Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳар "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида истеъмол товарлари савдосини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.05.1998 й. 218-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 18 майдаги

218-сон қарорига

ИЛОВА



Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти

билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан

Тошкент шаҳар "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги

акциядорлик жамияти ҳудудида истеъмол товарлари

савдосини амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 майдаги 218-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва юридик шахс бўлмасдан Тошкент шаҳар "Отчопар буюм бозори" (бундан кейинги ўринларда Бозор деб аталади) ҳудудида тадбиркорлик фаолияти тартибида истеъмол товарлари савдоси билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга татбиқ этилади.

1.2. Бозорда истеъмол товарлари савдоси билан шуғулланишга белгиланган тартибда:

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат олган;

ушбу Бозорда савдо қилиш ҳуқуқи учун номи ёзилган гувоҳнома олган;

Бозорда камида олти ой муддатга савдо қилиш жойини ижарага олганлик учун талон олган жисмоний шахсларга рухсат этилади.

1.3. Жисмоний шахсларнинг юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлар сифатида Бозорда истеъмол товарлари сотишига қалба-килаштиришдан ҳимоя қилувчи махсус воситаларга ва тадбиркор тўғрисидаги асосий маълумотлардан иборат ахборотларнинг магнитли манбаларига эга бўлган номи ёзилган Гувоҳномалар (бундан кейинги ўринларда Гувоҳнома деб аталади) бўйича рухсат этилади (1-илова).

1.4. Бозордаги савдо ўринлари сони Бозор дирекцияси томонидан аниқланади ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тасдиқланади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бозордаги бўш савдо ўринлари мавжудлигини доимий равишда тезкорлик билан ҳисобга олиб боради ва кейинчалик уларни Бозорда савдо қилишни хоҳловчи жисмоний шахсларга, тушган аризалар бўйича, навбати билан бериш учун туман ҳокимликларига маълум қилади.

1.5. Илгари ушбу Бозорда савдо қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда савдо ва тадбиркорлик фаолияти қоидаларини бузмаган тадбиркорлар Бозордаги бўш ва бўшаб қолган савдо ўринларида савдо қилишда устун ҳуқуққа эга бўладилар.



II. ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


2.1. Бозорда истеъмол товарлари билан савдо қилиш хоҳишини билдирган жисмоний шахслар Гувоҳнома олиш учун Тошкент шаҳрининг ўзи яшайдиган жойдаги тегишли туман ҳокимлигига (бошқа шаҳарликлар эса - Чилонзор тумани ҳокимлигига) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) юридик шахс бўлмасдан тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш учун белгиланган намунадаги ариза ёки илгари унинг юридик шахс бўлмасдан тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳокимлик қарори мавжуд бўлса - ана шу қарор;

б) келгуси олти ой учун Бозорда савдо қилиш ҳуқуқига рухсатнома олиш учун белгиланган намунадаги ариза;

в) тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш учун (илгари рўйхатдан ўтказилмаган тадбиркорлар учун) йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;

г) паспорт (шахсан кўрсатилади);

д) 2 дона фотосурат (3,5Х4,5 см).

2.2. Туман ҳокимлиги 2 кун муддатда:

а) жисмоний шахсни юридик шахс бўлмасдан тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида;

б) унга, бўш ўринлар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, Бозорда истеъмол товарлари (товарлар тури кўрсатилган ҳолда - озиқ-овқат, ноозиқ-овқат товарлари) билан савдо қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор чиқаради.

Қарор нусхалари туман солиқ инспекциясига юборилади.

2.3. Бозорда бўш савдо ўринлари бўлмаган ҳолларда тадбиркорга унинг Бозорда савдо қилиш ҳуқуқини олиш бўйича навбатининг тартиб рақами хабар қилинади. Тадбиркор хоҳишига кўра, ўзининг навбати келгунгача ўтадиган даврда, белгиланган тартибда бошқа бозорларда савдо билан шуғулланиши мумкин.

2.4. Туман солиқ инспекцияси ушбу Низомнинг 2.2-бандида кўрсатилган ҳужжатлар нусхалари асосида:

бир кун мобайнида тадбиркорга жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган даромадларидан олинадиган солиқни тўлаш, шунингдек номи ёзиладиган рўйхатдан ўтказиш Гувоҳномасини тайёрлаш харажатлари бўйича белгиланган нусхадаги (2-илова) тўлов билдиришномаларини;

банкнинг жисмоний шахс томонидан олти ой учун кўрсатилган солиқ ҳамда Гувоҳномани тайёрлаш харажатлари аванс тариқасида тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлари асосида, берилган кунидан бошлаб олти ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланадиган, белгиланган намунадаги Гувоҳномани уч кун мобайнида расмийлаштиради ва тадбиркорга беради.

2.5. Амалда бўлиш муддати тугагач Гувоҳнома олинган жойига қайтариб берилади, кейинчалик у Тошкент шаҳар Давлат солиқ бош бошқармасига топширилади.

Тадбиркор Бозорда савдо фаолиятини давом эттириш хоҳишини билдирган тақдирда, туман солиқ инспекцияси, жисмоний шахс томонидан навбатдаги давр учун тегишли солиқ, зарурат бўлганда эса янги Гувоҳнома бериш харажатлари ҳам тўлангандан кейин Гувоҳноманинг амалда бўлиш муддатини янги муддатга узайтиради.

2.6. Бозор маъмурияти тадбиркор Гувоҳномани кўрсатгач ундан савдо ўрни ижараси учун белгиланган йиғимни олади ва унга ижаранинг бутун муддати мобайнида савдо қилиш жойи кўрсатилган тегишли талонни беради.

2.7. Бозорда истеъмол товарлари билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг умумий схемаси 3-иловада кўрсатилган.



III. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК

ФАОЛИЯТИДАН ОЛАДИГАН ДАРОМАДЛАРИДАН

УНДИРИЛАДИГАН СОЛИҚ МИҚДОРЛАРИ ВА

УНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


3.1. Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан оладиган даромадларидан ундириладиган солиқ энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

- озиқ-овқат товарлари учун - ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида;

- ноозиқ-овқат товарлари учун - ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида.

Бир жисмоний шахс томонидан бир вақтнинг ўзида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилинган ҳолларда солиқ миқдори озиқ-овқат товарларини сотиш ставкаларидан келиб чиқиб белгиланади.

3.2. Кўрсатиб ўтилган солиқни тўлаш ва Гувоҳнома учун ҳақ тўлаш жисмоний шахслар томонидан нақд пул билан (жисмоний шахснинг шахсий счёти бўлганда пул ўтказиш билан) Халқ банки ёки бошқа вакил қилинган банк муассасалари орқали амалга оширилади.

3.3. Кўрсатиб ўтилган солиқни ундиришдан тушган пул маблағлари Тошкент шаҳрининг тегишли туманлари маҳаллий бюджети даромадига ўтказилади.

3.4. Бозорда савдо қилиш ҳуқуқини олган тадбиркорлар Бозорда савдо ишларини амалга ошириш даврида даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш дафтари юритишдан озод этиладилар.



IV. БОЗОРДА БЕЛГИЛАНГАН САВДО ТАРТИБИНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


4.1. Гувоҳномага эга бўлмаган шахслар товарларни сотиш учун Бозор ҳудудига киритилмайди.

4.2. Савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида тадбиркор ўз устки қийимининг кўринадиган жойига гувоҳномасини доимий равишда тақиб юришга мажбурдир.

4.3. Ҳар бир гувоҳнома ажратиб берилган бир савдо қилиш жойида (савдо нуқтасида) фақат унинг эгасига савдо қилиш ҳуқуқини беради.

4.4. Бозор ҳудудида белгиланган тартибни бузган ҳолда истеъмол товарларини сотиш билан шуғулланаётган шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар:

а) "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида коми ёзилган гувоҳнома ёки бошқа шахсга тегишли бўлган номи ёзилган гувоҳнома билан савдо фаолиятини амалга ошириш рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаган ҳолда савдо фаолиятини амалга ошириш деб қаралади ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 176-моддаси 2-қисмида назарда тутилган, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилган ҳолда, энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга олиб келади. Бундай ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материаллар ички ишлар органлари ходимлари томонидан баённома шаклида расмийлаштирилади ва у судга оширилади. Бунда жисмоний шахс бозорда савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади, номи ёзилган гувоҳнома эса ҳақиқий эгасига нисбатан чора кўриш учун туман солиқ инспекциясига қайтарилади;

б) маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилган шундай ҳаракат, бундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг содир этилган назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаган ҳолда савдо фаолиятини амалга ошириш деб қаралади ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 188-моддаси 1-қисми бўйича 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд мол-мулкини мусодара қилган ҳолда, 6 ойгача қамоқ жазосига олиб келади. Бундай ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материаллар ички ишлар ходимлари томонидан баённома шаклида расмийлаштирилади ва у судга оширилади. Бунда жисмоний шахс бозорда савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади, номи ёзилган гувоҳнома эса ҳақиқий эгасига нисбатан чора кўриш учун туман солиқ инспекциясига қайтарилади;

в) гувоҳномани савдо фаолиятини амалга ошириш учун бошқа шахсга бериш қатъий тақиқланади ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг белгиланган тартибини бузиш деб қаралади. Туман солиқ инспекцияси мазкур ҳуқуқ бузишни аниқлаган ички ишлар органларининг тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 176-моддаси 1-қисмига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солади. Бунда жисмоний шахс савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади, номи ёзилган гувоҳнома эса олиб қўйилади.



V. ГУВОҲНОМАЛАРНИ ЧИҚАРИШ ВА САҚЛАШ


Гувоҳнома қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади. Улар Тошкент шаҳар Давлат солиқ бош бошқармаси томонидан тайёрланади, у гувоҳномаларни кейинчалик туман солиқ инспекциялари бўйича тақсимлаган ҳолда уларнинг ҳисоби ва сақланиши учун жавоб беради.



VI. НИЗОМГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


6.1. Бозорда жисмоний шахслар томонидан савдо фаолиятини амалга оширишда уларнинг мазкур Низомга риоя қилишлари устидан назоратни ички ишлар органлари, зарур ҳолларда эса - давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда амалга оширадилар.

6.2. Юридик шахслар томонидан савдо фаолияти (кўчма савдо) мазкур Низомга мувофиқ тўловларни ундирган ҳолда умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

3-ИЛОВА


Тошкент шаҳар "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги

акциядорлик жамияти ҳудудида жисмоний шахслар

томонидан истеъмол товарлари билан савдо қилиш

ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш

ТАРТИБИ

Т/р


Бажарувчи


Ҳужжатлар рўйхати


Муддати


Масъуллар

1.

Жисмоний шахс яшаш жойидаги Тошкент шаҳрининг тегишли туман ҳокимлигига мурожаат қилади (бошқа шаҳардан келганлар "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти жойлашган Чилонзор тумани ҳокимлигига мурожаат қиладилар)


1. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркор сифатида рўйхатдан  ўтказиш учун ва кейинги 6 ой давомида "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти худудида савдо қилиш хуқуқига рухсат олиш учун белгиланган шаклдаги  аризалар.

2. Тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш учун йигим тўланганлиги тўгрисида квитанция.

3. Паспорт (шахсан кўрсатилади).

4. 2 дона фотосурат (3,5Х4,5 см)



2.

Туман ҳокимлиги

Жисмоний шахсни тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаради ва қарорнинг нусхасини туман солиқ инспекциясига юборади


2 кун мобайнида

Туман ҳокими

3.

Туман солиқ инспекцияси

Белгиланган миқдорда даромад солиғи тўлаш, шунингдек номи ёзилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси харажатларини тўлаш учун тўлов хабарномаси ёзиб беради (2-илова)


Кун давомида

Туман солиқ инспекцияси раҳбари

4.

Жисмоний шахс-ариза бергандан сўнг туман солиқ инспекциясига мурожаат қилади

Туман солиқ инспекциясида, белгиланган миқдорда даромад солиги тўлаш, шунингдек номи ёзилган рўйхатдан ўтказиш гувохномаси харажатларини тўлаш учун тўлов хабарномасини олади, кўрсатилган суммаларни банкка тўлайди; тўланганлик тўгрисидаги хужжатларни туман солиқ инспекциясига тақдим этади.




5.

Туман солиқ инспекцияси

1. Ҳокимлик қарори ва тегишли тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида савдо қи


3 кун мобайнида

Туман солиқ инспекцияси раҳбари

6.

Бозор маъмурияти

1. Тадбиркордан камида 6 ой муддатга савдо растасини ижарага олганлик учун патта тўловини ундиради ва савдо қилиш учун жой беради.


Тегишли хужжатлар (номи ёзилган гувохнома, патта тўланганлиги тўгрисидаги квитанция) тақдим этилган кунда Хар ойда


Бозор маъмурия

7.

Ички ишлар вазирлиги органлари

Тадбиркорларда "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида халқ истеъмоли товарлари билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи номи ёзилган гувоҳномалар мавжудлигини текширадилар ҳамда қонунбузилишлар аниқланган тақдирда Низомнинг IV бўлимида кўрсатилган чораларни кўрадилар.


Мунтазам равишда

Ички ишлар органларининг тегишли хизматлари раҳбарлари

Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск