ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.09.2015 й. ПҚ-2412-сон "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2015 й.

N ПҚ-2412


ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

"ЯГОНА ДАРЧА" ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш ва тадбиркорлик тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш сифати ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан ошириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида:


1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларида ишлаб турган "ягона дарча" хизматларининг фаолияти 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб тўхтатилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 1 январдан бошлаб 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган Рўйхатга босқичма-босқич қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатишда, қонунчиликда белгиланган тартибни қийинлаштиришнинг ҳар хил усулларидан, жумладан рўйхатдан ўтиш ва лицензия олиш тартиб-таомилларини, шунингдек хусусий тадбиркорлик фаолиятига қаршилик қиладиган бошқа бюрократик тўсиқлардан фойдаланишга қатъиян йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ушбу талабнинг сўзсиз бажарилиши масъулияти юклансин.


6. Вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига:

2016 йилнинг 1 январидан бошлаб мазкур қарорнинг 2-иловасига* мувофиқ фақат Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириладиган давлат хизматлари Рўйхатига киритилган давлат хизматларини кўрсатиш учун бевосита тадбиркорлик субъектларидан аризалар қабул қилиш;

давлат хизматларини кўрсатиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат этган тадбиркорлик субъектларини уларнинг аризаларини кўриб чиқиш жараёнига таклиф қилиш тақиқланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида доимий равишда минтақавий семинарлар ўтказишни таъминласин;

Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатларига риоя этиш устидан назорат ўрнатиб, давлат хизматларини кўрсатиш тартибининг бузилиши тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2015 йилнинг 1 ноябригача:

"ягона дарча" марказларини белгиланган тартибда камида 1 Мб/с тезлигида бўлган Интернет тармоғининг миллий сегмент маълумотларини узатиш тармоғига, шунингдек бепул фойдаланиш асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик тизимига, жумладан Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали уланиш;

"ягона дарча" марказлари, шунингдек давлат хизматларини кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар учун информацион хавфсизлик талабини ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларидан ўтиш жараёнини назорат қилиб, "ягона дарча" марказларининг ахборот ресурсларига кириш имконини таъминласин.

Давлат хизматлари марказлари, шунингдек давлат хизматларини кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ишчилари зиммасига давлат хизматларини кўрсатишда информацион хавфсизлик талабларига риоя этиш бўйича шахсий масъулият юкласин.

9. Белгилансинки, мурожаат этиш жойи ва усулидан қатъи назар, Давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона порталидан фойдаланилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 1 июндаги Р-4481-сонли фармойиши билан ташкил этилган Ишчи комиссияси (Р. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва манфаатдор тузилмалар билан биргаликда:

жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб, эксперимент тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг танлаб олинган 2-3 туманларида тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказларини ташкил этиб, фаолиятини юритсин;

2015 йилнинг 1 ноябригача "ягона дарча" тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича жойлардан олинган барча фикрлар, тузатишлар ва таклифларни умумлаштирсин;

жорий йилнинг 6 ноябригача "ягона дарча" тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом ва "ягона дарча" тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:

2015 йилнинг 15 ноябригача барча ташкил этилаётган "ягона дарча" марказларини аризачиларга қулай бўлган жойларга барча муҳандислик коммуникация (электр ва сув таъминоти, телефон алоқаси ва бошқалар) тармоқларига уланган ҳолда жойлаштиришни таъминласин;

2015 йилнинг 1 декабригача Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда "ягона дарча" марказларининг замонавий оргтехника, компьютер ва бошқа зарур ускуналар билан таъминланганлик даражасини инвентаризациядан ўтказсин ва марказларнинг самарали ишлаши учун белгиланган минимал талабларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча янги техникалар билан тўлдирсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги давлат органларини идоралараро электрон ҳамкорлик тизими фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш учун 2015 йилнинг 1 октябригача давлат хизматларини кўрсатувчи туман (шаҳар) бўлинмасига зарур бўлган компьютер ускунасини харид қилиб, бепул Интернет тармоғига уланишга 2015 йилнинг IV чорагида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан зарур маблағларни ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги икки ой муддатда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 октябрь, 40-сон, 516-модда











































Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск