ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.1994 й. 159-сон "Ўзбекистон металлургия комбинати" акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.1994 й.

N 159



"ЎЗБЕКИСТОН МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ"

АКЦИОНЕРЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

БИРЛАШМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон давлат металлургия саноати концернининг тугатилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳамда иловага мувофиқ корхоналар жамоаларининг кўрсатилган корхоналар негизида очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги "Ўзбекистон металлургия комбинати" акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмаси ("Ўзметкомбинат" АИБ)ни тузиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. "Ўзметкомбинат" АИБнинг таъсисчилари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, шунингдек, иловага мувофиқ корхоналар белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзметкомбинат" АИБни бошқариш Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда акционерлар йиғилиши томонидан қабул қилинадиган Уставга мувофиқ амалга оширилади.

Бошқарув раиси - "Ўзметкомбинат" АИБнинг бош директори акционерлик жамияти йиғилиши томонидан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

иловада кўрсатилган корхоналар билан биргаликда 2 ой муддатда акцияларни қуйидаги тартибда жойлаштиришни назарда тутган ҳолда акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмасини тузиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

28 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига;

23 фоизгачаси - меҳнат жамоалари аъзоларига, шу жумладан, 5 фоизи - бепул;

қолган қисми - турдош корхоналарга, шу жумладан, бошқа давлатлардаги турдош корхоналарга, хорижий инвесторларга ва қийматли қоғозлар бозорида эркин сотишга;

"Ўзметкомбинат" АИБ бошқарувига давлатга тегишли акциялар пакетига мувофиқ жамият фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берсин.


4. "Ўзметкомбинат" АИБга "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда 3 ой муддатда акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмасини ривожлантириш ва экспорт имкониятларини кўпайтириш учун зарур бўлган чет эл инвестицияларини жалб қилиш дастурини ишлаб чиқсин.


5. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва давлат бошқарувининг бошқа органлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда ва статистика ҳисоботларида "Ўзметкомбинат" АИБнинг кўрсаткичларини алоҳида сатрда кўрсатсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги абонент - "Ўзметкомбинат" АИБга Тошкент рақами бўлган телефон алоқаси ўрнатсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Н. Возненко зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 24 мартдаги

159-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекистон металлургия комбинати" акционерлик

ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибига

кирувчи корхоналар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон металлургия заводи, Бекобод шаҳри, Тошкент вилояти


2. Ширин машинасозлик заводи, Ширин шаҳри, Сирдарё вилояти


3. Хўжалик ҳисобидаги "Иккиламчиқораметалл" бошқармаси, Тошкент шаҳри


4. "Қораметалл" акционерлик жамияти, Бекобод шаҳри, Тошкент вилояти










































Время: 0.0177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск