язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Коммунал хўжалик/ Дафн этиш ва дафн иши/ Ташқи ишлар вазирлигининг 3-сон, Ички ишлар вазирлигининг 9-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20-сон, Адлия вазирлигининг 24-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 15914-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-18-сон "Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 27.09.2011 й. Қарори (АВ томонидан 27.09.2011 й. 2269-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.09.2011 й.

N 2269

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.09.2011 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.09.2011 й.

N 9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.09.2011 й.

N 20


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.09.2011 й.

N 24


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

27.09.2011 й.

N 15914


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

27.09.2011 й.

N 01-02/12-18


ҚАРОРИ



Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда

кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низомни

тасдиқлаш тўғрисида


(2011 йил 7 октябрдан кучга киради)



"Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 508-модда) асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.

Ташқи ишлар вазири

Э. Ғаниев

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Икромов

Адлия вазири

Н. Йўлдошев

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 39-сон, 407-модда