язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Никоҳ ва оила/ Умумий қоидалар/ Давлат статистика қўмитаси раисининг 14.04.2008 й. 2-сон, Адлия вазирининг 14.04.2008 й. 20-26-6-сон "Суднинг ҳал қилув қарорига асосан никоҳ бекор қилиниши бўйича ҳисобот варақасини тўлдириш тўғрисида Йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.04.2008 й. 961-1-сон билан рўйхатга олинган)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.04.2008 й.

N 961-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

14.04.2008 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.04.2008 й.

N 20-26-6


ҚАРОРИ


Суднинг ҳал қилув қарорига асосан никоҳ

бекор қилиниши бўйича ҳисобот варақасини

тўлдириш тўғрисида Йўриқномани ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2008 йил 1 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Адлия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 16 августдаги 02-230, 20-15-323-сон билан тасдиқланган "Суднинг ҳал қилув қарорига асосан никоҳ бекор қилиниши бўйича ҳисобот варақасини тўлдириш тўғрисида йўриқнома" (2000 йил 25 август, рўйхат рақами 961 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 16-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат статистика қўмитаси раиси                                  Ғ. Қудратов


Адлия вазири                                                                         Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 17-сон, 136-модда.