Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ҳамда қайта ишлашга топширишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.02.1999 й. 49-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 5 февралдаги

49-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қора ва рангли металлар парчалари ва

чиқиндиларини тайёрлаш ҳамда қайта ишлашга

топширишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш

бўйича Республика комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ҳамда қайта ишлашга топширишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда "комиссия" деб аталади) давлат органи ҳисобланади.

Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар барча вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, компаниялар, уюшмалар, бирлашмалар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига,  Олий Мажлиснинг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва  фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.


3. Комиссия ўз мажлисларини заруриятга кўра, бироқ йил чорагида камида бир марта ўтказади.



II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларидан фойдаланишнинг ягона стратегик сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш;

вазирликлар, идоралар, ҳокимликларнинг металл парчалари тайёрлаш, сақлаш, топшириш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

комиссия мажлисларини ўтказишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг металл парчаларини тайёрлаш, сақлаш, топшириш ва улардан фойдаланишга доир қарорлари ва фармойишлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш.



III. КОМИССИЯНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


Комиссия қуйидаги функцияларни бажаради:

металл парчалари тайёрлаш (топшириш) ҳажмлари бўйича тасдиқланган топшириқларга фавқулодда ҳолларда ўзгартиришлар киритади;

корхоналарнинг металл парчаларидан ўзининг металл қуйиш ишлаб чиқариши учун фойдаланиш тўғрисидаги таклифларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида тасдиқлашдан олдин келишади;

вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, холдинглар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар ва маҳаллий  органлар мансабдор шахсларини металл парчалари тайёрлаш (топшириш) бўйича вазифалар бажарилганлиги учун мукофотлаш тўғрисида қарор қабул қилади;

металл парчалари тайёрлаш (топшириш) бўйича вазифалар бажарилганлиги учун мукофотлаш ва рағбатлантириш тўғрисидаги Низомни тасдиқлайди.



IV. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ


Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

металл парчалари ресурсларини аниқлаш, сақлаш қоидаларига риоя қилинишини текшириш учун исталган минтақага, ҳар қандай корхонага тафтиш гуруҳини юбориш;

тайёрлаш бўйича топшириқлар бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

"Ўзметкомбинат" акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмасидан ва "Ўзиккиламчиранглиметалл" очиқ акциядорлик жамиятидан вилоятлар ва вазирликлар бўйича металл парчалари тайёрланиши (топширилиши) бўйича  топшириқларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни сўраб олиш;

мазкур Низомдан келиб чиқувчи барча мажбуриятларни бажариш.



V. РАҲБАРИЯТ


Комиссия раиси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.

Комиссия раиси:

комиссия ишини ташкил этади ва унга умумий  раҳбарлик қилади;

қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ҳамда қайта ишлашга топшириш бўйича вазифаларни шакллантириш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

комиссия иш режаларини тасдиқлайди, унинг сони ва шахсий таркиби юзасидан таклифлар киритади.



VI. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


Комиссия фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск