ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Умумий қоидалар /

2007 - 2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш Дастури (ЎзР Президентининг 10.04.2007 й. ПҚ-618-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 10 апрелдаги

ПҚ-618-сон қарорига

1-ИЛОВА


2007 - 2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси

суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар

    

Амалга ошириш

шакли


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


I. СУҒУРТАЛАШ, СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ ВА СУҒУРТА

НАЗОРАТИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ВА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

БАЗАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.1. Янги қонунлар қабул қилиш

1.

"Транспорт воситалари эгаларининг жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси


2007 йил

II чорак

Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари


2.

"Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2007 йил

IV чорак

Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари


3.

"Тиббий суғурта тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2007 йил

IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари


1.2. Амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

4.

"Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари таркибини аниқлаштириш ва кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2007 йил

II чорак

Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари

5.

"Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда суғурта қилинмаган транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар жавобгарлигини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2007 йил

II чорак

Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари


1.3. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш

6.

Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг ҳисоб рақамлари режасини ва уни қўллаш бўйича йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳисоб рақамлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома


2007 йил

III чорак

Молия вазирлиги

7.

Суғурталовчилар молиявий ҳисоботи шакллари ва уларни тўлдириш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари


2007 йил

III чорак

Молия вазирлиги

8.

Умумий суғурта ва ҳаётни суғурталаш соҳасида суғурта тарифларини ҳисоблаб чиқариш бўйича методик кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Методик кўрсатмалар

2007 йил

III чорак

Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари

9.

Суғурта компанияларини рейтинг жиҳатдан баҳолаш бўйича методик тавсияларни тайёрлаш.


Методик тавсиялар

2007 йил

III чорак

Молия вазирлиги, суғурта компаниялари

10.

Актуар малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Низом

2007 йил

III чорак

Молия вазирлиги

11.

Аджастер, актуар, сюрвейер ва ассистанс хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

Методик тавсиялар

2007 йил

III чорак

Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари

12.

Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўловга қодирлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Низом

2007 йил

IV чорак

Молия вазирлиги

13.

Суғурта компанияларини аудиторлар томонидан текшириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш.


Методик тавсиялар

2007 йил

IV чорак

Молия вазирлиги

14.

Суғурта фаолияти ва суғурта назоратини тартибга солувчи халқаро стандартлар айрим нормаларини қайта кўриб чиқиш ва норматив-ҳуқуқий базага жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий базага ўзгартириш ва қўшимчалар

2007-2008 йиллар

Молия вазирлиги

15.

Тадбиркорлик таваккалчиликларини (фойдани бой беришдан, лойиҳалашдаги хатоликлардан, банкротликдан суғурталаш ва ҳ.к.) суғурталашнинг намунавий қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Намунавий қоидалар

2008 йил

I чорак

Молия вазирлиги, суғурта компаниялари

16.

Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартларини белгилаш.

Низом

2008 йил

I чорак

Молия вазирлиги, суғурта компаниялари

17.

Суғурталовчиларнинг суғурта воситачилари билан ўзаро муносабатларини тартибга солувчи намунавий қоидаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Намунавий қоидалар

2008 йил

I чорак

Молия вазирлиги, суғурта компаниялари

18.

Қайта суғурталаш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартларини белгилаш.

Низом

2008 йил

I чорак

Молия вазирлиги, суғурта компаниялари


19.

Даъво ишларининг ягона технологиясини жорий этиш.


Методик тавсиялар

2008 йил

III чорак

Молия вазирлиги, суғурта компаниялари

20.

Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Низом

2009 йил

I чорак

Молия вазирлиги

II. КЎРСАТИЛАЁТГАН СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ ҲАЖМИНИ,

КЎЛАМИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА СИФАТИНИ ОШИРИШ

21.

2007 - 2010 йилларда суғурта хизматлари ҳажмини 3 баравар, суғурталовчилар суғурта захирасини 2,5 баравардан ортиқ, суғурта компаниялари ялпи капиталини 2 баравардан ортиқ кўпайтириш.


Чора-тадбирлар комплекси

Ишлаб чиқиш - 2007 йил II чорак

Амалга ошириш - 2007-2010 йиллар


Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари

22.

Аҳоли ва юридик шахсларни, айниқса бизнесни суғурталаш соҳасида, шунингдек қишлоқ жойларда суғурталовчи алоҳида бўлинмалар ва суғурта агентлари сонини кўпайтириш ҳисобига суғурта хизматлари билан қамраб олиш даражасини ошириш.


2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш соҳаси ва сервисни ривожлантириш дастурига мувофиқ чора-тадбирлар комплекси


2007-2010 йиллар

Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари

23.

Экспорт кредитлар ва экспорт-импорт операцияларининг самарали суғурта ҳимоясини таъминловчи экспортни суғурталаш бўйича янги комплекс суғурта хизматлари турларини, шу жумладан, сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурталаш, тўлов муддатини кечиктириш шартларини суғурталаш, "етказиб берувчи кредити" типи бўйича суғурталаш, "харидорга кредит" типи бўйича суғурталаш, экспорт-импорт контрактларини бажариш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаш, экспорт-импорт юкларини ташишни суғурталаш, хорижий шерикнинг иқтисодий ночорлигидан (банкротлигидан) суғурталаш ва бошқа суғурта хизматлари турларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Чора-тадбирлар комплекси

Ишлаб чиқиш -2007 йил

II чорак Амалга ошириш - 2007-2010 йиллар

Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари

24.

Ҳаётни узоқ муддатли суғурталашни, шу жумладан, суғуртанинг жамғарма турларини (ҳаётни аралаш суғурталаш, никоҳдан ўтишни суғурталаш, аннуитетларни суғурталаш, қўшимча пенсияни суғурталаш, таълим олиш харажатларини суғурталаш, даволанишни, шу жумладан чет элда даволанишни суғурталаш, балоғат ёшига етганликни суғурталаш ва бошқалар) кенгайтириш.


Чора-тадбирлар комплекси

Ишлаб чиқиш - 2007 йил

IV чорак

Амалга ошириш - 2008-2010 йиллар

Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари

25.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини суғурталашни жадал ривожлантириш, бизнесни суғурталаш соҳасида (банкротликдан, фойдани бой беришдан, кўзда тутилмаган харажатлардан, суд харажатларидан, профессионал жавобгарликдан ва шу кабилардан суғурталаш) суғуртанинг янги турларини жорий этиш, уларнинг аниқ манзиллилиги, табақалаштирилганлиги, сифати ва самарадорлигини ошириш.


Чора-тадбирлар комплекси

Ишлаб чиқиш - 2008 йил I чорак

Амалга ошириш - 2008-2010 йиллар

Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари

26.

Суғурта хизматларига талабни баҳолаш бўйича маркетинг тадқиқотларини, суғурта бозорини ривожлантириш бўйича таҳлилий ишланмаларни ташкил этиш.


Маркетинг ва бошқа таҳлилий тадқиқотлар

2007 йил

III чоракдан бошлаб доимо

Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси

27.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясида маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Автоматлаштирилган тизим

2008 йил

II чорак

Молия вазирлиги

28.

Таваккалчиликларнинг барвақт олдини олиш бўйича тест ўтказишнинг таваккалчиликларни баҳолаш тизимига асосланган механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Чора-тадбирлар комплекси

2008 йил

IV чоракдан бошлаб

Молия вазирлиги

29.

Ўзбекистоннинг Суғурта назорати органлари халқаро уюшмасига кириши бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.


Чора-тадбирлар комплекси

2008 йил мобайнида

Молия вазирлиги

30.

Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ва уларнинг бирлашмалари билан биргаликда аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ошириш бўйича маърифий ва тушунтириш ишларини амалга ошириш.


Семинарлар, радио ва телевидениеда эшиттиришлар, кўрсатувлар ва реклама компаниялари, оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиш


доимо

Молия вазирлиги, суғурта компаниялари

31.

Аҳолини суғурта бозоридаги, шу жумладан, суғурта агентларининг ноқонуний ёхуд қонунга хилоф фаолияти тўғрисида хабардор қилиш.


Оммавий ахборот воситаларида ахборотлар бериш


доимо

Молия вазирлиги, суғурта компаниялари

III. МАМЛАКАТ СУҒУРТА БОЗОРИНИНГ ОЧИҚ-ОЙДИНЛИГИНИ ВА

ИШОНЧЛИЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, СУҒУРТАЛОВЧИЛАРНИНГ

КАПИТАЛЛАШУВ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ, УЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ

БАРҚАРОРЛИГИНИ ВА ТЎЛОВГА ҚОДИРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

32.

Фаолият кўрсатаётган суғурта компанияларининг устав капиталларини суғурта фаолиятининг амалга оширилаётган турларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган энг кам миқдорларгача кўпайтириш.


Чора-тадбирлар комплекси

2008 йил 1 январгача

Молия вазирлиги, суғурта компаниялари

33.

Устав капиталининг энг кам миқдорини белгиланган муддатларда шакллантиришни таъминлаш имкониятига эга бўлмаган суғурталовчиларни аниқлаш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш, уларга суғурта фаолияти соҳасини ўзгартиришда ва қайта ташкил этишда (қўшилиш, бирлашишда) кўмаклашиш.


Чора-тадбирлар комплекси

2007 йил

II чорак

Молия вазирлиги

34.

"Ўзагросуғурта", "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компаниялари ва акциядорлик компаниясига айлантирилаётган "Ўзбекинвест" компанияси устав фондларидаги давлат улушларини сотиш.


Тадбирлар

Ҳукуматнинг тегишли қарорларида белгиланган муддатларда


Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ўзагросуғурта", "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компаниялари, "Ўзбекинвест" компанияси


35.

Хорижий капитал иштирокида суғурта компаниялари ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Чора-тадбирлар комплекси

2007 йил II чорак

Молия вазирлиги, суғурта компаниялари

IV. СУҒУРТА СОҲАСИ ХОДИМЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

36.

Банк-молия академияси ҳузурида суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган ихтисослаштирилган курслар ташкил этиш.


Ихтисослаштирилган ўқув курслари

2007 йил III чорак

Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси, Банк-молия академияси

37.

Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ходимлари учун суғурталаш ва суғурта фаолиятининг долзарб масалалари бўйича ўқув-амалий конференциялар ва семинарлар ташкил этиш.


Конференциялар ва семинарлар

мунтазам равишда

Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси, суғурта компаниялари, суғурта бозорининг бошқа профессионал қатнашчилари


38.

Кўрсатиб ўтилган тузилмаларнинг қўшадиган улуши ҳисобига суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш.


Чора-тадбирлар комплекси

2008 йил

I чорак

Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси, суғурта компаниялари, суғурта бозорининг бошқа профессионал қатнашчилари


39.

Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари учун профессионал этика нормаларини ишлаб чиқиш.


Профессионал этика нормалари

2008 йил

II чорак

Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси, суғурта компаниялари, суғурта бозорининг бошқа профессионал қатнашчилари



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 15-сон, 158-модда.

















































Время: 0.0254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск