язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2016 й. 70-сон "Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2016 й.

N 70



ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИ ВА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИДАН БОШҚА ЭҲТИЁЖЛАР

УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИ БЕРИШНИНГ, БИНО

ВА ИНШООТЛАРНИНГ ТАШҚИ КЎРИНИШИНИ

ЎЗГАРТИРИШНИ (ФАСАДИНИ ТАЪМИРЛАШНИ)

КЕЛИШИШНИНГ, ШУНИНГДЕК ОБЪЕКТНИ ҚАЙТА

ИХТИСОСЛАШТИРИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШГА,

ТУРАР ЖОЙНИ НОТУРАР ЖОЙ ТОИФАСИГА ЎТКАЗИШГА

РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШНИНГ УМУМИЙ БЕЛГИЛАНГАН

ТАРТИБИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти соҳасида қурилишнинг барча босқичларида рухсат бериш тартиботлари доирасида ягона қоида ва талабларни белгилаш, шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



*) 1 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 9 мартдаги

70-сон қарорига

4-ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон "Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 33-модда):


а) Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисида низомда:

4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Объектларни лойиҳалаштириш

учун архитектура-режалаштириш

топшириғи (АРТ)ни ишлаб чиқиш

МУДДАТЛАРИ ВА ҚИЙМАТИ

Т/р

Қурилаётган объектлар турлари

бўйича АРТни ишлаб чиқиш


АРТни

ишлаб чиқиш

муддатлари


АРТни ишлаб

чиқиш қиймати

(ЭКИҲда)


1.

Янги объектлар (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун


10 кун

4,0

2.

Реконструкция қилиш, шунингдек илгари фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилган ер участкасида янги объект қурилиши, шунингдек мавжуд объектни қайта ихтисослаштириш, шу жумладан муҳандислик коммуникациялари тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартирган ҳолда нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш учун


8 кун

3,5

3.

Объектни қайта ихтисослаштириш, шу жумладан муҳандислик коммуникациялари тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартирган ва ўзгартирмаган ҳолда, нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш, шунингдек муҳандислик коммуникация тармоқларини улар капитал қурилиш объектларидан алоҳида қўрилаётганда қуриш учун (АРТ II қисми)


7 кун

3,0

4.

Муҳандислик коммуникациялари тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартирмаган ҳолда, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш учун


5 кун

1,0

Изоҳ:

а) объектнинг жойлашган жойига кўра архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қийматини аниқлашда кўрсаткичларга (4-банддан ташқари) қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланади:

қишлоқ аҳоли пунктларида - 0,7;

туманга бўйсунувчи шаҳарларда ва шаҳар посёлкаларида - 0,8;

туманлар марказларида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда - 0,9;

Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида - 1,0;

б) қурилаётган объектни аҳоли пунктидан ташқарида жойлаштиришда АРТни ишлаб чиқиш қийматига нисбатан 0,6 пасайтириш коэффициенти қўлланади;

в) қиймати ушбу нархларда назарда тутилмаган ишлар учун тўлов АРТни ишлаб чиқиш қийматига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

АРТнинг амал қилиш муддатларига тузатиш киритиш ва уларни узайтириш учун - 20%;

АРТ дубликатлари (нусхалари)ни тайёрлаш учун - 10%;

г) ушбу нархлар объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни ишлаб чиқишнинг барча турларига қўлланади, ишлаб чиқиш қиймати Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган нархлар бўйича аниқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиладиган объектлар бундан мустасно.

д) АРТ - I ва АРТ - II қисмларини алоҳида-алоҳида ишлаб чиқишда ҳар бир қисм учун нархлар 0,6 коэффициенти билан қўлланилади;

е) танловга қўйилаётган ер участкалари учун шаҳарсозлик топшириғини ишлаб чиқиш қиймати 1-банддаги нархлар бўйича 0,7 коэффициентини қўллаган ҳолда белгиланади ( АРТни ишлаб чиқишда I қисм сифатида унинг таркибига киритилади)*;

*) лойиҳалаштириш ташкилоти томонидан шаҳарсозлик топшириғини (АРТ - I ва АРТ - II) ишлаб чиққанлик учун тўлов танлов ғолибидан олинган аванс ҳисобидан амалга оширилади";


б) 2-илова 1-бандининг "з" ва "к" кичик бандлари ҳамда 2-бандининг "д" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 14 март, 10-сон, 98-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 3-сон,

...