Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.1997 й. 567-сон "Давлат геология қўмитаси ва япониянинг металл қазиб олувчи агентлигининг биргаликдаги геология-қидирув ишлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.1997 й.

N 567



ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ ВА ЯПОНИЯНИНГ

МЕТАЛЛ ҚАЗИБ ОЛУВЧИ АГЕНТЛИГИНИНГ

БИРГАЛИКДАГИ ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ

ИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдами доирасида Давлат геология қўмитасининг Япониянинг Металл қазиб олувчи Агентлиги билан биргаликдаги геология-қидирув ишлари самарали ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Япониянинг Металл қазиб олувчи Агентлиги билан самарали ҳамкорлик қилишни таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 16 сентябрдаги 470-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан Япония Агентлиги билан биргаликда Марказий Қизилқумда геология-қидирув ишлари ўтказилганлиги, Совутбой кони юқори сатҳларида қидирув ишлари тугалланганлиги ва Булуткон истиқболли майдони баҳоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Япониянинг Металл қазиб олувчи Агентлиги билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Япония томонига геологияга оид зарур материалларни тақдим этган ҳолда 1997-1999 йилларда Жанубий Нурота тоғи (Навоий вилояти) ҳудудида биргаликдаги геология-қидирув ишларини ташкил этиш юзасидан Давлат геология қўмитасининг таклифига розилик берилсин.


3. Олтинсой конида ва унга туташ Жанубий Нурота тоғи минтақасига қирувчи ҳудудларда геология-қидирув ишларини ўтказиш учун Япония томонидан ўтказиладиган валюта тушумларининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий равишда сотишдан;

кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг япониялик қатнашчилари геология тадқиқотлари ўтказиш ҳамда шахсий эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб келадиган асбоб-ускуналар, материаллар, мол-мулклар ва иккита енгил автомобиль учун солиқлар, бож пошлиналари ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Япония гуруҳи аъзоларига консуллик йиғимлари ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат геология қўмитасининг буюртманомасига мувофиқ япон мутахассисларига йиғимлар ва давлат пошлинаси ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини, уларнинг миллий паспортлари рўйхатдан ўтказилиши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўлов асосида япон гуруҳи аъзоларига малакали хизмат кўрсатилишини ташкил этишда кўмаклашсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



















Время: 0.0298
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск