язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Коммунал хўжалик/ Дафн этиш ва дафн иши/ Тошкент шаҳар ҳокимининг 27.10.2015 й. 924-сон "Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2015 й.

N 924



ТОШКЕНТ ШАҲРИ ҚАБРИСТОНЛАРИДА

ГЎР ҚАЗИШ ВА МАРОСИМ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН

ПУЛЛИ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ТАРИФЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистан Республикаси Олий Кегашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 25-моддасига, "Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги Қонунининг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 508-модда) 15-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган "Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 14-сон, 138-модда) 8-банди, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари мажмуасининг билдиргиси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг 2015 йил 22 июндаги 184/01-сонли мурожаатларини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳрига тегишли қабристонларда гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар тарифлари иловага мувофиқ белгилансин.


2. Тошкент шаҳар Архитектура ва шаҳар қурилиши бош бошқармаси (А. Таджиев), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Р. Умаров), Тошкент шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Ш. Мухамеджанов):

дафн этиш жойини ташкил этиш учун ер участкасини танлаш жойнинг гидрогеологик тавсифлари, рельефи хусусиятлари, тупроғи таркиби, атроф табиий муҳитга тушадиган экологик юкнинг йўл қўйиладиган энг юқори чегараси ҳисобга олинган ҳолда шаҳарсозлик ҳужжатларига, аҳоли пунктларини ва ҳудудларини барпо этиш қоидаларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши таъминлансин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси (А. Каримов), Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси (Х. Расулев):

мазкур қарор билан белгиланган тарифлар Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган Тошкент шаҳрига тегишли қабристонларда бир хилда қўлланилиши ҳамда кўринарли жойларига ўрнатилиши;

бюстлар, ҳайкалтарошлик ёдгорликлари ёки алоҳида архитектура шаклига эга бўлган иншоотларни ўрнатишга фақат лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори мавжуд бўлгандагина рухсат берилиши;

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги "Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 101-сон қарорига мувофиқ дафн этиш жойларини сақлаш низомини ишлаб чиқиб, тегишли тартибда тасдиқлаш таъминлансин.


4. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Компьютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов):

мазкур қарорни расмий эълон қилинишини ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.


5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                  Р. Усманов



"Тошкент оқшоми", 2015 йил 17 ноябрь






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2015 йил 27 октябрдаги

924-сон қарорига

ИЛОВА


Тошкент шаҳрига тегишли қабристонларда гўр қазиш

ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар

ТАРИФЛАРИ

        

Т/р

Хизмат турлари

Ўлчов

бирлиги


Нархи

(сўм)


1.

Тегипши диний конфессия қабристонларида фуқароларга (ташкилотларга) дафн учун участкалар бериш


кв.м

бепул

2.

Анъанавий мусулмонча гўр қазиш:





катта (l x l метр чуқурлиги 1,5 метрлик* айвон, қибла томон чап бурчагидаги 0,5 х 0,6 метрлик туйнук, туйнук орқали узунлиги 2 метр, эни 1 метр ва баландлиги 1,1 метрлик лахат)


1 гўр

68 800


ўртача (l x l метр чуқурлиги 0,8 - 1,2 метрлик*  айвон, қибла томон чап бурчагидаги 0,5 х 0,6 метрлик туйнук, туйнук орқали узунлиги 0,8 - 1,5 метр, эни 0,6 - 0,7 ва баландлиги 0,6 метрлик лахат)


1 гўр

51 000


кичик (0,6 х 0,8 метр чуқурлиги 0,7 - 0,8 метрлик* айвон, қибла томон чап бурчагидаги 0,3 х 0,4 метрлик туйнук, туйнук орқали узунлиги 1 - 1,4 метр, эни 0,4 - 0,5 ва баландлиги 0,4 метрлик лахат)


1 гўp

33 900

3.

Қабристонларда бошқа динга мансублар учун гўр қазиш:





катта (узунлиги 2 метр, эни 1 метр, чуқурлиги 1,5 метр* тобут (гроб) қопқоғигача)


1 гўр

53 700


ўртача (узунлиги 1,4 - 1,6 метр, эни 0,7 - 0,8 метр, чуқурлиги 1,5 метр* тобут (гроб) қопқоғигача)


1 гўр

44 900


кичик (узунлиги 1 - 1,3 метр, эни 0,5 - 0,6 метр, чуқурлиги 1 - 1,5 метр* тобут (гроб) қопқоғигача)


1 гўр

33 900

4.

Ер ости "сағаналари" кўринишидаги яҳудийлар қабри учун хомашёлар:





Ғишт


дона

900


Бетонлик устун (1,3 метр х 0,2 метр х 0,1 метр)


дона

21 600


Рубероид


кв.м

3 500

5.

Рақамли устунча


дона

14 100

6.

Дафнга тайёрлаш учун ашёлар:





Кафанлик қ сурп)


п/м

2 570


игна, ип


дона

4 600


Пахта


кг.

8 000


Атир


дона

6 000


Елим тоғора


дона

9 600


Елим човгум


дона

4 500


Елим чўмич


дона

2 500


Челак


дона

7 800


Сочиқ


дона

3 000


Рўмолча


дона

2 000


Атир совун


дона

2 000


Чойшаб


дона

44 000


Ёстиқча


дона

33 000

7.

Мусулмон динига мансублар учун тобутлар тайёрлаш**:


дона



1,5 метр


дона

534 800


1,9 метр


дона

547 200


2,2 метр


дона

788 300

8.

Сартахта


дона

336 800

9.

Тахталик тобут (гроб) тайёрлаш**:





1,0 - 1,4 метр


дона

125 900


1,5 - 1,6 метр


дона

228 400


1,7 - 1,75 метр


дона

244 900


1,8 - 1,85 метр


дона

257 100


1,9 - 2,2 метр


дона

276 200

10.

Тахталик транспорт қутиси тайёрлаш**:





1,0 - 1,4 метр


дона

235 100


1,5 - 1,6 метр


дона

421 400


1,7 - 1,75 метр


дона

456 300


1,8 - 1,85 метр


дона

487 400


1,9 - 2,2 метр


дона

517 100

11.

Зичланган тола қоғозлик тобут (гроб) тайёрлаш**:





0,65 метр


дона

43 500


0,8 метр


дона

46 600


1,0 - 1,4 метр


дона

80 600


1,5 - 1,6 метр


дона

108 900


1,7 - 1,75 метр


дона

116 900


1,8 - 1,85 метр


дона

125 400


1,9 - 2,2 метр


дона

131 700

12.

Зичланган толали қоғоздан тайёрланган тобутни (гроб) рухланган тунука билан қоплаш:





1,0 - 1,4 метр


дона

83 500


1,5 - 1,6 метр


дона

150 200


1,7 - 1,75 метр


дона

163 200


1,8 - 1,85 метр


дона

174 300


1,9 - 2,2 метр


дона

185 500

13.

Рухланган тобутлар (гроб) учун тахта синчли зичланган толали қоғоздан транспорт қутиси тайёрлаш**:





1,0 - 1,4 метр


дона

158 000


1,5 - 1,6 метр


дона

284 300


1,7 - 1,75 метр


дона

308 900


1,8 - 1,85 метр


дона

330 000


1,9 - 2,2 метр


дона

351 000

14.

Ёғочли хоч (крест)**


дона

126 000

15.

Тобутни безаш:





Газлама билан қоплаш (мих билан)


дона

9 900


Газлама билан қоплаш (скоба билан)


дона

10 200

16.

Пахта толали газлама:





Қора


п/м

2 570


Қизил


п/м

2 570


Оқ


п/м

2 570

17.

Бурама хошия қоқиш





Мих билан


дона

18 500


Скоба билан


дона

18 700

18.

Қопқоғига тасмали хоч қоқиш


дона

11 900

19.

Махсус транспортдан фойдаланиш:





ПАЗ - 672, "OTAYOL" М - 24,"FOTON"


1 соат

41 000

20.

Мармарга ишлов бериш:





Бўрттириб ёзиш (битта ҳарф)


дона

2 000


Ўйиб ёзиш (битта ҳарф)


дона

1 700


Ромка ўйиш


дона

9 000


Оддий белги (эмблема) ўйиш


дона

9 000


Мураккаб белги (эмблема) ўйиш


дона

12 100


Ёдгорлик тошни рахини олиш


метр

2 300


Қозиқ тайёрлаш


метр

10 300


Тешик ўйиш


дона

7 400


Ёдгорликларни пардозлаш


кв.м

43 500

21.

Ёдгорликни қабрустидан бузиб олиш


тўплам

150 000

22.

Ёдгорлик ўрнатиш


тўплам

229 500

23.

Қабр устига қалинлиги 16 сантиметрлик бетон майдонни тайёрлаш


кв.м

71 000

24.

Бетон майдонни мармар билан қоплаш


кв.м

44 300

25.

Мармардан тўсиқлар тайёрлаш ва ўрнатиш**:





1 х 0,12 x 0,12


метр

82 100


1 х 0,12 x 0,10


метр

77 600


1 х 0,10 x 0,10


метр

75 600


1 х 0,10 x 0,09


метр

72 600

26.

Гулчамбарлар тайёрлаш:





катта ромб (1,8 х 0,8 метр)


дона

120 700


кичик ромб (1,25 х 0,75 метр)


дона

70 300


кичик ромб (1,25 х 0,75 метр) (сунъий гуллардан)


дона

70 400


ойсимон (1,8 х 0,8 мерт)


дона

135 700


думалоқ (1,6 х 1,2 мерт)


дона

167 800

27.

Эсдалик тасма тайёрлаш


дона

8 800

28.

Эксгумация ишларини амалга ошириш:





Фуқаролар аризасига асосан ва тегишли мутасадди ташкилотларнинг рухсати билан


1 қабр

53 700


Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда


1 қабр

бепул

29.

Қабрларни ободонлаштириш учун (тилхат билан) анжомлар (белкурак, паншаҳа, пақир, хокандоз, супурги, замбил, ва ҳоказолар) бериш


дона

бепул

30.

Зиёратчилар илтимосига биноан аждодлар номига тиловат қилиш



бепул

*) Изоҳ: Қабрнинг чуқурлигини белгилашда дафн этиш усули, диний хусусиятлар ва маҳаллий тупроққлим шароитлари ҳисобга олинади.


**) Изоҳ: Ёғоч ва мармар ҳом-ашёларидан тайёрланадиган маҳсулот турлари "Қарағай дарахти" ҳамда "Маҳаллий оқиш мармар" турларидан фойдаланилади.