Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2016 й. ПҚ-2498-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2016 й.

N ПҚ-2498



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ

ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда меҳнат органлари фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини ошириш, уларнинг аҳолининг, авваламбор ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича жавобгарлигини кучайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг ташкилий тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 34 кишидан иборат марказий аппаратининг тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ;

бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларининг намунавий тузилмаси 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирига марказий аппаратнинг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармалари, бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари, шунингдек, идоравий ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмасига зарур ҳолларда белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат вазирини лавозимга тайинлаш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармаларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири томонидан вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишилган ҳолда тайинланади;

аҳоли бандлигига кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларининг раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат вазири, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг меҳнат бош бошқармаларининг бошлиқлари томонидан туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири билан келишилган ҳолда лавозимларга тайинланадилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Р. Азимов) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва унга қарашли ташкилотларнинг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказишни ташкил қилсин, унинг натижаларига кўра ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги даражасини белгиласин ҳамда вазирликни замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали раҳбар кадрлар ва мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бир ой муддатда Меҳнат бош бошқармалари ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари тўғрисидаги янгиланган намунавий Низомларни белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини молиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорининг 4-бандида назарда тутилган имтиёзлар Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш Республика илмий марказига жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 15-уйга жойлаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сонли қарори, унинг 4-банди истисно қилинган ҳолда, ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги:

ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 9 март, 9-сон, 85-модда


















































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск