ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 13-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 17-сон "Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 18.02.2013 й. Қарори (АВ томонидан 20.03.2013 й. 2337-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.03.2013 й.

N 2337-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.02.2013 й.

N 13-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.02.2013 й.

N 17


ҚАРОРИ



Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини

берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар,

касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) ва 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон "Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 25 январдаги 2-Қ, 5-сон қарори (рўйхат рақами 2337, 2012 йил 12 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 120-модда) билан тасдиқланган Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

     

А. Хаитов

Молия вазири

Р. Азимов

   





Қарорга

ИЛОВА



Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини

берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар,

ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар

рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. 2-сон Рўйхатнинг I қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I қисмидаги "Умумий касблар" бўлимлари, шунингдек 2-сон Рўйхатнинг I қисми "Металлни қайта ишлаш" XI бўлими "Металлни қайта ишлаш бўйича бошқа касблар" 5-банди ва 3-сон Рўйхатнинг I қисми "Металлни қайта ишлаш" XV бўлими "Металлни қайта ишлаш бўйича бошқа касблар" 12-банди, ушбу бўлим ва бандларда назарда тутилган ишлар қандай ташкилотларда амалга оширилишидан қатъи назар, қўлланилади (масалан: 3-сон Рўйхатнинг I қисми "Умумий касблар" XXXIV бўлимида кўрсатилган газ компрессорларига (ҳаволи компрессорлардан ташқари) хизмат кўрсатиш билан банд бўлган технологик компрессорларнинг машинистлари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига улар қаерда ишлашларидан қатъи назар (машинасозлик заводида, темир йўл транспортида, текстиль фабрикасида, металлургия заводида ва бошқа ташкилотларда), агар улар тўлиқ иш куни давомида газ компрессорларига хизмат кўрсатиш билан банд бўлгандагина, эга бўладилар. Мазкур ҳолат тегишли ҳужжатлар (ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат таътилини бериш тўғрисидаги буйруқлар ҳамда иш ҳақини ҳисоблаш китоблари, ишларни бажариш тўғрисидаги нарядлар, иш ўринларининг аттестацияси натижалари ва бошқалар) билан тасдиқланиши лозим.".


2. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. 2-сон Рўйхатнинг I қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I қисмида ишчилар касби умумий номланиш асосида киритилган ҳолатларда, имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига ушбу касбларнинг мазкур ишлаб чиқаришда ва ишларда банд бўлган барча номланишидаги ишчилари эга бўлишади, шу жумладан, бош ва катта ишчилар ҳамда уларнинг ёрдамчилари (масалан: 2-сон Рўйхатнинг I қисми "Нефть, газ, газ конденсати, кўмир ва сланецни қайта ишлаш" Х бўлимида барча номланишдаги аппаратчиклар кўзда тутилган. Мазкур ҳолатда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқидан бош аппаратчиклар, катта аппаратчиклар ва уларнинг ёрдамчилари ҳам фойдаланади).".


3. 17-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) улар ўз касблари бўйича Рўйхатларда бевосита кўзда тутилган бўлса (масалан: қувур ишлаб чиқаришнинг янчиш бўлинмалари бригадирлари (2-сон Рўйхатнинг I қисми "Металл ишлаб чиқариш (қора металлар)" III бўлими "Қувур ишлаб чиқариш: қувур прокат, қувур пайвандлаш, қувурларни электр пайвандлаш, қувурни чўзадиган, қувур қуядиган, фитингли, баллонли, термик ва рух билан ишлов бериладиган, тайёрлаш ва металлни кесиш" 4-банди); поездларнинг юқори интенсив ҳаракатланиши мавжуд ювиш-буғлаш станцияларида банд бўлган темир йўл транспорти ташкилотлари бригадирлари (3-сон Рўйхатнинг I қисми "Транспорт" XXIX бўлими "Темир йўл транспорти" 1-банди ва ҳ.к.);".


4. 29-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар олий таълим муассасаси, шунингдек клиник ординатура (интернатура), аспирантура, стажёрлар-тадқиқотчилар-изланувчилар институти, докторантура ва катта илмий ходимлар-изланувчилар институти ўқувчиси имтиёзли пенсия таъминотига ҳуқуқ берувчи ишга қабул қилинган бўлса, ўқиш давридаги ишлаган вақти тўлиқ иш куни давомида ишлаган иш соатлари мавжуд бўлганда, махсус стажга киритилади.".


5. 39-банддан ", ўрмон қурилиши" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


6. 47 ва 48-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. 3-сон Рўйхатнинг I қисми "Бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш" ХХVIII бўлими 1-бандида кўзда тутилган ғишт терувчи ишчиларга имтиёзли пенсия таъминоти, фақатгина метрополитенлар, ер ости қурилмаларини қуриш ва таъмирлаш бўйича ишларни бажарадиган ташкилот таркибида доимий ишловчиларга қўлланилади.

Метрополитенлар, ер ости қурилмаларини қуриш ва таъмирлаш бўйича ишларни бажармайдиган ташкилотларда "ғишт терувчи" касби бўйича ишловчи ишчилар имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқидан фойдаланмайди.

48. Ғишт терувчи сифатида ишлаган шахсга имтиёзли пенсия тайинлаш учун асос бўлиб, у метрополитенлар, ер ости қурилмаларини қуриш ва таъмирлаш бўйича ишларни бажарадиган ташкилот таркибида доимий бандлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.".


7. 49-банддан "битумшчиклар," деган сўз чиқариб ташлансин.


8. 51 ва 53-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 март, 12-сон, 156-модда













































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск