Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.1997 й. 326-сон "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси томонидан хорижий компаниялар иштирокидаги қўшма лойиҳалар амалга оширилишига оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.1997 й.

N 326



"ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ"

УЮШМАСИ ТОМОНИДАН ХОРИЖИЙ

КОМПАНИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ ҚЎШМА

ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛИШИГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси корхоналарини техник қайта жиҳозлаш асосида республикада юқори сифатли пойабзал ва уларни тайёрлаш учун чарм товарлари, Европа андозаларидаги чинни буюмлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1997-1999 йилларда "Ўзбекенгилсаноат" уюшмасининг чарм-пойабзал тармоғини янада ривожлантириш ва импортнинг ўрнини босувчи чарм, пойабзал ва чинни буюмлар ишлаб чиқарувчи қувватларни яратиш бўйича хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси:

хорижий фирмалар, маблағ билан таъминловчи банклар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатдор вазирликлари, идоралари билан биргаликда лойиҳа-смета, техник ҳужжатларни ишлаб чиқишни, лойиҳаларни маблағ билан таъминлашни, дастур кўрсатилган муддатларда амалга оширилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига экспертизадан ўтказиш ва лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш учун зарур ҳужжатлар белгиланган тартибда ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 1998 - 1999 йиллар учун республика инвестиция дастурини шакллантиришда унга мазкур қарорга иловада кўрсатиб ўтилган "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси объектларини киритишни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига лойиҳаларнинг самарадорлиги ва ўзини қоплашини тасдиқловчи экспертиза асосида "Ўзбекенгилсаноат" уюшмасининг мазкур қарорга иловада назарда тутилган корхоналарига корхоналарни техник қайта жиҳозлаш ва уларнинг зарур айланма маблағларини шакллантириш учун чет эл ва миллий валютада кредитлар ажратиш тавсия этилсин;

махфий.


5. Чарм заводларида асбоб-ускуналарнинг самарали ишлашига эришиш, республикада ҳосил бўладиган чарм хом ашёсидан максимал даражада фойдаланиш ҳамда чарм товарлари ва бошқа материаллар импортининг ўрнини босишни таъминлаш мақсадида:

махфий;

"Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси чарм хомашёсини, шу жумладан қорамоллар терисини биринчи навбатда республика чарм-пойабзал тармоғининг қайта ишловчи корхоналарига фақат Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг лимитлари бўйича сотилишини таъминласин.


6. "Ўзбекенгилсаноат" ва "Ўзгўштсутсаноат" уюшмалари бир ой муддатда аҳолига тегишли бўлган молларнинг гўшт комбинатлари ҳамда туман кушхоналарида сўйилишини рағбатлантирувчи қоидаларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси "Чарм" акциядорлик компаниясининг тайёрлов ташкилотларининг аҳоли ва хўжаликлар билан чарм хомашёси учун ҳисоб-китоб қилишлари тартибини ишлаб чиқсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.


































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск