Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2001 й. 162-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2001 й.

N 162



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ҲАМДА

ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ МАСАЛАЛАРИ

АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги идоравий норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 6 апрелдаги

162-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда)нинг 2,3 ва 6-бандларидаги, шунингдек ушбу қарорга 5-илованинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги  "Меҳнат вазирлиги", "Меҳнат вазирлигига", "Меҳнат вазирлиги томонидан" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини  ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги", "Меҳнат ва аҳолини  ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига" "Меҳнат ва аҳолини  ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 11 майдаги 249-сон қароридаги:

15-илованинг 2, 3, 8, 12 ва 13-бандларидаги "ижтимоий таъминот органлари" сўзлари "ижтимоий таъминот бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган 3-сон Рўйхатдаги:

XXV бўлим номидаги ва 1754 б-бандининг "г" кичик бандидаги "ва ижтимоий таъминот", "ижтимоий таъминот" сўзлари тегишлича "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

VIII қисмнинг 3-банди номидаги ва IX қисм номидаги "ижтимоий таъминот" сўзлари "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

IX қисм "мутахассислари" сўзи олдидан "ижтимоий таъминот туман ва шаҳар бўлимлари" сўзлари қўшилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига 2-илованинг IY бўлимига  изоҳнинг 1-банди иккинчи хатбошидаги ва 2-бандидаги "Ижтимоий таъминот вазирлиги" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 июлдаги 291-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 7-сон, 24-модда)  билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесга Бизнес-фонд томонидан кредит беришнинг асосий шартлари I бўлимининг 1 ва 3-бандларидаги "Меҳнат вазирлиги" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Телерадиокомпаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари" ҳақида 1996 йил 24 майдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 6-сон, 18-модда)нинг 3-бандидаги "Меҳнат вазирлиги" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри аҳолисига йўловчи ташиш транспорти хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарорининг 10 ва 12-бандларидаги "Меҳнат вазирлиги" ҳамда "Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг:

6-банди "в" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги" сўзлари "Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Меҳнат вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан" сўзлари "Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда):

2-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 3, 5 ва 7-бандлардаги Меҳнат вазирлигига кўрсатмалар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;

4-банддаги "Молия вазири Б.С.ғамидовнинг,  Меҳнат вазири" сўзлари "Макроиқтисодиёт ва статистика вазири Р.С.Азимовнинг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддан тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Касб-ҳунар таълими ўқув юртлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1996 йил 11 декабрдаги 439-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996й., 12-сон, 36-модда)га 1-илованинг VII бўлими 2-бандидаги, 3-илованинг VII бўлими 2-бандидаги "Меҳнат вазирлиги" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997й., 3-сон, 11-модда)га 4-илованинг 10-бандидаги "ва ижтимоий таъминот" сўзлари "меҳнат ва ижтимоий таъминот" сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низомда:

III ва IV бўлимлар матнидаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;

III бўлимнинг 2-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига";

III бўлимнинг 3-банди биринчи хатбошидаги "вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармаси" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси  Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

III бўлим 8-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"махсус текширишнинг  барча материаллари нусхаларини вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси  Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, шунингдек  тегишли вазирликка (корпорация, уюшма, концернга), корхонага ва унинг юқори турувчи хўжалик органига, жабрланган ходимни юборган ташкилотга юборади";

IV бўлимнинг 6-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси  Меҳнат  вазирлиги ҳайъатида, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармаси кенгашида", "Қорақалпоғистон Республикаси  Меҳнат  вазирлиги ҳайъати, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармаси кенгаши" сўзлари тегишли равишда "Қорақалпоғистон Республикаси  Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъатида, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси кенгашида", "Қорақалпоғистон Республикаси  Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъати, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси кенгаши", сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорига 2-иловадаги "Меҳнат вазирлиги" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий суғуртага бадаллар миқдорлари тўғрисида" 1999 йил 30 июлдаги 372-сон қарорида:

3-бандда "ижтимоий таъминот" сўзлари "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатининг 1-бандидаги "ижтимоий таъминот муассасалари" сўзлари "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида" 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорининг 2-бандидаги, 4-бандининг иккинчи хатбошидаги ва 5-бандидаги, шунингдек 1-илованинг II бўлими 3-бандидаги, Y бўлимнинг иккинчи хатбошидаги, YI бўлимнинг 16-18-бандларидаги, 2-илованинг 22-банди тўққизинчи хатбошидаги, 23-бандидаги Меҳнат вазирлигига кўрсатмалар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига кўрсатмалар  билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида" 2000 йил 21 сентябрдаги   360-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 60-модда)нинг 9-бандидаги "Меҳнат вазирлиги" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги Низомнинг 31-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги" сўзлари "Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги"  сўзлари билан алмаштирилсин.

35. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий тадқиқотларни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 ноябрдаги 464-сон қарорининг 7-бандидаги "Меҳнат вазирлиги" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 6 апрелдаги

162-сон қарорига

4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 18 майдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 5-сон, 18-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ишчи кучларини четдан келтириш ва четга чиқариш масалаларини бошқариш тўғрисида" 1993 йил 14 июлдаги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 7-сон, 27-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги тўғрисидаги Низомни, ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаси, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 30 сентябрдаги 476-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 9-сон, 35-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш тўғрисида" 1994 йил 7 ноябрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 50-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 февралдаги 74-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3, 4 ва 5-бандлари.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг  4-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган қарорлари рўйхатининг 3-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2001 й., 7-сон, 36-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 4, 21-модда.









































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск