ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.05.2008 й. ПҚ-872-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2008 й.

N ПҚ-872


СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИНИ

ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Суғурта фаолиятини янада такомиллаштириш, суғурталовчиларнинг капиталлашуви ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг ҳудудий тармоқларини кенгайтириш ва суғурта компанияларининг инвестицион жараёнлардаги иштирокини рағбатлантириш, шунингдек, суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида:

3. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра:

суғурталовчилар қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиши талаб қилинмайди;

суғурталовнинг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда тайинланади (сайланади);

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, ўрнатилган иқтисодий нормативларни, шу жумладан, тўлов қобилияти нормативларини суғурталовчилар томонидан бузилганлиги учун суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органининг қарори асосида уларга суғурталовчи учун белгиланган энг кам устав капиталининг 0,1 фоизи миқдоригача жарима белгиланган тартибда солинади ва жарима суммаси республика бюджетига ўтказилади.


4. 2008 йилнинг 1 июнидан бошлаб уч йил муддатга:

юридик ва жисмоний шахсларнинг суғурталовчилар акциялари бўйича дивидендлар кўринишида олинган даромадлари юридик шахсларнинг фойда солиғи ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин;

суғурталовчиларнинг дивидендлар ва фоизлар кўринишида олинган даромадлари юридик шахсларнинг фойда солиғини тўлашдан озод қилинсин ва солиқдан бўшаган маблағлар республика ҳудудларида, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида ҳудудий бўлинмаларни, кенг тармоқли агентлик тизимини ташкил қилиш, шунингдек, уларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга мақсадли йўналтирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

мазкур қарор билан берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом;

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан биргаликда суғурталовчиларга суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун қўлланиладиган жарима санкциялари тўғрисида Низом.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

вазирлик ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И.Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 172-модда.











































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск