ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2006 й. 141-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзметалл Технолоджи" Ўзбекистон-Исроил қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2000 йил 18 январдаги 15-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2006 й.

N 141



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗМЕТАЛЛ

ТЕХНОЛОДЖИ" ЎЗБЕКИСТОН-ИСРОИЛ ҚЎШМА

КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"

2000 ЙИЛ 18 ЯНВАРДАГИ 15-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонаси ўз фаолияти даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 январдаги 15-сон қарорида ва таъсис ҳужжатларида белгиланган Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда қўшилган қиймат солиғи юқори бўлган молибден маҳсулотлари (махсус штабиклар, пластиналар ва сим) ишлаб чиқаришга оид бир қатор вазифаларни бажармаганлигини эътиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзметалл Технолоджи" Ўзбекистон-Исроил қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2000 йил 18 январдаги 15-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


2-банднинг тўртинчи хат бошидаги "Метек Металл Технолоджи" компанияси билан" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев




























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск