Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 24.12.2015 й. 2744-сон билан рўйхатга олинган 24.12.2015 й. Адлия вазирлигининг 3-сон, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/27-26/27-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 24 декабрда 2744-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон

Республикасининг Хусусийлаштириш,

монополиядан чиқариш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитасининг

2015 йил 24 декабрдаги

3, 01/27-26/27-сон қарорига

ИЛОВА



Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини

амалга оширишда хатланган мол-мулкни

баҳолаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 54-моддасига мувофиқ суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомга мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш жараёнида реализация қилинадиган, шу жумладан, давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк баҳолаш объекти ҳисобланади.

Мазкур Низомда баҳоловчи ташкилот деганда баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс тушунилади.


2. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни баҳолашнинг хусусияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори билан белгиланади.



2-БОБ. МОЛ-МУЛКНИ БАҲОЛАШ


3. Рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш мазкур Низом билан белгиланган тартибда суд ижрочиси томонидан амалга оширилади.


4. Суд ижрочиси алоҳида кўчар мол-мулкнинг шартномавий нархини фақат алоҳида олинган мол-мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса энг кам иш ҳақининг юз бараваридан ошмаган тақдирдагина, баҳоловчи ташкилотни жалб этмаган ҳолда мустақил белгилаши мумкин, автомототранспорт воситалари бундан мустасно.


5. Қуйидаги мол-мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилот жалб қилинади:

а) автомототранспорт воситалари;

б) кўчмас мулк;

в) фонд биржасининг расмий листингига киритилмаган ва марказлаштирилган тартибда котировка қилинмаётган қимматли қоғозлар.

Фонд биржасининг расмий листингига киритилган қимматли қоғозларнинг қиймати суд ижрочиси томонидан ушбу қимматли қоғозлар бўйича фонд биржасига ёзма сўровнома юбориш орқали белгиланади.


6. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан белгиланади.


7. Мол-мулк суд ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қарор чиқарилади.


8. Мол-мулк баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган ҳолларда суд ижрочиси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баҳолаш натижаларини қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш тўғрисида қарор чиқаради.



3-БОБ. МОЛ-МУЛКНИ БАҲОЛАШ

УЧУН ШАРТНОМА ТУЗИШ


9. Ижро ҳужжатлари бўйича реализация қилинадиган мол-мулкни баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ёки унинг ҳудудий бошқармаси ва баҳоловчи ташкилот ўртасида шартнома тузилади. Шартномада баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақини тўлаш бўйича шартлар кўрсатилади.

Шартнома кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан бир йил муддатга тузилади. Шартномани узайтиришда баҳоловчи ташкилот томонидан мазкур шартнома шартларига тўлиқ риоя этилганлиги ва баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган талаблар бузилмаганлигига эътибор қаратилади.

Баҳоловчи ташкилот шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида буюртмачига зарар етказилганлиги учун унинг олдида жавобгар бўлади.


10. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар тарафлардан бирининг уни бекор қилиш тўғрисидаги ёзма аризаси келиб тушмаган тақдирда шартноманинг муддати бир йилга узайтирилган ҳисобланади.



4-БОБ. СУД ИЖРОЧИСИ ТОМОНИДАН

МОЛ-МУЛКНИ БАҲОЛАШ


11. Мол-мулк мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ суд ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда мол-мулкнинг алоҳида олинган шартномавий нархи унинг ички бозорда талаб ва таклиф конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари асосида баҳолаш кунида амал қилиб турган нархининг 70 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Суд ижрочиси мол-мулкнинг нархини аниқлашда бозордаги мавжуд талаб ва таклифлар тўғрисидаги очиқ маълумотлар (бозор маъмуриятидан олинган маълумот, интернетдан олинган ахборот ва/ёки мутахассис хулосаси)га асосланади.


12. Суд ижрочиси томонидан мустақил баҳоланиши мумкин бўлган мол-мулкнинг шартномавий нархи мол-мулк хатлангандан кейин ўн кундан кечиктирмасдан белгиланиши лозим.


13. Мол-мулкни баҳолаш тўғрисида қарор қабул қилингандан эътиборан унинг нусхаси уч иш кунидан кечиктирмасдан тарафларга юборилади.



5-БОБ. БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТ ТОМОНИДАН

МОЛ-МУЛКНИ БАҲОЛАШ


14. Баҳолашнинг умумий шартлари баҳолаш фаолияти тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.


15. Ижро ҳаракатлари давомида суд ижрочиси мол-мулкнинг фарқловчи белгилари (тури, нави, маркаси, ўлчами ва ҳ.к.) ва ҳақиқий ҳолатини кўрсатган ҳолда рўйхатини тузади.


16. Сотиладиган мол-мулкнинг бошланғич нархини белгилаш учун суд ижрочиси баҳолаш тўғрисидаги қарори билан баҳоловчи ташкилотни жалб қилади.


17. Баҳолаш муддати ва баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақи суд ижрочиси ва баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланиб, бу ҳақда баённома тузилади. Бунда, баҳолаш муддати ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддат инобатга олинган ҳолда белгиланади, бироқ ушбу муддат баҳоловчи ташкилотга шартномага мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан ошиб кетмаслиги лозим.

Баҳоловчи ташкилотга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида реализация қилинадиган мол-мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга ҳақ тўлаш тарифларига мувофиқ ҳисобланган калькуляцияга асосан белгиланади.


18. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш объектига нисбатан белгиланган тугатилиш қиймати суд ижрочиси учун мол-мулкнинг бошланғич савдо нархини белгилашга асос бўлади.


19. Баҳолаш объектларининг тугатилиш қиймати (Слик) уларнинг бозордаги қиймати асосида қуйидаги формула бўйича белгиланади:


Слик = Сбозор * (1/k) * (1 - eln (1-k) * (tлик / tнорм)), бунда:


Слик - мумкин бўлган экспозиция давридан (tнорм) қисқароқ, уни экспозиция қилишнинг белгиланган даврига (tлик) мос бўлган баҳолаш объектининг тугатилиш қиймати, сўм;

Сбозор - баҳоналаётган объектнинг бозордаги қиймати (сўм);

k - объект сотилиши мумкин бўлган энг охирги нархини назарда тутувчи коэффициент;

tнорм - баҳолаш объекти ички бозорда экспозиция қилинадиган ўртача муддат;

tлик - объектнинг реализацияси учун белгиланган муддат;

ln - табиий логарифм;

е - табиий логарифмга асос қилиб олинадиган сон (2,718).



Баҳолаш объекти ички бозорда экспозиция

қилинадиган ўртача муддат (tнорм) (ой)

Объект номи


Муддат


Автотранспорт воситалари


Енгил автомашиналар


2 ой

Юк автомобиллари


3 ой

Махсус транспортлар


4 ой

Бошқа турдаги транспорт воситаси


6 ой

Ускуналар


Машиналар, механизмлар, дастгоҳлар


4 ой

Технологик линиялар


6 ой

Кўчмас мулклар


Турар жойлар


3 ой

Савдога мўлжалланган кўчмас мулклар


4 ой

Офисга мўлжалланган кўчмас мулклар


6 ой

Омборлар


6 ой

Ишлаб чиқаришга мўлжалланган кўчмас мулклар


9 ой

Мулкий комплекс


12 ой

Объектнинг реализацияси учун

белгиланган муддат (tлик) (ой)


Объектнинг реализацияси учун белгиланадиган муддат суд ижрочиси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига асосан тайинланади.



Баҳолаш объекти сотилиши мумкин бўлган энг охирги

нархини назарда тутувчи коэффициент (k)

k

кўчар мол-мулк


кўчмас мол-мулк


0,95


0,9


Ҳар қандай мол-мулкнинг мазкур формула ёрдамида ҳисобланган ликвид қиймати унинг бозор қийматининг 70 фоизидан паст бўлган тақдирда ушбу мол-мулкнинг ликвид қиймати унинг бозор қийматининг 70 фоизи миқдорида этиб белгиланади.

Яъни, ҳар қандай турдаги мол-мулкни қисқа муддат ичида реализация қилиш учун кўпи билан 30 фоизигача арзонлаштирилиши мумкин.


20. Агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, суд ижрочиси баҳолаш натижалари бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ҳисобот асосида савдога чиқариш учун мол-мулкнинг бошланғич нархини белгилайди.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


21. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Мол-мулкни баҳолаш тўғрисида

ҚАРОР

______ йил "___" ____________

_____________________

                  (йил, кун, ой)

(қарор чиқарилган жой)



туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлими суд ижрочиси


(бўлим номи)


          

(суд ижрочиси Ф.И.О.)                        (ижро ҳужжатини берган орган номи)

нинг ____ йил ____ ________даги _____-сонли, қарздор


дан


(қарздор номи)


ундирувчи


фойдасига


(ундирувчи номи)



тўғрисидаги ижро ҳужжати

(ижро ҳужжатининг мазмуни)


юзасидан ______ йил "___" __________да қўзғатилган _______-сонли ижро иши билан танишиб, қуйидагиларни


АНИҚЛАДИМ:


Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувни қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш мақсадида

        

(рўйхатга олинган мол-мулклар бирма-бир номи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзилади)

           

        

      

лар

рўйхатга олинган.

Ушбу мол-мулкларнинг алоҳида олинган қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса энг кам иш ҳақининг юз бараваридан ортиқ бўлмаганлиги сабабли ушбу ҳолатда уларнинг шартномавий нархи баҳоловчи ташкилотни жалб қилмаган ҳолда мустақил белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 54, 84, 86-моддаларини қўллаб,


ҚАРОР ҚИЛДИМ:

1. Ижро ҳаракатлари давомида рўйхатга олинган



ларга бўлган



талаб ва таклифнинг бозор конъюнктураси ҳолати тўғрисидаги


         

(бозордан олинган маълумот, интернетдан олинган ахборот ва/ёки мутахассис хулосасининг санаси ва рақами)

инобатга олинсин.


2. Рўйхатга олинган мол-мулкларнинг алоҳида олинган қиймати қуйидагича этиб белгилансин:



-


сўм;


(мол-мулкнинг номи)






-


сўм;








-


сўм;








-


сўм.






3. Ушбу қарорнинг нусхаси маълумот учун ижро иши юритишдаги тарафларга юборилсин.


4. Ижро иши юритишдаги тарафлар ўтказилган баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, қарор нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиши мумкин.

Суд ижрочиларининг




(туман (шаҳар) номи)


Туман (шаҳар) бўлими

суд ижрочиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

         





Низомга

2-ИЛОВА



Баҳоловчи ташкилот томонидан амалга

оширилган баҳолаш натижаларини қабул қилиш

ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш тўғрисида

ҚАРОР

______ йил "___" ____________

_____________________

                  (йил, кун, ой)

(қарор чиқарилган жой)



туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлими суд ижрочиси


(бўлим номи)


          

(суд ижрочиси Ф.И.О.)                        (ижро ҳужжатини берган орган номи)

нинг ____ йил ____ ________даги _____-сонли, қарздор


дан


(қарздор номи)


ундирувчи


фойдасига


(ундирувчи номи)



тўғрисидаги ижро

(ижро ҳужжатининг мазмуни)


ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ______ йил "___" __________даги баҳолаш хулосаси билан танишиб, қуйидагиларни


АНИҚЛАДИМ:


Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувни қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш мақсадида рўйхатга олинган

         

(рўйхатга олинган мол-мулклар бирма-бир номи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзилади)

   

         

      

      

лар

баҳоловчи ташкилот томонидан қуйидагича баҳоланган:

    



-


сўм;


(мол-мулкнинг номи)






-


сўм;








-


сўм;








-


сўм.






Мазкур ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган хулосани қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 20, 54, 75, 84, 86-моддаларини қўллаб,


ҚАРОР ҚИЛДИМ:

1. Қарздор


дан ундирувчи



(қарздор номи)


(ундирувчи номи)

фойдасига


тўғрисидаги


(ижро ҳужжатининг мазмуни)


________-сонли ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ______ йил "___" __________ даги баҳолаш хулосаси қабул қилинсин ва ижро иши ҳужжатларига бириктирилсин.


2. Рўйхатга олинган мол-мулкларнинг баҳолаш хизмати учун баҳоловчи ташкилотга белгиланган тариф асосида тўлаб берилиши лозим бўлган ____________ сўм ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларига киритилсин.


3. Ушбу қарорнинг нусхаси маълумот учун ижро иши юритишдаги тарафларга юборилсин.


4. Ижро иши юритишдаги тарафлар баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, қарор нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиши мумкин.

Суд ижрочиларининг




(туман (шаҳар) номи)


Туман (шаҳар) бўлими

суд ижрочиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 28 декабрь, 51-сон, 642-модда


































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск