язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.1998 й. 165-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга ишлов бериш корхоналари ("Ўзолмосолтин") уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 19 мартдаги 150-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.1998 й.

N 165



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН ОЛТИН ҚАЗИБ ОЛИШ ВА

ОЛМОСГА ИШЛОВ БЕРИШ КОРХОНАЛАРИ

("ЎЗОЛМОСОЛТИН") УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 1994 ЙИЛ 19 МАРТДАГИ 150-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси таркибидаги "Фонон" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг фаолияти масалалари тўғрисида" 1997 йил 24 декабрдаги 566-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга ишллов бериш корхоналари ("Ўзолмосолтин") уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 19 мартдаги 150-сон қарорига ўзгартиришлар киритилсин:


а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳририда баён қилинсин:

"Ўзолмосолтин" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг 2-иловага мувофиқ тузилмаси ва ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 42 нафар, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган уюшма раиси ҳамда унинг икки нафар ўринбосари бўлишига розилик берилсин";


б) қарорга 1 ва 2-иловалар Янги таҳририда баён қилинсин (илова қилинади).



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 19 мартдаги

150-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзолмосолтин" уюшмасига кирувчи

корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. Ангрен олтин қазиб олиш кони.


2. "Зарница" олтин қидирувчилар артели, Ангрен шаҳри.


3. Чодак олтин қазиб олиш кони, Наманган вилояти.


4. Каулди олтин қазиб олиш кони, Тошкент вилояти.


5. Маржонбулоқ олтин қазиб олиш кони, Жиззах вилояти.


6. Зармитан олтин қазиб олиш кони, Самарқанд вилояти.


7. "Чилтен" акциядорлик жамияти, Тошкент вилояти.


8. "Қизилқум" олтин қидирувчилар артели, Тошкент шаҳри.


9. "Шахтақурувчи" акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри.


10. "Ўзранглиметалэнергия" акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри.


11. "Ўзсаноатавтоматика" жамоа корхонаси, Олмалиқ шаҳри.


12. "Ўзрангметлойиҳа" акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри.


13. "Олтинтаъминот" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри.


14. Ишчилар таъминоти Ангрен бўлими.


15. Ишчилар таъминоти Чодак бўлими.


16. Ишчилар таъминоти Маржонбулоқ бўлими.


17. Ишчилар таъминоти Зармитан бўлими.


18. "Олтин Ёмби" пансионати, Тошкент вилояти.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 19 мартдаги

150-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзолмосолтин" уюшмаси ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият


Инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими


Иқтисодий таҳлил, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўлими


Ресурслар ва маркетинг бўлими


Кон-геология бўлими


Технология ва илм-фан бўлими


Хавфсизлик техникаси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими


Марказий бухгалтерия


Ишлар бошқармаси


Биринчи бўлим





"Ўзолмосолтин" уюшмаси бошқарувининг

ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ









Уюшма кенгаши



Тафтиш комиссияси
























































Уюшма бошқармаси




































































Биринчи бўлим 3


Раис



Ишлар бошқармаси 6































Марказий бухгалтерия 5




































































































Раис ўринбосари 1



Раис ўринбосари 1































































Инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими 3



Кон-геология бўлими 7































































Иқтисодий таҳлил, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўлими 3



Технология ва илм фан бўлими 3































































Ресурслар ва маркетинг бўлими 7



Хафсизлик ва техникаси ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими 2




































  

Ҳамма ходимлар сони - 42 киши