ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.12.2015 й. 1089-сон "Тошкент шаҳрида паспорт тизимини такомиллаштириш ва аҳолига қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.2015 й.

N 1089

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ПАСПОРТ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШГА

ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА



"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тоифалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 й., 37-сон, 375-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 июндаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4117-сонли ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 й., 26-сон, 294-модда), 2011 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4262-сонли фармонларига ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 й., 1-2-сон, 2-модда) асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2015 йил 25 ноябрда ўтказилган йиғилиш топшириқларини бажариш, Тошкент шаҳар ИИББ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан аҳолини биометрик паспорт билан ҳужжатлаштириш, фуқароларни Тошкент шаҳри ҳудудида доимий рўйхатга (прописка) олиш ва бошқа йўналишларда муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 13 апрелдаги "Аҳолини биометрик паспорт билан таъминлаш ишлари самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги 80-ф-сонли фармойиши асосида ажратилган ёрдамчи ишчи кучлардан ҳам самарали фойдаланиб келинмоқда.

Шу билан бирга, иш жараёнида фуқароларга сифатли ва тўлақонли хизмат кўрсатиш борасида бир қатор муаммолар юзага келмоқда. Хусусан, аҳолининг туман ХЧК ва ФРБлар билан муносабатлари мувофиқлаштирилмаган бўлиб, баъзи хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидаги паспортчи (кейинги ўринда - паспортчи) сифатида фаолият юритаётган ходимларни лавозимга тайинлашда ва лавозимдан озод қилишда уларнинг малакаларига ҳамда бу соҳадаги иш тажрибаларига эътибор қаратилмай амалга оширилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш учун Тошкент шаҳрига келиш-кетиш жараёнларини тартибга солиш, уларга бу борада қулайликлар яратиш учун ҳамда Ички ишлар бош бошқармаси ва "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлимининг мурожаатларини инобатга олиб, бугунги кундаги долзарб масалалардан бўлган аҳоли тинчлигини мустаҳкамлаш, пойтахт ҳудудида паспорт тизими қоидаларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ички ишлар бош бошқармаси ва "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлимининг Тошкент шаҳридаги барча мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари штат жадвалига фуқароларнинг паспорт тизими масаласи билан шуғулланувчи биттадан штат бирлиги киритиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Фуқароларнинг паспорт тизими масаласи билан шуғулланувчи ходимнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

мавжуд кўп қаватли ҳамда якка тартибдаги уйларда яшовчиларнинг рўйхатини шакллантириб бориш;

рўйхатга қўйилаётган (прописка) доимий ва вақтинча) фуқаролар таҳлилини юритиш, аниқланган ҳар бир ноқонуний ҳолат юзасидан тегишли ИИБ ХЧК ва ФРБларга ахборот бериш;

ҳарбий хизматга мажбур, ҳарбий хизматга чақиртирилган ҳамда чақиртирилиши лозим бўлган фуқароларнинг ҳисобини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги буйруқларида келтирилган "уй дафтари", "қайд этиш карточкаси" ҳамда "хонадонлар бўйича карточкаси"ни (Ф-4, Ф-5) юритиш, уларни умумлаштириш ва сақланишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасидаги Паспорт тизими қоидалари юзасидан ҳудуддаги аҳоли орасида тегишли тушунтиришларни олиб бориш;

аниқ белгиланган кун ва вақтда маҳалла фуқаролари томонидан паспорт тизими масаласида тўпланиб топширилган ҳужжатларни туман ИИБ ХЧК ва ФРБларга ўз вақтида тақдим этиш ва уларнинг натижалари бўйича ҳужжатларни фуқароларга ўз вақтида топшириш;

маҳалла, туман ва шаҳар ҳудуди миқёсида ўтказиладиган паспорт тизими тадбирларида фаол иштирок этиш ва салбий ҳолатлар юзасидан маълумотларни тегишли идораларга мунтазам тақдим этиб бориш;

туман ИИБ ХЧК ва ФРБлари билан паспорт тизими билан боғлиқ ҳамкорликни олиб бориш ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.


3. Ички ишлар бош бошқармаси (М. Адилов), ИИББ ХЧК ва ФРБ (Б. Сайфуллаев) ва туман бўлинмалари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлими (А. Ғуломов) билан ҳамкорликда:

Паспорт тизими масаласи билан шуғулланувчи ходим ишининг самарадорлигини ошириш мақсадида, уларга алоҳида хоналар ажратиб, техника воситалари ва керакли жиҳозлар билан таъминлаш;

паспорт тизимини янада такомиллаштириш билан боғлиқ олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир маҳалла бўйича фуқароларнинг паспорт тизими масаласи билан шуғулланувчи ходимнинг қабул кунлари ва вақтлари юзасидан аниқ режалар белгилансин ва ҳар бир маҳалла фуқаролари йиғини биноси пештахталарида ушбу режалар қўйилишига;

фуқаролардан олинган ҳужжатларнинг туман ИИБ ХЧК ва ФРБларга ўз вақтида топширилиши, улар томонидан ҳужжатлар кўриб чиқилгач, натижаларнинг фуқароларга ўз вақтида етказилишига эътибор қаратилсин.

Мазкур ходимларнинг ўз хизмат вазифаларини тўлақонли бажаришини таъминлаш мақсадида Ҳаракат ва Хизмат йўриқномаси ишлаб чиқилиб, ИИББ ХЧК ва ФРБ томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқлансин.

"Маҳалла" ҳайрия жамоат фонда Тошкент шаҳар бўлимининг тавсиясига кўра паспорт тизими масаласида ишловчи ходимлар ўз хизмат вазифаларини сифатли ва тўлиқ бажариши учун ҳар йили белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ХЧК ва ФРБ қошида тузилган комиссияда шаҳодатдан (аттестация) ўтказиб борилиши таъминлансин.


4. Янги киритилаётган штатга номзодларнинг Маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан, туман ИИБ ХЧК ва ФРБ бўлимлари бошлиқлари билан келишилган ҳолда шаҳодатдан (аттестация) ўтгандан сўнг лавозимга тайинланиши;

паспорт тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган мазкур чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан масъулият туман ИИББ ХЧК ва ФРБ бўлимлари раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари зиммаларида эканлиги инобатга олинсин.


5. Ички ишлар бош бошқармаси (М. Адилов), Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати уюшмаси (А. Набиев), "Маҳалла" ҳайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлими (А. Ғуломов):

Ҳозирги кунда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидаги фуқароларни рўйхатга олиш ходимида мавжуд бўлган фуқароларнинг паспорт тизими масаласидаги мурожаатлари бўйича тўпланган ҳужжатларнинг ўрнатилган тартибда шу ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини штат бирлигидаги паспорт тизими билан ишловчи ходимига ИИББ ХЧК ва ФРБ туман бўлими масъул ходими иштирокида далолатнома асосида топширилиши таъминлансин.


6. "Маҳалла" ҳайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлими (А. Ғуломов), ИИББ ХЧК ва ФРБ (Б. Сайфуллаев), Молия бош бошқармаси (Н. Сабиров), Иқтисодиёт бош бошқармаси (Ж. Сулайманкулов):

Паспорт тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш бўйича, тақдим этилган ҳисоб-китобларга асосан янги киритилаётган ходим иш ҳақини ва унинг нормал иш фаолиятини йўлга қўйиш учун маҳаллий бюджетнинг режадан ошириб бажарилган қисми ва эркин қолдиқ маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилсин.


7. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Компьютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов):

мазкур қарорнинг расмий эълон қилинишини ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.


8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.


9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи М. Адилов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                           Р. Усманов

























Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск