ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 18.04.2012 й. 137/4-18-сон "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2012 й.

N 137/4-18


ТЎЙ-ҲАШАМЛАР, ОИЛАВИЙ ТАНТАНАЛАР,

МАЪРАКА ВА МАРОСИМЛАР, МАРҲУМЛАР

ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР

ЎТКАЗИЛИШИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида"ги ПФ-2100-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда пойтахтда ўтказилаётган тўй-ҳашам, маросим ва унга доир турли оилавий тадбирлар исрофгарчилик ва дабдабабозлик билан ўтказилиши кенг жамоатчиликни ташвишга солаётганлиги ва бу борада "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитасининг таклифларини инобатга олиб, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Н. Бахтиёровнинг Тошкент шаҳрида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига багишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитасининг бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик Кенгашларини тузиш таклифи маъқуллансин.


3. "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази, туман ҳокимликларига:

Жамоатчилик Кенгашининг мақсад ва вазифаларини белгилаб, унга ўтказиладиган тўй-ҳашам, маросим, оилавий тадбирлар ва унга доир бошқа тадбирларни ўтиш ҳолати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда тўй ва маросим эгалари билан ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаларини юклаш;

кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда, пойтахтдаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни тартибга солиш ҳамда ихчам ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тарғибот орқали жамият ҳаётига татбиқ этиш;

тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказиш бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилиш, ушбу масалани маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама этиш, таъсир чорасини кўриш ва тушунтириш ишларини ўтказиш тизимини яратиш вазифалари топширилсин.


4. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллигига:

тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ихчам ўтказиш ва тадбирларни дабдабали ўтказиш ўрнига маблағни кам таъминланган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтиришни тарғиб қилиш;

имом-хатиблар тўйлар ва маросимлардаги маърузаларида аҳолининг эътиборини ёшлар тарбияси, ота-онанинг масъулияти, жамият ҳаётига хавф солаётган таҳдидларнинг олдини олиш, тинчлик ва мустақиллик неъматини асраш каби масалаларга қаратиши тавсия этилсин.


5. Тошкент шаҳрида меҳнат унумдорлигини сақлаш мақсадида жамоатчиликнинг ресторан, кафе ва тўйхоналарда иш кунлари тўй ва маросим муносабати билан соат 07.00 дан 09.00 гача ёки 12.00 дан 14.00 гача ош бериш, иш вақтида соат 09.00 дан 12.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача ош бермаслик ҳамда соат 23.00 дан кейин тўй ва базмларни давом эттириш ҳолатларининг олдини олиш бўйича таклифлари қўллаб-қувватлансин.


6. Туман ҳокимликлари, Давлат солиқ бошқармаси, Ички ишлар бош бошқармаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти:

ресторан, кафе ва тўйхонада тўй-ҳашам ва турли маросимларни ўтказишда пластик карточкалар, пул ўтказиш йўли ва банк кредити орқали ўтказиладиган тўловларни қабул қилишда ҳеч қандай чекловларсиз, бир хил нархда амалга оширилишини белгиласин;

барча ресторан, кафе ва тўйхона эгалари томонидан тўй ва маросимларда фуқаролар ҳаётига хавф солувчи техникалар, кўргазмалар ва пиротехникадан фойдаланмаслик ҳамда тўйхона атрофида яшовчи аҳолининг тинчи бузилмаслиги учун тўй-ҳашамдан сўнг, шовқинли ҳолатлар булмаслигини таъминлаш чорасини кўрсин.

Тошкент шаҳридаги барча ресторан, кафе ва тўйхона эгаларига ушбу халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори етказилсин ва ижроси тўлиқ назоратга олинсин.


7. Маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Давлат солиқ бошқармаси, Ички ишлар бош бошқармаси, Молия бош бошқармаси:

тўй-ҳашам муносабати билан санъаткорлар ва бадиий жамоаларнинг хизмат кўрсатиш ҳамда хорижий автоуловларни ижарага олиб, шаҳарда айланиш ҳақлари ошириб юборилаётганлигини инобатга олиб, ушбу ҳолатни тартибга солиш ва аниқ меъёр ўрнатиш масаласи бир ой муддатда тегишли юқори ташкилотлар билан келишилган ҳолда кўриб чиқилсин ва чора-тадбирлар белгилансин.


8. Ички ишлар бош бошқармаси:

тўй-ҳашам муносабати билан келин-куёв ва уларнинг яқинлари шаҳарда айланиши ва суратга олиши жараёнида фуқаролар ва йўл ҳаракати хавфсизлигига қатъий риоя этишини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиласин.


9. Хотин-қизлар қўмитасига:

маҳаллий дизайн ташкилотлари ва ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда миллий қадриятларимизга хос бўлган қизлар ва келинлар учун либослар намунасини тайёрлаш, хотин-қизлар ўртасида миллий кийимларни тарғиб этиш, кўргазмалар ташкил этиш ва ҳаётга жорий этиш тавсия этилсин.


10. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, Тошкент шаҳрида жойлашган барча корхона, ташкилот, муассаса ва фуқаролар йиғинига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва меҳнат жамоасига етказиш ҳамда жойларда қарорнинг ижросини таъминлаш вазифалари топширилсин.


11. "Тошкенттелерадиоканали" ДУК, "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти ва бошқа оммавий ахборот воситаларига:

тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни тартибга солиш масалаларини кенг ёритиш ва тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                               Р. Усманов
















Время: 0.0412
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск