Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2010 й. 181-сон "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2010 й.

N 181



ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ АСОСИЙ

ЛАВОЗИМЛАРИ ВА ИШЧИЛАР КАСБЛАРИ

КЛАССИФИКАТОРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2010 йил 28 майдаги ПҚ-1345-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларини таснифлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (кейинги ўринларда "Классификатор" деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Классификатор:

хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш, шу жумладан, меҳнат дафтарчаларида ёзувларни қайд этиш, лавозимларни ходимларнинг тоифаларига киритиш юзасидан - республиканинг барча ташкилотларида қўлланилиши мажбурий;

ишга қабул қилишда ходимларнинг маълумоти даражасига қўйиладиган энг кам талаблар юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган барча давлат органлари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий, бошқа ташкилотлар учун эса - тавсия тусига эга.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига вазирликлар ва идораларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда меҳнат бозорини таҳлил қилиш натижалари бўйича Классификаторни қайта кўриб чиқиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:

Классификаторнинг Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига нашр этилишини ва бериладиган буюртманомалар бўйича ташкилотлар ўртасида пулли асосда тарқатилишини, шунингдек вазирликнинг веб-сайтида электрон версияда жойлаштирилишини таъминласин;

икки ой муддатда хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларини тайёрлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқсин, тавсияларни барча ташкилотларга етказиш чора-тадбирларини кўрсин;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда 2010 йил охиригача хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари тармоқ тариф-малака тавсифномаларини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг кадрлар билан ишлаш хизматлари раҳбарлари учун амалий семинарлар ўтказилишини таъминласин.


4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тасдиқланган Классификатор асосида 2011 йил охиригача, касб тайёргарлиги йўналишларига қўйиладиган талабларни кўрсатган ҳолда, хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларини, шунингдек тегишли лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 34-сон, 291-модда.



















Время: 0.0141
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск