ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Тариф сеткалари. Мансаб маошлари. Устамалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.01.1997 й. ПФ-1697-сон "Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминоти миқдорларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.01.1997 й.

N ПФ-1697



МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ

ПУЛ ТАЪМИНОТИ МИҚДОРЛАРИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Муддатли ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 5 йиллиги муносабати билан:


1. Белгилаб қўйилсинки, муддатли ҳарбий хизматчилар ва курсантлар ҳар ойлик пул таъминоти миқдорлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоизларда белгиланади ва унинг ошишига қараб ўзгартириб борилади.

2. 1997 йил 1 январдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматчилар ва курсантлар ҳар ойлик пул таъминотининг энг кам миқдорлари Ягона тариф сеткасидаги энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида белгилансин, ёки муддатли ҳарбий хизматчилар ва курсантларнинг ҳозирдаги вақтда амалда бўлган пул таъминоти миқдорлари ўртача 1,5 марта оширилсин.

Муддатли ҳарбий хизматчилар ва курсантларнинг пул таъминоти миқдорлари оширилиши билан боғлиқ харажатлар реcпублика давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда:

- мазкур Фармонни ўз бўлинмаларига етказсинлар;

- муддатли ҳарбий хизматчилар ва курсантларга мазкур Фармонда белгиланган ҳар ойлик пул таъминоти оширилишини ҳисобга олган ҳолда улар ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилишини ва тўланишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ягона тариф сеткасига муддатли ҳарбий хизматчилар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича ўзгартиришлар киритсин.



Ўзбекистон Республикасинннг Президенти                                  И. Каримов

































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск