Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.07.2007 й. ПҚ-669-сон "Ўзметкомбинат" АИБ ишлаб чиқаришини 2007-2011 йиллар даврида модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2007 й.

N ПҚ-669



"ЎЗМЕТКОМБИНАТ" АИБ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШИНИ 2007-2011 ЙИЛЛАР ДАВРИДА

МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ,     ТЕХНИКАВИЙ

ВА ТЕХНОЛОГИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ишлаб чиқариш қувватларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш, юқори сифатли, экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўпайишини таъминлайдиган замонавий серунум ускуналар билан жиҳозлаш ҳисобига "Ўзметкомбинат" акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасини янада барқарор ва мутаносиб тарзда ривожлантириш мақсадида:


1. Қуйидагилар "Ўзметкомбинат" акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасини 2011 йилгача даврда модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастурининг энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:

ишлаб чиқариш қувватларини максимал иш билан банд этиш ҳисобига пўлат ва қора металлар прокати ишлаб чиқаришни ўстиришнинг барқарор, юқори суръатларига эришиш, республика кончилик саноати эҳтиёжларини тўла қондириш учун майдалаш шарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш;

ички ва ташқи бозорларда харидоргир, юқори ликвидли маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, комбинатнинг экспорт салоҳиятини ўстирган ҳолда, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;

илғор технологиялар ва замонавий асбоб-ускуналарни жорий этиш ҳисобига ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилишни, маҳсулот таннархини камайтириш.


2. "Ўзметкомбинат" АИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган "Ўзметкомбинат" АИБ ишлаб чиқаришини 2007-2011 йиллар даврида модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастури маъқуллансин, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

"Ўзметкомбинат" АИБни модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастурини амалга ошириш, асосий маҳсулот турларини ишлаб чиқаришнинг мақсадли прогноз параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

"Ўзметкомбинат" АИБни модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ;

"Ўзметкомбинат" АИБни модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлашга инвестицияларнинг технологик таркиби 4-иловага* мувофиқ.

"Ўзметкомбинат" АИБнинг раҳбарияти зиммасига "Ўзметкомбинат" АИБ ишлаб чиқаришини 2007-2011 йиллар даврида модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастурига киритилган прогноз параметрлари ҳамда лойиҳаларини тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.


3. "Ўзметкомбинат" АИБ манфаатдор вазирликлар, идоралар, лойиҳа институтлари билан биргаликда мазкур қарорнинг 3-иловасига киритилган лойиҳалар бўйича, металл маҳсулотларининг асосий турларини ишлаб чиқариш мақсадли параметрларини сўзсиз бажариш учун лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган тартибда ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва тасдиқланишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда белгиланган тартибда унга "Ўзметкомбинат" АИБ ишлаб чиқаришини 2007-2011 йиллар даврида модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастурида назарда тутилган инвестиция лойиҳалари, биринчи навбатда, янги маҳсулот турларини ўзлаштиришга, уларни экспорт қилиш ва импорт ўрнини босиш ҳажмларини оширишга қаратилган лойиҳалар киритилишини таъминласин.


5. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус идоралараро комиссия илгари импорт бўйича келтирилган, йилига 6 минг тонна пўлат сим ва йилига 500 тонна пайвандлаш электродлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни белгиланган тартибда Маҳаллийлаштириш дастурига киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан "Ўзметкомбинат" АИБнинг қўшма тақдимномаси бўйича "Ўзметкомбинат" АИБни 2007-2011 йиллар даврида модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастурига, металл маҳсулотларининг экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган турларини ишлаб чиқариш бўйича янги инвестиция лойиҳалари қўшилишини назарда тутган ҳолда аниқликлар ва қўшимчалар киритишга рухсат берилсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 27-28-сон, 283-модда.












































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск