Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Тартиби (АВ томонидан 09.10.2010 й. 2145-сон билан рўйхатга олинган Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 13.09.2010 й. 164-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 9 октябрда 2145-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2010 йил 13 сентябрдаги

164-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг

асосий лавозимлари ва ишчилар касблари

классификаторига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (кейинги ўринларда Классификатор деб юритилади) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини белгилайди.


2. Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар Хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилади.



II. КЛАССИФИКАТОРГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ


3. Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

илмий-техникавий тараққиёт, бошқарув ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг такомиллаштирилиши натижасида Классификаторда кўрсатилмаган, янги лавозимлар ва касбларни Хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари жадвалига киритилганда;

эскирган ва моҳиятини йўқотган хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касбларини Хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари жадвалидан чиқариб ташланганда;

Касбларнинг халқаро стандарт классификатори талабларига мувофиқ лавозим ва касб кодига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек ходимларни тоифалаштириш (тегишли ходимлар тоифасига лавозим ва касбларнининг бириктирилиши) ва маълумот даражасига қўйиладиган энг кам талаблар ўзгартирилганда;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудлардаги таркибий бўлинмалари, ихтисослашган илмий муассасалар томонидан амалга оширилган меҳнат бозоридаги касб ва лавозимлар тузилмалари таҳлили натижасида.


4. Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун асос бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

давлат, хўжалик бошқарув органлари ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тақдим этилган таклифлари;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудлардаги таркибий бўлинмалари, ихтисослашган илмий муассасалар томонидан амалга оширилган меҳнат бозоридаги касб ва лавозимлар тузилмалари таҳлили натижаси бўйича тузилган хулосалари.


5. Таклифларни кўриб чиқиш ва Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида Эксперт ишчи гуруҳи тузилади. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тармоқнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, махсус ўрганишни тақозо этса, ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар тегишли тармоқ давлат органлари ва хўжалик бошқарув органлари билан келишилади. Бунда тегишли илмий муассаса мутахассислари белгиланган тартибда жалб қилиниши мумкин.


6. Эксперт ишчи гуруҳи хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади ва тасдиқланади.


7. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари жадвалига эскирган ва моҳиятини йўқотган лавозимлар ва касбларни ўз ичига олган ҳолда ўзгартиришлар киритилган ушбу жадвалнинг тегишли қатори тўлиқ ўзгартирилади (чиқариб ташланади).

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари жадвалига қўшимчалар киритилаётган қатор касб (лавозим) кодини, унинг номини, касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича кодни, шахснинг тоифасини ва таълим даражасининг талаб қилинадиган минимумини ўз ичига олган ҳолда тўлиқ кўрсатилади.


8. Классификаторга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар уни янги таҳрирда чоп этилишини талаб этмайди.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


9. Классификаторга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар кучга киргандан сўнг тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотлар ички ҳужжатларини ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқлаштириш чораларини кўришлари лозим.


10. Мазкур Тартиб нормаларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 354-модда.























Время: 0.0162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск