язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.01.1996 й. 17-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 10 январдаги

17-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда

ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат

қилиш давлат қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси ("Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси) республика давлат бошқаруви, назорат қилиш ва текшириш органи ҳисобланади, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ва Олий Мажлиснинг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


2. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, давлат бошқарувининг бошқа органлари билан мувофиқлаштиради, халқаро битимлар асосида бошқа давлатларнинг давлат назорат органлари билан ҳамкорлик қилади.


3. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига кўра Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ва норматив ҳужжатлари ҳамда Ҳукуматнинг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда уларни тегишли органларнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади.


4. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ўзига юкланган давлат назоратини тасдиқланган тузилмага кўра тармоқ ва ҳудудий инспекцияларнинг давлат инспекторлари орқали амалга оширади.

"Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси органлари инспекторлари таркибига ва ходимларга белгиланган тартибда ягона намунадаги фарқланиш белгилари бўлган формали кийим-бош ва гувоҳнома берилади.


5. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ўз назорати остидаги ишлаб чиқаришлар (технологиялар), объектлар, ускуналар рўйхатини ишлаб чиқади, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишади, тасдиқлайди ва уларни манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар эътиборига етказади.



II. "ЎЗСАНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ" ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитасининг асосий вазифалари саноатда ишларни бехатар олиб боришга, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишга ва минерал хом ашёни металлургия жиҳатдан қайта ишлашга оид қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига барча юридик ва жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида риоя қилишлари устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек кон ишларини геология-маркшейдер хизмати билан таъминлаш ҳисобланади.


7. "Ўзсаноатконтехназорат"" давлат қўмитаси:

а) кўмир, кон-руда ва руда бўлмаган, кимё, металлургия, нефть ва газ қазиб олиш, нефть ва газни қайта ишлаш саноатида, геология-разведка ташкилотларида, магистрал нефть-газ ва уларнинг маҳсулотларини узатиш қувурларидаги ишларда, халқ хўжалигида газдан фойдаланишда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган дон сақловчи ҳамда уни қайта ишловчи (тайёр маҳсулот чиқарувчи) объектларда, ер ости транспорти ва гидротехника қурилишларини олиб боришда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган объектларга эга бўлган қурилишлар ва бошқа тармоқларнинг ўта хавфли объектларида хавфсизликни таъминлаш;

б) таркибида ионловчи нурланиш манбалари бўлган саноатда ишлатиладиган портловчи материалларни сақлаш, фойдаланиш ва ҳисобга олиш, шунингдек истеъмолчи корхоналарда энг оддий ва сувли портловчи моддалар тайёрлаш;

в) хавфлилиги эҳтимол тутилган саноат ишлаб чиқаришлари учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва қўллаш;

г) газ, нефть ва уларнинг маҳсулотлари узатиладиган магистрал қувурларни, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини газ билан таъминлаш тизимларини, шунингдек нефть маҳсулотларини, табиий ва суюлтирилган (пропан-бутан) газларни ташиш, сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ объектларни лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва тузатиш;

д) портлаш ва ёнғин хавфи бўлган ўз назорати остидаги ишлаб чиқаришлар ва объектларни қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланиш ва тузатиш ишларининг хавфсизлиги;

е) радиоактив материаллар ва рудаларни ташиш, сақлаш, фойдаланиш ва кўмиш, қазиб олиш ва қайта ишлашда (ваколатига кўра), ядро объектларидан ва ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи ёки уларни олувчи бошқа объектларнинг радиация хавфсизлиги;

ж) босим остида ишлайдиган кўтариш иншоотлари, буғ ва сув учун сув қувурларини ишлаб чиқиш, ўрнатиш, тайёрлаш, монтаж қилиш, тузатиш, шунингдек "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси қоидаси жорий қилинадиган бошқа объектлардан хавфсиз фойдаланиш;

з) корхоналарнинг электр қурилмалардан хавфсиз фойдаланиши, электр станцияларда, кичик станцияларда ва тармоқларда техник фойдаланиш қоидаларига, хавфсизлик техникасига риоя қилиниши;

и) алоҳида хавфли ва зарарли юкларни темир йўл транспортида ташиш шарт-шароитлари;

к) ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари, қоидалари ва талабларига риоя қилиниши (кон саноати корхоналарини лойиҳалаш, фойдали қазилмаларнинг захиралари ҳаракатини ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш, ер ости бойликларини қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш нормативлари, минерал ва термал сувларни камайиб кетишдан ва ифлосланишдан муҳофаза қилиш, кон ишларига геология-маркшейдер хизмати кўрсатиш қисми бўйича);

л) ўз назорати остидаги объектларнинг қурилиши, реконструкция қилиниши ва қайта жиҳозланиши;

м) ишлаб чиқаришларни портлаш, портлаш-ёнғин хавфи чиқишига кўра тегишли тоифаларга киритишнинг тўғрилиги ва ишлаб чиқаришларни бир тоифадан иккинчи тоифага ўтказишнинг тўғрилиги, шунингдек қўлланиладиган ускуналарнинг портлаш хавфи бўлган қоришмалар тоифалари ва гуруҳларига ҳамда портлаш хавфи бўлган зоналар классига мувофиқ келиши;

н) ўз назорати остидаги объектларда авариялар ва ишлаб чиқариш жароҳатларининг олдини олиш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқилиши ва ўтказилиши ва корхоналарнинг, ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари, фонтанга қарши бўлинмалар, газдан қутқариш ва авария-диспетчерлик хизматларининг эҳтимол тутилган авариялар ва уларнинг оқибатларини тугатишга тайёрлиги устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади, шунингдек кўрсатилган бўлинмаларнинг жойлашиш схемасини келишиб олади;

о) хавфсизлик техникаси масалалари бўйича илмий-техник дастурлар амалга оширилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади.


8. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:

а) саноатда ишларни бехатар олиб бориш, ускуналар тузилиши ва ишлатилиши, шунингдек ер ости бойликларидан фойдаланиш ва сақлаш, минерал хом ашёни қайта ишлаш ҳамда металлургия жиҳатидан қайта ишлаш талаблари мавжуд бўлган республика стандартлари ("Ўздавстандарт" маркази томонидан белгиланган тартибда) ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишади;

б) "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ваколатига кирувчи алоҳида иш турларига белгиланган тартибда рухсатнома беради ва уни бекор қилади;

в) фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхоналар ва объектларни тугатиш ва консервациялашда ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилиши керак бўлган техник талабларини белгилайди (ишларнинг хавфсизлиги, фойдали қазилма конларини ишга туширишда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва халқ хўжалигида фойдаланишга яроқли бўлган кон маҳсулотларини сақлаш қисми бўйича);

г) фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун, шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш учун кон ажратиш ҳужжатларини беради;

д) қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш корхоналари рўйхатидан чиқаради ва саноат аҳамиятини йўқотган ёки кейинги геология-разведка ишларида ва конларни қазишда тасдиқланмаган захираларни ҳисобдан чиқариш учун хулосалар беради;

е) кон саноати ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник лойиҳаларини, ишларни бехатар олиб боришга оид техник ечимларга оид кон ишлари режаларини, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг камайиши ва майдалаштирилиши нормативларини келишади;

ж) шахталар (конлар)нинг бир тоифадан бошқа тоифага ўтказилишини тасдиқлайди;

з) газ назорати объектларини, босим остида ишловчи буғ ва сув иситиш қозонларини, идишларни, буғ ва иссиқ сув қувурларини ва ер ости иншоотларни рўйхатга олади;

и) турар жойлардаги маиший газ асбобларини ишлатувчи корхоналар ҳамда коммунал-маиший корхоналар газ ускуналарини ишлатувчи ва ушбу асбобларнинг техник аҳволини ва улардан хавфсиз фойдаланишни назорат қилувчи хизматларининг ишига услубий раҳбарликни амалга оширади;

к) ўз назорати остидаги корхоналар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари таркибида қатнашиш учун вакилларни тайинлайди, ушбу объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларига қандай риоя этилаётганлигини назорат қилади;

л) саноатда, кон назоратида, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ишларида ишларни бехатар олиб бориш талабларига ва илмий тадқиқотларнинг ўта хавфли ишлаб чиқаришлар ва объектлар лойиҳаларининг тасдиқланган технологияларга мувофиқлигини экспертизадан ўтказади;

м) меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотлар дастурларини тузишда қатнашади ва уларни келишади, шу соҳа мутахассисларини тайёрлаш дастурларини келишади;

н) ўз назорати остидаги объектлар ходимларини тайёрлаш ва ушбу объектларда ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишни таъминлаш масалалари бўйича уларнинг билимларини текшириш тартибини белгилайди;

о) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси ёки захиралар бўйича Марказий комиссия томонидан захираларни тасдиқлашда қабул қилинган қарорлар ва хулосаларнинг ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилади;

п) фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси (захиралар бўйича Марказий комиссия) таркибига киритиш учун ўз вакилларини ажратади;

р) "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси органлари назоратидаги объектларда ишлаб чиқариш хавфсизлиги жиҳатидан хорижий технологияларни қўллаш мумкинлиги тўғрисида эксперт хулоса беради;

с) саноатда ишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш, кон назорати, атом энергетикаси ва илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг тегишли назорат органлари билан белгиланган тартибда алоқа ўрнатади.



III. "ЎЗСАНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ" ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

а) Қўмита ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан корхоналар ва объектларни хоҳлаган вақтда ҳеч қандай тўсиқларсиз текшириш, шунингдек тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар билан келишган ҳолда кўрсатилган текширишларни ўтказиш учун мутахассисларни жалб қилиш, иш жойида иш ҳақини сақлаган ва хизмат сафари харажатларини Қўмита маблағлари ҳисобидан тўлаган ҳолда;

б) ўз назорати остидаги корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига шунингдек "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси назорати остидаги объектлари бўлган давлат бошқаруви органларига ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишга оид қоидалар ва нормалар бузилганда уларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

в) ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар чиқариш, зарур ҳолларда "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда ёки улар билан келишган ҳолда қарорлар чиқаради;

г) хавфсизлик ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари ва нормалари бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни тўхтатиш, одамлар ҳаёти хавф остида қолганда ёки авария ҳолати вужудга келганда уларни иш жойларидан чиқариш, иш жойларини ёки ускуналарни муҳрлаб қўйиш;

д) ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишга оид қоидалар, нормалар ва йўриқномаларни бузганлик учун корхоналар ва ташкилотларни, мансабдор шахслар ва фуқароларни қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;

е) ўз назорати остидаги ишлаб чиқаришлар учун ходимлар тайёрловчи курсларни, шунингдек кон ва портлатиш ишлари олиб борилишига жавоб бериш ҳуқуқи бериладиган мутахассислар тайёрловчи курслар ташкил этиш; ўта хавфли ишларни бажариш учун тайёрланадиган шахслардан имтиҳонлар қабул қилиш ва уларга тегишли гувоҳномалар бериш;

ж) ўз назорати остидаги объектларда мутахассисларнинг хавфсизлик қоидалари ва нормаларини, технологик регламентларни ва ишчиларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш йўриқномаларини билишларини текшириш; ўз назорати остидаги корхоналарнинг раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларининг хавфсизлик қоидалари ва нормаларини билишларини текширишда қатнашиш;

з) ўз назорати остидаги корхоналар ва давлат бошқаруви органлари раҳбарларига ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари, йўриқномалари ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларини бузувчи шахсларни белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш ёки ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга маҳрум этиш тўғрисида тақдимнома бериш;

и) айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ошириш;

к) Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, бошқарув органлари, шунингдек мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг маълумотлари, ҳисоботлари ва ахборотларини тинглаш;

л) аварияларнинг ҳолатлари ва сабабларини, ишлаб чиқариш жароҳати, портловчи материалларнинг йўқолиши ҳолатларини белгиланган тартибда техник жиҳатдан текшириш ва текшириш натижалари юзасидан "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ваколатига киритилган масалаларга оид бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;

м) зарур ҳолларда вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан асбоб-ускуналар ва материалларнинг назорат синовлари иш бажариладиган муҳит ва атроф табиий муҳит анализлари, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизаси ўтказилишини тайинлаш;

н) тайёрловчи заводларда ва тузиш корхоналарида ўз назорати остидаги саноат тармоқлари учун асбоб-ускуналарнинг хавфсизлиги қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқлигини текшириш, стандартлар, хавфсизлик қоидалари ва нормалари ҳамда тасдиқланган лойиҳа ечимлари талабларига мувофиқ келмаган ҳолларда уларни чиқаришни тўхтатиб қўйиш ва қўллашни ман этиш;

о) вазирликлар, идоралар, давлат бошқарувининг бошқа органларидан, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналардан ва фуқаролардан Қўмита ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур ахборотларни белгиланган тартибда олиш;

п) мансабдор шахсларда ва фуқароларда ишларни бажариш ва уларнинг бажарилишига техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар борлигини, шунингдек ўта хавфлилик билан боғлиқ ишлар учун махсус белгиланган талабларга риоя қилинишини текшириш;

р) ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник, эксперт ва бошқа хизмат турларини кўрсатувчи корхоналар, ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатишда қатнашиш.


10. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси органлари ходимлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий шахсий суғурта қилиниши керак.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ходимларини хизмат хоналари, алоқа воситалари, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари, белгиланган вазифаларни бажариш учун транспорт билан таъминлашга, шунингдек коммунал хизматлар кўрсатиладиган, телефон алоқаси бўлган турар жой ажратишда кўмаклашишга, мактабгача тарбия болалар ва санаторий-курорт муассасаларида жой беришга, тиббий хизмат кўрсатиш ва ижтимоий-маиший таъминот масалаларини ҳал қилишга мажбурдирлар.


11. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитасининг мансабдор шахслари юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва мазкур Низомда белгиланган функциялар амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



IV. "ЎЗСАНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ" ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИ ТУЗИЛМАСИ ВА РАҲБАРИЯТИ


12. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган раис бошчилик қилади.

Раис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ўринбосарларга эга бўлади.

"Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитасининг раиси:

Қўмита ва унга қарашли органлар фаолиятига раҳбарлик қилади;

ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмларининг аварияга учраган одамларни қутқаришга, юз бераётган аварияларни бартараф этишга ва корхоналарда авария-техника ишларини бажаришга тайёрлигини таъминлаш бўйича ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари штаби устидан назорат қилинишини ташкил этади.

Қўмитага юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва функцияларнинг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;

раис ўринбосарлари ўртасидаги вазифаларни тақсимлайди, уларнинг жавобгарлик даражаларини ва Қўмита таркибий бўлинмалар раҳбарларининг жавобгарлик даражаларини белгилайди;

"Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси марказий аппарати штат жадвалини ходимлар сони доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган иш ҳақи фондини тасдиқлайди;

Қўмитанинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлайди, "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари тўғрисидаги Низом бундан мустаснодир.


13. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитасида Қўмита раиси (ҳайъат раиси), лавозимлари бўйича унинг ўринбосарлари, шунингдек Қўмитанинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат ҳайъат ташкил этилади, ҳайъат аъзолари сони ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат мунтазам ўтказиладиган ўз мажлисларида ишларнинг бехатар олиб борилиши устидан давлат назоратини такомиллаштириш, ўзига қарашли ташкилотларга амалий раҳбарлик қилиш, қарорларнинг бажарилишини текшириш, кадрларни танлаш ва улардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқади, Қўмита ваколатига кирувчи масалалар юзасидан ўзига қарашли ташкилотлар раҳбарларининг - вазирликлар, идораларнинг вакилларининг, ўз назорати остидаги корхоналар, илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик институтлари ва ташкилотлар, асбоб-ускуналар тайёрловчи заводлар ва хўжалик фаолияти бошқа субъектлари раҳбарларининг маълумотларини, ҳисоботларини ва ахборотларини эшитади.


14. Халқ хўжалигида портловчи моддалардан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни ўзаро мувофиқлаштириш учун "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ҳузурида Қўмита раиси бошчилик қиладиган портлатиш иши бўйича идоралараро кенгаш тузилади.

Портлатиш иши бўйича идоралараро кенгашнинг шахсий таркиби ва у тўғрисидаги Низом манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.


15. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси Қўмита томонидан тасдиқланган низомга кўра ишлайдиган штатдан ташқари инспекторлар тармоғини ташкил этади.


16. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ва унга қарашли органлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади.


17. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1996 й., 1-сон, 1-модда