язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Умумий қоидалар. Лицензияловчи органлар/ ЎзР 25.05.2000 й. 71-II-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР 25.05.2000 й. 71-II-сон Қонуннинг

олдинги тахрири




ЎзР 03.10.2018 й. ЎРҚ-494-сон Қонунидан олдинги таҳрири



12-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Лицензиянинг амал қилиш муддати, қоида тариқасида, чекланмайди.



12-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лицензия қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда лицензия даъвогарининг аризасида кўрсатилган муддатга берилади. Қонун ҳужжатларида лицензиянинг чекланган амал қилиш муддати белгиланиши мумкин, лекин бу муддат беш йилдан кам бўлмаслиги лозим. (ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 18.04.2017 й. ЎРҚ-429-сон Қонунидан олдинги таҳрири



20-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартишларни киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани олган кундан эътиборан беш кун ичида амалга оширилади.



23-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахс тугатилганда - тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда - қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;




ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонунидан олдинги таҳрири



21-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигидан гувоҳлик берувчи фактлар мавжуд бўлган ҳолларда, лицензиат лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текширувлар ўтказиш;




ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лицензия бериш тўғрисидаги ариза - унда: юридик шахс учун - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисобварағи рақами; жисмоний шахс учун - фамилияси, исми ва отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари; юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаган фаолиятнинг лицензияланаётган тури (унинг бир қисми) шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилади; (ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



14-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. (ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



16-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак. (ЎзР 07.09.2011 й. ЎРҚ-292-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



23-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда биринчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун лицензия даъвогари йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;



14-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали, улар олингани ҳақидаги тасдиқни олган ҳолда, етказиб берилади.



15-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чи??анлиги учун йиғим ундирилади.



20-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали, улар олингани ҳақидаги тасдиқни олган ҳолда, етказиб берилади.




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



16-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лицензия даъвогари лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, лицензия даъвогарининг аризасини барча зарур ҳужжатлар билан бирга олган кундан эътиборан ўн кундан ошмаган муддат ичида лицензияловчи орган ҳужжатларни қайта кўриб чиқади. Лицензия даъвогарларининг аризаларини қайта кўриб чи??анлик учун йиғим ундирилмайди. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгач, берилган ариза - янгидан берилган деб ҳисобланади.




ЎзР 07.09.2011 й. ЎРҚ-292-сон Қонунидан олдинги таҳрири



9-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари, башарти уларни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларда фаолиятнинг мазкур турини амалга ошириш назарда тутилган бўлса, фаолиятнинг лицензияланадиган турини тегишли лицензияни олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Мазкур қоида кўрсатилган корхоналар ва муассасаларни лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш билан боғлиқ, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган бошқа талабларни бажаришдан озод этмайди.



14-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахслар учун - юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси; жисмоний шахслар учун - якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;



25-модда учинчи-тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лицензиялар реестрларида мавжуд бўлган ахборот юридик ва жисмоний шахслар танишиши учун очиқ бўлиб, улар ҳақ эвазига лицензияловчи органлардан лицензиялар реестрларидан муайян лицензиатлар тўғрисида кўчирмалар тариқасида ахборот олишга ҳақлидирлар. Мазкур ахборотни тақдим этганлик учун ҳақ олиш тартиби ва унинг миқдори фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда белгиланади.

Лицензияловчи органлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига лицензияларнинг реестрларидан ахборотни бепул беришлари шарт.




ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонунидан олдинги тахрири



22-модда матнининг олдинги тахрири


Лицензияловчи органлар лицензиянинг амал қилишини қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туришлари мумкин:

лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;

лицензияловчи органларнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлари лицензиат томонидан бажарилмаганда;


ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи хат боши чиқариб ташланган


ушбу Қонуннинг 20-моддасида назарда тутилган лицензияни қайта расмийлаштириш муддатига.


Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор мазкур қарорни қабул қилган лицензияловчи орган томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан етказилади.

Лицензияловчи орган лицензиат томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш учун муддат белгилаши шарт. Кўрсатилган муддат олти ойдан ошиши мумкин эмас.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни лицензиат бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишни тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.



23-модда иккинчи қисмининг олдинги тахрири


Лицензиянинг амал қилиши суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.



23-модда тўртинчи қисмининг олдинги тахрири


Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор мазкур қарорни қабул қилган лицензияловчи орган томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан етказилади. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.



23-модда бешинчи қисмининг олдинги тахрири


Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.



24-модда матнининг олдинги тахрири


Лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

ушбу Қонун 16-моддасининг тў??изинчи қисмида назарда тутилган ҳолда;

лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.

Лицензия суднинг қарорига биноан ҳам бекор қилиниши мумкин.

Лицензиянинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор мазкур қарорни қабул қилган лицензияловчи орган томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан етказилади. Лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.

Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қaрори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак. 

Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан эътиборан амал қилади.

Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг бекор қилинишини асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унгa етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.




ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонунидан олдинги тахрири



12-модда иккинчи қисмининг олдинги тахрири


Лицензия - лицензия даъвогарининг аризасида кўрсатилган муддатга берилади. Қонун ҳужжатлари билан лицензиянинг чекланган амал қилиш муддати белгиланиши мумкин, лекин бу муддат беш йилдан кам бўлмаслиги лозим. Лицензия фақат лицензия даъвогарининг аризасига кўра беш йилдан кам муддатга берилиши мумкин.



19-модда иккинчи қисми олтинчи хатбошисининг олдинги тахрири


лицензиянинг амал қилиш муддати;



25-модда иккинчи қисми тўртинчи хатбошисининг олдинги тахрири


лицензияларнинг амал қилиш муддатлари;



ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунидан олдинги тахрири



20-моддаси тўртинчи қисмининг олдинги тахрири


Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни амалга оширишга ҳақли эмас.