Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.1994 й. 594-сон "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналарини юқори малакали мутахассислар ва ишчилар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.1994 й.

N 594



"ҚИЗИЛҚУМНОДИРМЕТАЛЛОЛТИН"

КОНЦЕРНИ ВА ОЛМАЛИҚ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ

КОМБИНАТИ КОРХОНАЛАРИНИ ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ

МУТАХАССИСЛАР ВА ИШЧИЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Қизилқумнодирметаллолтин" концернининг Навоий кон-металлургия комбинатини кадрлар билан таъминлаш ҳамда меҳнаткашларнинг ижтимоий шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 25 январдаги 33-сон ва "1994 йилда Олмалиқ кон-металлургия комбинати ишини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 31 октябрдаги 530-сон қарорларига мувофиқ ва "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналарининг юқори малакали ишчи кадрлар ҳамда мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналарини 1995-2000 йилларда юқори малакали мутахассислар ва ишчи кадрлар билан таъминлаш дастури* тасдиқлансин.

Вазирликлар, идоралар, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни, Олмалиқ кон-металлургия комбинати дастурда белгиланган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан зарур бўлган чора-тадбирларни кўрсинлар.


2. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1995/96 ўқув йилидан бошлаб республика олий ўқув юртларига ўқувчилар қабул қилиш прогнозларида "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинати эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тест асосида Навоий ва Тошкент вилоятларидан ёшларни ўқишга мақсадли қабул қилиш учун квоталарни назарда тутсин.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар 1995/96 ўқув йилидан бошлаб "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналари учун белгиланган квоталар ва тузилган шартномаларга мувофиқ мутахассислар тайёрлашни амалга оширсинлар

Ўрта махсус таълим негизида мутахассисларни тайёрлашнинг жадаллаштирилган шакллари кенгайтирилсин.


4. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа ташкилот ҳамда муассасаларни юқори малакали ходимлар билан бутлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида 1995 йил 1 январдан бошлаб Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарларида ва Зафаробод шаҳарчасида муайян давр ишлаганлик учун ҳар ойлик тақдирлаш пули жорий қилинсин ва у узлуксиз иш стажига кўра лавозим маоши (тариф ставкаси)нинг кўйидаги миқдорларида тўлансин: 3 йилгача - 1,25 коэффициент (йилда 3 та маош); 3 йилдан 5 йилгача - 1,5 (йилда 6 та маош); 5 йилдан ортиқ - 1,75 (йилда 9 та маош).

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган ташкилотлар ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ҳар ойда тақдирлаш пули тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

5. Ўзбекистон Республикасининг Халқ таълими вазирлиги:

1995/96 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳунар-техника билим юртларида "Қизилкумнодирметаллолтин" концерни ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати буюртманомаларига мувофиқ ишчи кадрлар тайёрлаб беришни таъминласин;

Навоий шаҳридаги 2-ҳунар билим юртини "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни эҳтиёжига мувофиқ малакали ишчи кадрларни тайёрлашга қайта ихтисослаштирсин. Навоий кон-металлургия комбинати 2-ҳунар билим юрти моддий-техника базасини ривожлантиришда ёрдам берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатига МДҲ мамлакатлари, Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари ва Тошкент шаҳридан контракт бўйича ишга келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини вақтинча рўйхатдан ўтказишни назарда тутсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Машинасозлик, кимё ва металлургия, Таълим ва фан бўлимларига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Дастур рус тилида келтирилган.
























































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск