Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2000 й. 347-сон "Нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.2000 й.

N 347



НОН ВА ҚАНДОЛАТЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ЯККА ТАРТИБДАГИ

ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларни ун билан таъминлаш ва унинг давлат ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, “Ўздонмаҳсулот” давлат-акциядорлик корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Ўздонмаҳсулот” корпорацияси бўлинмаларининг дўконлари негизида нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларни ун билан таъминлаш бўйича иловага мувофиқ ихтисослаштирилган улгуржи-чакана дўконлар ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, “Ўздонмаҳсулот” давлат-акциядорлик корпорацияси билан биргаликда ташкил этиладиган улгуржи-чакана дўконларининг жойлаштирилишини икки ҳафта муддатда белгиласин ҳамда уларни қўшимча назорат-касса аппаратлари ва бошқа зарур савдо жиҳозлари билан таъминласинлар.

“Ўздонмаҳсулот” давлат-акциядорлик корпорациясига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда, маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, кейинчалик якка тартибдаги тадбиркорларга ун сотиш бўйича қўшимча улгуржи-чакана дўконлар очиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилансинки, “Ўздонмаҳсулот” давлат-акциядорлик корпорациясининг ихтисослаштирилган улгуржи-чакана дўконларида ун нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга:

маҳаллий ҳокимликлар томонидан “Ўздонмаҳсулот” корпорациясининг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этиладиган рўйхат бўйича фақат белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган тадбиркорларга:

нақд ҳисоб-китоб қилишнинг белгиланган ҳажмлари доирасида, фақат назорат-касса аппаратларидан фойдаланилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган чакана нархларда сотилади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги 2000 йил ва ундан кейинги даврлар ҳосилидан давлат ресурслари учун озиқ-овқат буғдойи етиштириш ва ундан фойдаланиш балансларининг асосий нормативларини ишлаб чиқишда “Ўздонмаҳсулот” давлат-акциядорлик корпорациясига ташкил этилаётган улгуржи-чакана дўконлар тармоғи орқали якка тартибдаги тадбиркорларга сотиш учун ун ажратишни назарда тутсинлар.

4. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” давлат-акциядорлик корпорацияси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ихтисослаштирилган улгуржи-чакана дўконлар тармоғи орқали якка тартибдаги тадбиркорларга сотиш учун ун ажратиш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З.Усмонов ва Т.Х.Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., 9-сон, 58-модда






































Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск