язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2004 й. ПФ-3454-сон "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигини Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.07.2004 й.

N ПФ-3454



САНОАТДА ВА КОНЧИЛИКДА

ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ АГЕНТЛИГИНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА

КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ

БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИГА АЙЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ ва Саноатда, газ таъминоти ҳамда кон назорати соҳасида бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ва ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида:


1. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Саноатда кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси)га айлантирилсин,

3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси қайта ташкил этилаётган Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитасини Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига айлантириш тўғрисида" 2000 йил 7 февралдаги ПФ-2535-сон Фармони ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарор қабул қилсин.

6. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 28-сон, 319-модда.