ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Паспорт ва виза тизими /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.12.2015 й. 1088-сон "Тошкент шаҳридаги турар жой объектларида истиқомат қилувчи шахсларни қайд этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.2015 й.

N 1088

ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТУРАР

ЖОЙ ОБЪЕКТЛАРИДА ИСТИҚОМАТ

ҚИЛУВЧИ ШАХСЛАРНИ ҚАЙД ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-2240-сонли Фармони (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда), Республика Идоралараро комиссиясининг 2015 йил 21 ноябрдаги 2-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифаларни бажариш, Тошкент шаҳрида жойлашган турар жой объектларидаги хонадонларда истиқомат қилувчи шахсларни қайд этиш, уларнинг ҳисобини юритиш ҳамда турар жойларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳрида жойлашган мулкчилик шаклидан қатъи назар турар жой объектидаги хонадонда рўйхатга олинган шахсларни қайд этувчи "Уй дафтари" жорий этилсин.


2. Ички ишлар бош бошқармаси (М. Адилов):

Тошкент шаҳрида жойлашган турар жой объектларидаги хонадонларда "Уй дафтари"ни юритиш тартиб-қоидаси ишлаб чиқилиб, тасдиқлансин.


3. Ички ишлар бош бошқармаси (М. Адилов), туман ҳокимликлари:

Тошкент шаҳридаги барча хонадонларни "Уй дафтари" билан таъминлаш чора-тадбирлари белгилансин.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Ғуломов) билан ҳамкорликда "Уй дафтари"ни жорий этиш билан боғлиқ масалалар ҳақида аҳоли орасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилсин.


4. Туман ҳокимликлари "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Ғуломов) билан ҳамкорликда: Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда якка тартибдаги хонадонлардан иборат уйлар учун кўчалар бўйича ҳамда кўп қаватли уйлар учун уйлар бўйича журналларни янгилаб, хонадонларнинг "Уй дафтари" асосида журналларни юритиш топширилсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (Х. Эрматов): Оммавий ахборот воситаларида мазкур қарор талабларини тушунтириш ва брифинг ўтказиш тавсия этилсин.


6. Ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" таҳририяти (А. Акромов), "Компьютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов): мазкур қарор расман эълон қилинсин ҳамда www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


7. Мазкур қарор расман эълон қилинганидан сўнг кучга киради.


8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Раҳмонов ва Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи М. Адилов зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                                   Р. Усманов




































Время: 0.0256
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск