билан тузилган сотилаётган товарларнинг олди-сотди шартномасига эга бўлишлари шарт. Шартномада қуйидаги реквизитлар мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак:

якка тартибдаги тадбиркорлар - сотувчи ва сотиб олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми,

якка тартибдаги тадбиркорларнинг - сотувчи ва сотиб олувчи паспортларининг серияси, тартиб рақами ва берилган санаси;

якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг тартиб рақами ва берилган санаси ҳамда гувоҳномани берган давлат ҳокимияти органлари;

солиқ тўловчиларнинг ва рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг индентификация рақамлари;

банк муассасасида ҳисоб рақамлари мавжуд бўлган тақдирда банк реквизитлари.


2.3.11. Бозорда чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



III. УШБУ НИЗОМГА РИОЯ ЭТИЛИШИ

ЮЗАСИДАН ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ


3.1. Савдо фаолиятини рухсат гувоҳномасисиз ёхуд унинг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки у олиб қўйилган даврда амалга ошириш фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш ҳисобланади ва бунинг учун қонун хужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланади.


3.2. Савдо қоидалари бузилганда, санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бажарилиши таъминланмаганда, савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим ёки товарларнинг алоҳида турлари билан савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия йиғими тўланмаганда рухсат гувоҳномаси қоида бузилишлари бартараф этилгунга қадар олиб қўйилиши мумкин.


3.3. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органларига юкланади.





2-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Чилонзор тумани ҳокимлиги

Бланканинг серияси

ва тартиб рақами

Чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун

РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИ

(турғун савдо шаҳобчаси)


200 __ йил ____ __________ N _______

Сурат ўрни


га берилди.

(якка тартибдаги тадбиркорларнинг фамилияси, исми, отасининг исми)


Почта манзили

Паспорт серия ___ N _________ _________ да ______________________ томонидан берилган.

жойлашган

(чакана савдо турғун чакана савдо шохобчаси орқали амалга оширилганда тўлдирилади)


турғун савдо шохобчаси __________________________ орқали

200 __ йил "___"_________гача

Қуйидаги

товар гуруҳлари билан чакана

савдони амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Назорат-касса машинаси ____________________ давлат солиқ инспекциясида

_______________________ тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган.

МЎ                                                     имзо ________________





3-ИЛОВА




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Чилонзор тумани ҳокимлиги

Бланканинг серияси

ва тартиб рақами

Чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун

РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИ

(турғун бўлмаган савдо шаҳобчаси)


200 __ йил ____ __________ N _______

Сурат ўрни


га берилди.

(якка тартибдаги тадбиркорларнинг фамилияси, исми, отасининг исми)


Почта манзили

Паспорт серия ___ N _________ _________ да ______________________ томонидан берилган.

жойлашган

(чакана савдо турғун бўлмаган чакана савдо шохобчаси орқали амалга оширилганда тўлдирилади)


турғун савдо шохобчаси __________________________ орқали

200 __ йил "___"_________гача

Қуйидаги


товар гуруҳлари билан чакана

савдони амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Назорат-касса машинаси ____________________ давлат солиқ инспекциясида

_______________________ тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган.

МЎ                                                     имзо ________________