Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2008 й. 202-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Суғурта назоратчилари халқаро уюшмасига кириши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.2008 й.

N 202


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ СУҒУРТА

НАЗОРАТЧИЛАРИ ХАЛҚАРО УЮШМАСИГА

КИРИШИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон қарорини ижро этиш юзасидан ҳамда суғурта фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Вазирликнинг Суғурта назоратчилари халқаро уюшмасига (СНХУ) кириши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Суғурта назоратчилари халқаро уюшмасига кириши билан боғлиқ зарур тартиб-қоидаларни белгиланган тартибда амалга оширсин.


3. Белгилансинки, Суғурта назоратчилари халқаро уюшмасига йиллик бадаллар тўлаш бўйича сарф-харажатлар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг харажатлар сметасида назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И.Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 372-модда.










































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск