Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги тўғрисидаги умумий қоидалар /

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори (ЎзР ВМ 20.08.2010 й. 181-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 20 августдаги

181-сон қарорига

ИЛОВА



Хизматчиларнинг асосий

лавозимлари ва ишчилар касблари

КЛАССИФИКАТОРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Классификатор хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларини, ходимлар тоифасини ва ишга қабул қилишда маълумоти даражасига қўйиладиган энг кам талабларни белгилайди.


2. Классификатор:

хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш, шу жумладан, меҳнат дафтарчаларида ёзувларни қайд этиш, лавозимларни ходимларнинг тоифаларига киритиш юзасидан - республиканинг барча ташкилотларида қўлланилиши мажбурий;

ишга қабул қилишда ходимларнинг маълумоти даражасига қўйиладиган энг кам талаблар юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган барча давлат органлари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий, бошқа ташкилотлар учун эса - тавсия тусига эга.


3. Классификатор:

меҳнат шартномаси ва ташкилотларнинг штат жадвалини тузишда, меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритишда, меҳнат муносабатлари бўйича буйруқларни расмийлаштиришда, лавозимлар ва касбларни ходимларнинг (бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ходимлар, ишлаб чиқариш ходимлари ва бошқа ходимларнинг) тегишли тоифаларига киритишда раҳбарлар, мутахассислар, бошқа хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчилар касблари номларини стандартлаштириш ва бирхиллаштириш;

кадрлар (мутахассислар)нинг маълумоти даражасини, малака тоифасини ҳисобга олган ҳолда уларни жой-жойига самарали қўйиш;

ходимлар персонали тоифалари бўйича меҳнат ҳисоби, таҳлили ва статистикасини юритиш учун мўлжалланган.

Классификатор белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган тармоқ тариф-малака маълумотномалари учун асос ҳисобланади.


4. Классификаторда:

хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларининг алифбо тартибида жойлаштирилган номлари;

Касбларнинг миллий стандарт классификаторига мувофиқ хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари кодлари;

хизматчиларнинг аниқ лавозимлари ва ишчилар касблари тегишли бўлган ходимлар тоифалари номлари;

хизматчи лавозимига ёки ишчи касби бўйича ишга қабул қилишда функционал вазифаларни бажариш учун талаб қилинадиган ходим маълумотининг энг кам даражасига қўйиладиган талабларга кўрсатмалар мавжуд.


5. Классификаторга киритилган лавозимлар, хизматчилар ва ишчилар касблари номлари ва уларнинг идентификацион код рақамлари (кейинги ўринларда "код" деб аталади) Касбларнинг миллий стандарт классификаторига мувофиқдир.

Кодлар Халқаро меҳнат ташкилотининг Касбларнинг халқаро стандарт классификаторига (Касбларнинг халқаро стандарт классификатори-88 ёки ISCO- инглизча) мувофиқдир ва тўртта рақамдан иборат, улардан:

биринчиси - Касбларнинг миллий стандарт классификаторининг асосий гуруҳи номини ифодалайди;

иккинчиси - Касбларнинг миллий стандарт классификаторининг кичик гуруҳи номини ифодалайди;

учинчиси - Касбларнинг миллий стандарт классификаторининг қуйи гуруҳи номини ифодалайди;

тўртинчиси - Касбларнинг миллий стандарт классификаторининг бошланғич гуруҳи номини ифодалайди.


6. Ушбу Классификатор мақсадлари учун қуйидаги таъриф ва тушунчалардан фойдаланилади:

а) лавозим - ходимнинг ташкилий-бошқарув ёки маъмурий-хўжалик функцияларини бажариш билан боғлиқ функционал вазифалари доираси билан боғлиқ хизмат мавқеи;

б) касб - ходим томонидан касбга ўқиш ёки амалиёт натижасида эгалланган билимлар ва кўникмаларни ўз ичига олувчи меҳнат фаолияти тури;

в) хизматчилар - ҳужжатларни тайёрлайдиган ва расмийлаштирадиган, ҳисоб ва назоратни, бошқарув функцияларини, шунингдек хўжалик хизматини амалга оширадиган ходимлар;

г) мутахассислар - бошқарув функцияларисиз ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштирадиган, лойиҳалаштирадиган ва назорат қиладиган, мураккаб техникага хизмат кўрсатадиган, ҳужжатларни ишлаб чиқадиган, ходимларни бошқарадиган, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолияти жараёнларини тартибга соладиган ходимлар. Мутахассислар бажарадиган функцияларига боғлиқ ҳолда бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига мансуб бўлиши мумкин;

д) ишчилар - меҳнат қуроли ёрдамида меҳнат жараёнида ишлов берилиши керак бўлган материалларга (меҳнат предметига) таъсир кўрсатадиган, асосан жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган, маҳсулот яратадиган, машиналарни кузатадиган, созлайдиган ва сақлайдиган, меҳнат предметлари жойини ўзгартирадиган, меҳнатнинг нормал шароитларини сақлаб турадиган, товарлар ва хизматларнинг ишлаб чиқариш технологияси билан белгиланадиган бошқа функцияларни бажарадиган ходимлар;

е) ходимлар тоифаси - меҳнат мазмунининг тавсифлари ва кўрсаткичлари тизими:

бошқарув ходимлари - бошқарув функцияларини амалга оширувчи, ходимларга раҳбарлик қилувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва жараёнларни тартибга солувчи, зарур қарорлар қабул қилиш учун маълумотлар тайёрловчи ходимлар. Бошқарув ходимлари ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсадлар ва вазифаларга эришиши учун зарур ташкилий-техник шартларни, юкланган функциялар ва ишлаб чиқариш дастурлари бажарилишини таъминлайдилар. Бошқарув ходимлари раҳбарларга ва бошқарув ходимлари мутахассисларига бўлинади;

ишлаб чиқариш ходимлари - ташкилотнинг иқтисодий фаолият турлари, шунингдек ишлаб чиқариш дастурида белгиланган тегишли маҳсулотлар (хизматлар) классификациясига мувофиқ бўлган ташкилотнинг асосий маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган ходимлари. Ишлаб чиқариш ходимлари таркибига бошқарув ходимларига тегишли бўлмаган муҳандис ходимлар ва техниклар, ишчилар, кичик мутахассислар ва ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган бошқа ходимлар киради;

техник ходимлар - функциясига бошқарув ходимлари фаолиятига техник хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни таъминлаш ишларини бажариш (чоп этиш, кўпайтириш ва архив ишларини бажариш, кутубхона иши, ҳужжатларни етказиб бериш, компьютер техникасига хизмат кўрсатиш, идора, котиблик ишларини ва бошқа ишларни бажариш) кирадиган ходимлар;

хизмат кўрсатувчи ходимлар - функциясига бинолар ва ҳудудларга техник хизмат ва хўжалик хизмати кўрсатиш, уларни қўриқлаш, бошқарув ходимларига транспорт хизмати кўрсатиш, ташкилотнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига хизмат кўрсатиш бўйича бошқа ишлар, шу жумладан, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш кирадиган ходимлар. Хизмат кўрсатувчи ходимларга мутахассислар ва ишчилар тоифасига мансуб бўлмаган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари ҳам киради;

ж) ходим маълумотининг энг кам даражасига қўйиладиган талаблар - "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, хизматчи ёки ишчи касби бўйича ишга киришда, қоидага кўра, бажариладиган ишлар ва функционал вазифаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб талаб қилинадиган маълумотнинг энг кам даражаси. Ишга қабул қилишда маълумот ихтисослигига қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотлар томонидан белгиланиши мумкин.


7. Классификаторда қуйидаги қисқартмалар қўлланилади:

а) ходимлар тоифаси:

Б - бошқарув ходимлари;

М - мутахассислар;

Т - техник ходимлар;

X - хизмат кўрсатувчи ходимлар;

И - ишлаб чиқариш ходимлари;

б) ходимнинг маълумоти даражаси:

О/М - олий маълумотли;

ЎМКҲТ - ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли;

ТҚ - маълумоти даражасига талаб қўйилмайди.


8. Агар давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки ташкилот тузилмасида Классификаторда кўрсатилмаган хизматчилар лавозими ёки ишчилар касблари мавжуд бўлса ёхуд жорий этилса, у ҳолда номи, ходимларнинг тоифаси, шунингдек ушбу лавозимлар ва касблар бўйича маълумот даражасига қўйиладиган энг кам талаблар Классификаторга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун меҳнат органларига юборилади.



II. КЛАССИФИКАТОРНИ ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ


9. Хизматчиларнинг айрим лавозимлари хизматчилар томонидан бажариладиган функцияларга боғлиқ ҳолда бошқарув ёки ишлаб чиқариш ходимлари тоифасига мансуб бўлиши мумкин.

Агар давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки ташкилотнинг тузилмасида ишлаб чиқариш бўлинмалари ажратиб кўрсатилмаган бўлса, мутахассислар бошқарув ходимларига мансуб бўлади.


10. Агар техник ходимларнинг лавозимлари ташкилотнинг ишлаб чиқариш бўлинмалари учун белгиланган бўлса, уларнинг айрим лавозимлари ишлаб чиқариш ходимларига мансуб бўлиши мумкин.


11. Хизматчиларнинг айрим лавозимлари ва ишчилар касблари бўйича:

а) Хизматчилар лавозимлари ва ишчи касблари классификаторида кўрсатилмаган:

ишчилар касблари бўйича: катта, ёрдамчи;

хизматчилар лавозимлари бўйича: ўринбосар, ёрдамчи, биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, бош, етакчи, катта, кичик, олий маълумотли, ўрта махсус маълумотли, касб-ҳунар маълумотли, сменали, бригадали, вилоят, туман, участка, кон ва ҳоказо ҳосила лавозимлар ва касблар;

б) олий, биринчи, иккинчи, учинчи малака тоифалари белгиланиши мумкин.

Ҳосила лавозимлар ва касблар, шунингдек мутахассисларнинг айрим лавозимлари бўйича малака тоифалари бир лавозим доирасида ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.

Ҳосила лавозимни, касбни ва малака тоифасини белгилашда лавозим мажбуриятларини бажаришда ходимларнинг мустақиллиги даражаси, қабул қилинадиган қарорларнинг тўғрилиги учун унинг жавобгарлиги, ташаббускорлик, меҳнат самарадорлиги ва сифати, шунингдек амалий фаолият тажрибаси ҳисобга олинади.


12. Хизматчиларнинг айрим лавозимлари ва ишчилар касблари бўйича даража белгиланиши мумкин. Даража белгиланадиган лавозимлар ва касблар рўйхати, уни белгилаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.


13. Бакалавр ёки магистр даражаси билан олий таълим муассасаларини тамомлаган ходимлар олий маълумотли ходимлар жумласига киритилади.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини (техникумлар, касб-ҳунар-техник, тиббиёт, педагогика ва бошқа билим юртларини), 10 (11) йил ўқитиладиган умумтаълим мактабларини тамомлаган ходимлар ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ходимлар жумласига киритилади.


14. Айрим ҳолларда Классификаторда белгиланган маълумот даражаси ва ихтисослигига эга бўлмаган, шу жумладан, умумтаълим мактабларининг 8 (9)-синфларини тамомлаган (мажбурий 12 йиллик таълимга ўтилгунгача), бироқ етарли амалий тажрибага эга бўлган ва ўзларига юкланган лавозим мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажараётган ходимлар, агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, маълумотнинг юқорироқ даражасини ёхуд бошқа ихтисослигини талаб қиладиган лавозимга қабул қилиниши мумкин.


15. Ташкилотларда ходимларни ҳисобга олиш, шунингдек барча ҳужжатлардаги ёзувлар Классификаторда кўрсатилган хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларига қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилиши керак.


16. Классификаторда хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари қуйидаги шаклда баён қилинади:

            

Т/р

Касб,

лавозим

коди

Хизматчи

лавозими

ва ишчи

касбининг

номи

  

Касбларнинг

миллий

стандарт

классификатори

бўйича коди


Ходимлар

тоифаси

Талаб

қилинадиган

маълумотнинг

энг кам

даражаси


1


2

3

4

5

6

             

1-устунда ишчи касби ёки хизматчи лавозимининг тартиб рақами кўрсатилади;

2-устунда тегишлилик коди:

1-ишчи касби;

2-хизматчи лавозими кўрсатилади;

3-устунда хизматчи лавозими ёки ишчи касбининг тўлиқ номи кўрсатилади;

4-устунда Касбларнинг миллий стандарт классификаторига мувофиқ белгиланган код кўрсатилади;

5-устунда ушбу хизматчи лавозими ва ишчи касби мансуб бўлган ходимлар тоифаси кўрсатилади;

6-устунда хизматчининг тегишли лавозимига ёки ишчи касби бўйича ишга қабул қилишда талаб қилинадиган маълумотнинг энг кам даражаси кўрсатилади.



III. ХИЗМАТЧИЛАР ЛАВОЗИМЛАРИ

ВА ИШЧИЛАР КАСБЛАРИ ЖАДВАЛИ*


*) Жадвал рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 34-сон, 291-модда.











































































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск