ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2014 й. 305-сон “Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2014 й.

N 305



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ҚАРШИ

ТУМАНИДА ЗАМОНАВИЙ ТЎҚИМАЧИЛИК

ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Замонавий, юқори технологияли тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан "LT Textile Cooperatief U.A." (Нидерландия) компанияси ўртасида 2014 йил 17 октябрда имзоланган, хорижий инвесторнинг Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида бериладиган 30 гектар майдонли ер участкасида замонавий, юқори технологияли тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишга доир аниқ мажбуриятларини назарда тутувчи Инвестиция шартномаси тасдиқлансин.


2. Тузилган Инвестиция шартномасига мувофиқ "LT Textile Cooperatief U.A." (Нидерландия) компанияси ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

2015-2016 йиллар мобайнида камида 55 млн. АҚШ доллари, шу жумладан, компаниянинг ўз маблағлари ҳисобига - камида 17 млн. АҚШ доллари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатини жалб этмасдан хорижий банклар кредитлари ҳисобига - камида 38 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция қўйиш;

янги, замонавий, юқори технологияли ва энергия жиҳатидан самарали асбоб-ускуналар билан жиҳозланган тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш, шунингдек тўқимачилик асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган сервис маркази ташкил қилиш;

тўқимачилик ишлаб чиқаришини 2016 йил ноябрь ойида ишга тушириш, 2017 йилнинг биринчи чорагида лойиҳадаги 20 минг пахта толасини қайта ишлаш қувватига эришиш ҳамда йилига 15 минг тонна ип калава ва аралаш калава ишлаб чиқариш қувватига етказиш;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг камида 80 фоизини экспортга йўналтириш ва ташкил этилаётган ишлаб чиқариш лойиҳадаги қувватга етказилгандан кейин 700 та янги иш ўринлари яратиш;

компаниянинг 5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ҳисобига ип газлама ва аралаш газлама ишлаб чиқаришини ташкил этиш йўли билан 2017-2018 йилларда лойиҳани истиқболли ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда тузилган Инвестиция шартномаси доирасида хорижий инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши юзасидан назоратни таъминласин.

3. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги "LT Textile Cooperatief U.A." компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонага кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш учун Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 30 гектар майдонли ер участкаси белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.


4. Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

2022 йил 1 январгача - "LT Textile Cooperatief U.A." компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонага Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши;

"LT Textile Cooperatief U.A." компанияси томонидан ташкил қилинаётган корхона томонидан жалб этиладиган кредитларга (қарз маблағларига) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сон қарорининг 6-бандида белгиланган, тижорат банкларининг валюта кредитларига қўлланиладиган шартлар татбиқ этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ, "LT Textile Cooperatief U.A." компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонани бюджет маблағлари ва молиялаштиришнинг бошқа ички манбалари ҳисобига ишлаб чиқариш майдончасидан ташқаридаги, зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.

"LT Textile Cooperatief U.A." компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонанинг ишлаб чиқариш майдончасидан ташқаридаги, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши бўйича буюртмачи функциялари Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига юклансин.


6. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида четдан олиб келинаётган технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ёрдамчи ва қурилиш материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича 2022 йил 1 январгача бўлган даврга божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


7. Амалга оширилаётган лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишларини, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда, параллел равишда лойиҳалаштириш шартлари бўйича олиб боришга 2015 йил 1 апрелгача истисно тариқасида рухсат этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин ҳамда кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "LT Textile Cooperatief U.A." компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонанинг "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси томонидан тасдиқланадиган буюртманомаларига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "LT Textile Cooperatief U.A." компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонанинг "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси томонидан тасдиқланадиган буюртманомаларига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилишини, берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини давлат божи ундирмасдан белгиланган тартибда таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "LT Textile Cooperatief U.A." компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонанинг "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси томонидан тасдиқланадиган буюртманомаларига биноан, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларни жалб этишга рухсатномаларнинг белгиланган тартибда берилишини таъминласин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 ноябрь, 45-сон, 546-модда
































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск