ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Маҳсулот тақсимотига оид битимлар. Концессия. Геологик ишларни биргаликда олиб бориш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2015 й. 283-сон “Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2015 й.

N 283


САНОАТ АҲАМИЯТИГА ЭГА БЎЛГАН ФОЙДАЛИ

ҚАЗИЛМАЛАР ЯНГИ КОНЛАРИНИ ОЧГАНЛИК ЁКИ

ИЛГАРИ МАЪЛУМ БЎЛГАН КОНЛАРНИ (КОНЛАРНИНГ

УЧАСТКАЛАРИНИ) ТУБДАН ҚАЙТА БАҲОЛАГАНЛИК

УЧУН ПУЛ МУКОФОТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўлаш манбаларини аниқлаш, шунингдек республиканинг минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қидирувчи геологларнинг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 6 октябрдаги

283-сон қарорига

ИЛОВА



Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар

янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган

конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта

баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Фойдали қазилмаларнинг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (кон участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида геология-қидирув ишлари учун назарда тутилган маблағлар доирасида Давлат геология қўмитаси томонидан тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига аниқланган углеводород хом ашёсининг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (кон участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг ўз маблағлари ҳисобига тўланади".


2. Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низомга 1-иловада:

"Рангли, нодир ва асл металлар конлари" бўлимининг номи чиқариб ташлансин;

46, 48, 55 ва 59-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 октябрь, 40-сон, 519-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 88-модда


























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск