Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитасининг меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш фонди тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.01.1996 й. 17-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 10 январдаги

17-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда

ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат

қилиш давлат қўмитасининг меҳнат хавфсизлиги

ва ер ости бойликларини муҳофаза

қилиш фонди тўғрисида

НИЗОМ


1. "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва давлат қўмитасининг меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фонди ташкил этилади.

Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фонди меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича умумреспублика ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган тадбирларни маблағ билан таъминлаш, ишларни бехатар олиб боришнинг ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишнинг ҳолати устидан давлат назорати самаралилигини ошириш, хавфсизлик техникаси бўйича мутахассисларнинг, инспекторлар таркибининг малакасини ошириш, ҳисоблаш техникаси негизида меҳнатни автоматлаштириш ва "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси тизимида алоқа воситаларини ривожлантириш, Қўмита ходимларини ва штатдан ташқари инспекторларни моддий рағбатлантириш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасидаги ютуқлар кўргазмаларини ташкил этиш мақсадида ҳамда бюджетда назарда тутилмаган бошқа мақсадларда тузилади.


2. Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш фонди Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 55, 70, 97, 98-моддаларида, шунингдек 71 ва 72 моддаларида ("Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ваколатига кирувчи қисми) назарда тутилган хавфсизлик қоидалари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш талаблари бузилганлиги учун ундириладиган маъмурий жарималар, корхоналар, муассасалар, ҳайрия ташкилотлари ва фондларнинг улуш қўшиб қатнашиш маблағлари ва ихтиёрий бадаллари, хавфсизлик техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишга оид тадбирларни маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмайдиган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил этилади.


3. Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фондидан:

меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш нормалари ва қоидалари бузилиши келтириб чиқарадиган нохўш оқибатларнинг олдини олиш ёки улар учун компенсация бериш билан бевосита боғлиқ тадбирлар учун;

хавфсизлик техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича техника ва технологиялар, тизимлар, приборлар ва асбоб-ускуналар яратиш ва такомиллаштиришга оид илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув, тажриба-конструкторлик ишлари учун;

меҳнат хавфсизлиги техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича умумреспублика ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган илмий-тадқиқот ишлари, илмий-техник дастурлар, норматив-методик ҳужжатлар, республика стандартлари, нормалар ва қоидалар ишлаб чиқилиши учун;

хавфсизлик техникаси, меҳнатни ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибани тарғиб қилиш, "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси тизими ва корхоналарнинг ходимлари билимларини ошириш, кўриклар, танловлар, конференциялар ўтказиш, реклама, ноширлик фаолияти, якка тартибда ҳимояланиш воситалари, приборлар ва хавфсизлик қурилмалари кўргазмаларини ташкил этиш учун;

хавфсизлик техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш учун;

меҳнат хавфсизлиги техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш юзасидан жамоат ташкилотлари томонидан ўтказиладиган тадбирлар учун;

"Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси тизими моддий-техник базасини ривожлантириш учун фойдаланилади.


4. Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фондига раҳбарлик қилиш, унинг ишини ташкил этиш ва маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш раис бошчилик қиладиган Фонд кенгаши томонидан амалга оширилади.

Фонд кенгаши таркибига "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси тизими ходимлари, меҳнат хавфсизлиги техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасидаги таниқли олимлар, йирик мутахассислар, жамоат ташкилотлари вакиллари кирадилар

Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фондининг шахсий таркиби "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланади.

Фонд кенгаши жамоатчилик асосида ишлайди ва фонд ишларига, фонд маблағларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини аниқлашга, хавфсизлик техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш тадбирларини маблағ билан таъминлашнинг энг мақсадга мувофиқ шакллари ва шартларини белгилашга доир муҳим масалалар бўйича қарорлар коллегиал қабул қилинадиган орган ҳисобланади.


5. Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш фондини тузиш учун "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси банкда бюджетдан ташқари махсус фонд очади.


6. Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фонди маблағларидан фойдаланиш Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фонди Кенгаши томонидан ишлаб чиқиладиган ва "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланадиган йиллик дастурга мувофиқ амалга оширилади.

Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фонди маблағларининг 15 фоизгачасидан жароҳатланиш ва авария ҳолатларини камайтиришда юқори натижаларга эришган ишлаб чиқариш жамоаларини, фуқароларни, шунингдек "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси тизими ходимларини мукофотлаш ва рағбатлантириш учун фойдаланиш мумкин.


7. Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фондининг ҳисобот йилида фойдаланилмай қолган маблағлари олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтказилади ва мазкур Низомда назарда тутилган мақсадлар учун сарфланади.

"Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси фонд маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир йилда бир марта тақдим этади.



Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1996 й., 1-сон, 1-модда




























Время: 0.0149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск