ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Умумий қоидалар /

Тошкент шаҳридаги тўйхона, ресторан ва кафеларда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни ўтказиш қоидалари (Тошкент шаҳар ҳокимининг 10.09.2012 й. 732-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Тошкент шаҳар ҳокимининг

2012 йил 10 сентябрдаги

732-сон қарорига

ИЛОВА


Тўйхона, ресторан ва кафеларда тўй-ҳашам,

оилавий тантана, маърака ва маросимларни ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур қоидалар Тошкент шаҳридаги тўйхона, ресторан ва кафеларда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар (кейинги матнда тадбирлар) ўтказилишини тартибга солади.


2. Мазкур қоидалар 100 киши ва ундан ортиқ шахслар иштирокида юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўйхоналар, ресторанлар ва кафеларда ташкил этиладиган тадбирлар учун амал қилади.


3. Ўзбекистон Республикасидаги юридик ва жисмоний шахслар, чет эл фуқаролари ҳамда хорижий ташкилотлар тадбирларни ўтказиш бўйича буюртмачилар бўлишлари мумкин.


4. Тадбирни белгиланган тартибда қайд этиш ва рўйхатини юритиш мажбурияти тўйхона, ресторан ва кафе раҳбарларига топширилади.



II. ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР


5. Тўйхона, ресторан ва кафеларда ўтказиладиган тадбир учун тадбир ўтказувчи шахс (кейинги матнда - буюртмачи) ва тўйхона, ресторан кафе раҳбари (кейинги матнда - хизмат кўрсатувчи) ўртасида шартнома тузилади. Шартномада буюртмачи ва хизмат кўрсатувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш ҳамда хизмат тури, тўлов, харажатлар миқдори, муддатлар ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган талаблар кўрсатилади.


6. Тўйхона, ресторан ва кафеларда ўтказиладиган тадбир учун буюртмачи хизмат кўрсатувчининг номига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни илова қилади.

Хизмат кўрсатувчининг номига бериладиган аризада:

а) буюртмачининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш ёки юридик манзили;

б) уй ва мобил телефони рақами;

в) тадбирнинг мақсади (нима муносабат билан ўтказилиши) ва тадбир тури (тўй оши, эҳсон оши, амри-маъруф, ақиқа, бешик тўй, никоҳ тўйи, туғилган кун ва бошқа тадбирлар);

г) тадбир ўтказиладиган сана;

д) тадбир бошланиши ва тамом бўлиши вақти;

е) қатнашчиларнинг мўлжалланаётган сони;

ж) тадбирда диний мавзуда маъруза қилинган тақдирда, таклиф этилган дин соҳаси вакилининг исми-шарифи ва лавозими;

з) ариза берилган сана, буюртмачининг имзоси кўрсатилади.

Ариза билан бир вақтда қуйидагилар тақдим қилинади:

буюртмачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдан нусха (фуқаронинг паспорти, юридик шахснинг тегишли ҳужжати, МДҲ ва чет эл фуқароси бўлса, шахсини тасдиқловчи ҳужжат);

никоҳ тўйи ўтказиладиган тақдирда, никоҳнинг қонунийлигидан хабардор бўлиш учун никоҳланувчи келин ва куёвнинг паспорт нусхалари.


7. Тўйхона, ресторан ва кафеларда ўтказиладиган тадбир иш кунлари соат 07:00 дан 09:00 гача, 12:00 дан 14:00 гача ва соат 18:00 дан 23:00 гача ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин тўй, тантана ва тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.


8. Тадбирда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, дин соҳаси вакили томонидан маъруза қилиниши шарт. Дин соҳаси вакилига адлия идораларида рўйхатга олинган диний ташкилот, диний таълим муассасасида ишлайдиган, диний билимга эга шахс, масжид имом-хатиби ва ноиб-имоми киради. Бошқа шахсларнинг маъруза қилиши тақиқланади.


9. Тадбирда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган тақдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар ресторан, кафе ва тўйхона маъмуриятига ушбу хизмат турини кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхасини тақдим этади.


10. Лицензияга эга бўлмаган хонандаларга тадбирда хизмат кўрсатишга йўл қўйилмайди.


11. Овоз кучайтириш, дизайнер, фото ва видеосуратга олиш, хонандалар ва транспорт хизмати ҳамда бошқа хизмат турлари бўйича жисоний ва юридик шахслар шартнома асосида буюртмачига хизмат кўрсатади.



III. ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШГА ДОИР

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАР


12. Буюртмачининг ҳуқуқлари:

тадбир ўтказиш учун тўйхона, ресторан ва кафени эркин танлаш ва мурожаат этиш;

хизмат кўрсатувчи билан келишилган ҳолда тадбир куни, вақти ва иштирокчилар сонини белгилаш;

хизмат кўрсатувчи билан шартнома шартларини кўриб чиқиб, мазкур қоидалар ва амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган ҳолда, шартнома шартларига тегишли ўзгартириш киритиш;

хизмат кўрсатувчидан мазкур Қоидалар ва шартнома шартлари бажарилишини талаб қилиш.


13. Буюртмачининг мажбуриятлари:

мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга тўлиқ риоя этиш;

хизмат кўрсатувчи билан қонунларда белгиланган тартибда ва қоидалар талаблари асосида шартнома тузиш ва амал қилиш;

ўтказиладиган тадбирни ихчам, дабдабасиз ва миллий қадриятларимизга мос равишда ташкил этиш мақсадида тўй-ҳашам, маросим ҳамда оилавий тадбирларни мувовиқлаштирувчи Жамоатчилик кенгашининг тавсиялари доирасида ўтказиш;

тадбирларни ўтказиш вақтларига тўлиқ риоя этиш;

тадбирда қўшимча фойдаланиладиган техник воситалар (саҳна майдончаси, овозни кучайтириш, электр манбаи, чироқлар билан безаш ва бошқалар) бўйича хизмат кўрсатувчи билан келишиш ва техник масъулларни тайинлаш;

тадбирда иштирок этадиган хонандалар, бадиий жамоалар ва диний мавзуда маъруза қиладиган дин соҳаси вакили ҳамда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланиш ҳолатлари ҳақида хизмат кўрсатувчини хабардор қилиш;

таклиф этилганлар томонидан тадбирда фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини бузиш, пиротехника ва бошқа ёнувчи воситалардан фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш;

сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли хилдаги ичимликлар олиб келинмаслигини таъминлаш;

тадбирга таклиф этилганлар томонидан тадбирни ўтказиш пайтида жамоат тартиби ва хавфсизлик талаблари таъминланишини назорат қилиш.


14. Хизмат кўрсатувчининг ҳуқуқлари:

буюртмачининг аризасини ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш ва белгиланган талаблар бажарилган тақдирда, буюртмачи билан шартнома тузиш;

буюртмачига хизмат кўрсатиш турларини таклиф этиш, хизмат турлари бўйича нархларни белгилаш ҳамда ўрнатилган тартибда имтиёз ва чегирма қилиш;

буюртмачи ва унинг вакиллари томонидан сифати кафолатланмаган, келиб чиқиши номаълум бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли хилдаги ичимликларни киритмаслик ва дастурхонга тортиқ қилишнинг олдини олиш;

тадбир буюртмачисига иштирокчиларнинг ҳулқ-атвор нормалари, хавфсизлик талаблари ва мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя қилиш мажбуриятини юклаш;

буюртмачидан мазкур Қоидалар ва тузиладиган шартнома шартлари бажарилишини талаб қилиш;

асоссиз текшириш, ноқонуний аралашув ва чора ҳолатлари бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ва бошқа давлат идораларига мурожаат этишга ҳақли.


15. Хизмат кўрсатувчининг мажбуриятлари:

мазкур Қоидалар ва қонунчиликда белгиланган вазифаларни тўлиқ бажариш;

тадбирларни ўтказиш бўйича белгиланган талабларни буюртмачига тушунтириш ҳамда ресторан, кафе ва тўйхонада амал қилишини таъминлаш;

тадбирлар учун хизмат турлари ва уларнинг нахларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва объектнинг кўринарли жойига жойлаштириш;

буюртмачи билан бегиланган тартибда шартнома тузиб, шартнома шартларини бажариш ва буюртмачига сифатли хизмат кўрсатиш;

ўтказиладиган ҳар бир тадбирни махсус китобда белгиланган тартибда қайд этиш ва Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш департаментига ҳар 10 (ўн) кунда белгиланган иловадаги шаклга асосан маълумот юбориш;

кўрсатилган хизматни амалдаги қонунчиликка мувофиқ расмийлаштириш, тушумни ҳисоб-китоб қилиш ва бухгалтерия ҳисобини юритиш;

кўрсатилган хизмат учун тўловларни пластик карточкалар, пул ўтказиш йўли ва банк кредити орқали ҳеч қандай чекловларсиз, бир хил нархда қабул қилиш;

тадбир иштирокчилари саломатлиги муҳофаза қилинишини кафолатлаш, объектда санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш ва объект ичи ҳамда туташ ҳудуднинг зарур даражада ёритилишини таъминлаш;

объектда барча муҳандислик тизимлари ва ёритиш тизимлари узлуксиз ишлашини, бинолар ва иншоотлар конструкциялари ишончлилигини, трибуналар, қатнашчиларни эвакуация қилиш йўллари тайёрлигини, ёнғин ўчириш воситалари мавжудлигини, объект ходимларининг фавқулодда вазиятлар келиб чиққан тақдирда, уларнинг хатти-ҳаракатларини тартибга солувчи хизмат йўриқномаларини билишини таъминлаш;

буюртмачига тадбир қатнашчилари учун мўлжалланган ўринлар сони тўғрисида маълумот бериш;

кўзга кўринарли жойларга хавфсизлик белгилари, кўрсаткичлар, ҳулқ-атвор, қоидалар, схемалар, режалар ва эвакуация бўйича йўриқномалар, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини жойлаштириш;

электр манбаининг авария (автоном) манбаи (дизель агрегати ёки бошқа воситалар), мазкур тизимдан фойдаланишга доир йўриқномалар мавжуд бўлишини таъминлаш, масъул навбатчини тайинлаш;

пиротехника маҳсулотларидан фойдаланмасликни таъминлаш, саҳна майдончаси, овозни кучайтириш, электр манбаи, чироқлар билан безашда хавфсизлик талабларига риоя этиш;

тадбир қатнашчиларининг транспорт воситалари учун белгиланган масофада тўхташ жойларини ташкил этиш;

тадбир ўтадиган объект ва унга туташ ҳудудда хавфсизлик талаблари бажарилишини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш.



IV. МАЗКУР ҚОИДАЛАР ИЖРОСИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИ

ВА ЖАМОАТЧИЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


16. Ички ишлар органлари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тадбир ўтадиган объектда хавфсизлик талаблари бажарилишини ўрганади, далолатнома билан расмийлаштиради, аниқланган камчиликлар бўйича мансабдор шахсларга нисбатан чора кўради ва назоратга олади.


17. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чқариш департаменти тўйхона, ресторан ва кафеларда ўтказилаётган тадбирлар устидан мониторинг олиб боради, мазкур Қоидаларни бажармаётган тўйхона, ресторан ва кафега нисбатан қонуний чора кўриш учун Давлат солиқ органлари ва мутасадди идораларга ахборот киритади.


18. Давлат солиқ органлари ваколат доирасида тўйхона, ресторан ва кафеларда мазкур Қоидаларда белгиланган шартномавий мажбуриятлар бажарилиши ва молиявий-хўжалик талабларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатиб, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда текширув ўтказади ва аниқланган ҳолатлар бўйича чора кўради.


19. Давлат санитария эпидемиология назорат маркази амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тўйхона, ресторан ва кафеларда санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.


20. Тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик Кенгашларига тўйхона, ресторан ва кафеларда ўтказилаётган тадбирлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, мазкур Қоидаларни жойларда тарғиб этиш, бажарилишини жойларда ўрганиш ҳамда аниқланган салбий ҳолатлар бўйича тегишли давлат ва назорат қилувчи органларга маълумот киритиш ваколати берилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Мазкур Қоидаларга амал қилмаган юридик ва жисмоний шахслар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.


22. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ташкил этиладиган тадбирлар бундан мустасно.






Қоидаларга

ИЛОВА


Тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва

маросимларни қайд этиш китобининг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

  

N

Тадбир

куни

ва вақти

Ташкилот-

чининг

исми-шарифи

Ташкилот-

чининг уй

манзили

ва телефони

Тадбир-

нинг

мақсади

Тадбирда

диний

маъруза

бўлган

тақдирда,

маъруза-

чининг

исми-

шарифи

ва иш

жойи

Тадбирга

таклиф

этилган-

лар сони

Изоҳ



     

      
































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск