ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Умумий овқатланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2012 й. 289-сон "Умумий овқатланиш ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларининг касбий даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2012 й.

N 289



УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ  ЯНАДА  ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ ДАРАЖАСИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон миллий пазандачилиги ўзининг ноёблиги, пазандачилик анъаналарининг турли-туманлиги билан ажралиб туради, теран тарихий илдизларга эга, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида, шунингдек республика меҳмонларида Шарқ меҳмондорчилиги рамзи сифатида ғоят машҳурдир.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда тарихий мерос ва маданий бойлик сифатида пазандачилик санъатини сақлаб қолиш борасида катта ишлар амалга оширилди, миллий-тарихий анъаналарни ва озиқ-овқат технологиясининг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда умумий овқатланиш соҳасини ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди. Умумий овқатланиш соҳасида ёш юқори малакали ошпазлар ва мутахассислар тайёрлашга катта эътибор берилмоқда. Буларнинг барчаси миллий пазандачиликнинг нуфузи ошишига, уни янада оммалаштиришга кўмаклашди.

Миллий пазандачиликни оммалаштириш ва ривожлантиришда тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари алоҳида ўрин тутмоқда. Кейинги вақтларда умумий овқатланиш ташкилотларида ишловчи тобора кўплаб мутахассислар хорижий ва халқаро пазандачилик танловларининг ғолиблари ва совриндорлари бўлишмоқда.

Ўзбекистоннинг миллий пазандачилигини сақлаб қолиш ва янада оммалаштириш, халқаро даражадаги ошпазлар тайёрлаш, умумий овқатланиш ташкилотларини ривожлантириш юзасидан жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга халқаро стандартларни жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ умумий овқатланиш соҳасида ошпазлар, пазандалар, қандолатчилар, официантлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий даражасини ошириш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги соҳаси хўжалик юритувчи субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасини (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

а) Уюшма умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида ўз фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг таъсис йиғилишида ташкил этилади;

б) Уюшманинг мақсадлари ва вазифаларини ёқловчи ҳамда умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги, овқатланиш индустрияси учун асбоб-ускуналар, буюмлар ва воситалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида ўз фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар келгусида Уюшманинг аъзолари бўлишлари мумкин;

в) қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

таомлар тайёрлашнинг миллий анъанаси ва маданияти сақланишини таъминлаш, ўзбек миллий пазандачилик санъатининг унутилиб бораётган турларини тиклаш, миллий пазандачилик санъатини ривожлантиришга кўмаклашиш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни тарғиб қилиш;

умумий овқатланиш соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг етакчи ошпазларини жалб этган ҳолда маҳорат дарслари ўтказиш;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги соҳаси мутахассислари тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик қилиш, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ўтказишни ташкил этиш, уларни ишга жойлаштириш юзасидан давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

умумий овқатланиш соҳасида рақобатни ривожлантиришга, озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, миллий маҳсулотларни саноатда кенг кўламда ишлаб чиқариш бўйича замонавий қувватларни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;

Жаҳон бош ошпазлар ҳамжамияти уюшмаси (WACS) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, у ўтказадиган тадбирларда қатнашиш;

шу жумладан халқаро кўргазмалар, конференциялар ва семинарларда қатнашиш орқали Ўзбекистон миллий пазандачилигининг, унинг миллий таомлар ва пазандачилик маҳсулотлари тайёрлашининг ноёб хусусиятлари ва усулларини чет элларга киритиб бориш, ижобий нуфузини шакллантириш;

хорижий мамлакатлар умумий овқатланиш ташкилотларининг овқатлар тайёрлаш ва хизматлар кўрсатиш маданияти кадрлар тайёрлаш соҳасидаги илғор тажрибасини жорий этиш, шунингдек Ўзбекистон миллий пазандачилик санъати ютуқларини намойиш қилиш ва халқаро майдонда ёйиш учун хорижий мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш ва уларни янада мустаҳкамлаш;

республикада, шу жумладан, минтақаларда турли миллатлар пазандачилигига оид танловлар, викториналар, кўргазмалар, фестиваллар ва махсус кунлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;

ахборот хизматлари кўрсатиш, Ўзбекистон миллий пазандачилигини тарғиб ва жорий этувчи махсус нашрлар, китоблар, журналлар ва буклетлар, электрон нашрларни тайёрлаш ва шу жумладан, чет элларда тарқатиш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида умумий овқатланиш масалаларини фаол ёритиш.


3. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг ташкилий тузилмасига 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг бошқарув аппарати тузилмасига 2-иловага мувофиқ розилик берилсин.


4. Уюшма муассислари, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Уюшма ҳузурида фаолияти асосан қуйидагиларга йўналтирилган Халқаро миллий пазандачилик санъати марказини (кейинги ўринларда Халқаро марказ деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин:

Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг умумий овқатланиш ташкилотлари учун миллий пазандачилик санъати соҳасида юқори назарий ва амалий кўникмаларга эга бўлган умумий овқатланиш соҳаси мутахассислари (ошпазлар, пазандалар, қандолатчилар, официантлар ва бошқалар)нинг касбий даражасини ошириш ҳамда халқаро миқёсда эътироф этиладиган дипломлар ва сертификатлар бериш;

миллий-тарихий анъаналарни ва замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда умумий овқатланиш соҳаси ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

умумий овқатланиш ташкилотлари ходимларини овқатлар тайёрлашнинг илғор тажрибаси ва технологияларини, шунингдек хизмат кўрсатиш маданиятини эгаллаши учун қисқа муддатли (1 - 3 ой) ва ўртача муддатли (4 - 6 ой) курсларда ўқитиш;

умумий овқатланиш соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлашда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига кўмаклашиш.


5. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Уюшма аъзолари (қатнашчилари)нинг мажбурий ва ихтиёрий ажратмалари, хайр-эҳсон маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар Уюшмани молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатишдан тушадиган ўз маблағлари, Уюшманинг ажратмалари, хайрия ёрдами маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар Халқаро марказни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


6. Уюшма ва Халқаро марказ томонидан ўз эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва хориждан олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналар, ўқув-методик анжомлари ва бошқа товарлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича 2016 йил 1 январгача, истисно тариқасида, божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона йиғимлари бундан мустасно).


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

мутахассисларни ўқитиш жараёнини ташкил этишда Уюшмага ва Халқаро марказга зарур методик ёрдам кўрсатсин;

Уюшма билан биргаликда касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг умумий овқатланиш ташкилотларида ишлаб чиқариш амалиётини ўташини ташкил этишни, шунингдек уларни кейинчалик ишга жойлаштиришни таъминласин.


8. Уюшма муассисларига:

бир ой муддатда - Уюшмани ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тадбирларини амалга ошириш, бошқарув органларини сайлаш;

икки ой муддатда - ушбу қарорга мувофиқ вазифалар ва тадбирлар амалга оширилишини назарда тутадиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

икки ой муддатда - Халқаро марказ Уставини ишлаб чиқиш, шунингдек унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;

Уюшма ва Халқаро марказ бошқаруви аппаратини зарур билимларга ва тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассислар ва ўқитувчилар билан таъминлаш;

Халқаро марказ томонидан бериладиган сертификатлар (дипломлар)нинг халқаро миқёсда эътироф этилиши юзасидан Жаҳон бош ошпазлар ҳамжамияти уюшмаси (WACS) билан зарур ишлар олиб бориш тавсия қилинсин.


9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Уюшма томонидан амалга ошириладиган тадбирларни унинг буюртманомаларига биноан кенг ёритиш тавсия этилсин.


10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уюшма ва Халқаро марказни Тошкент шаҳридаги бўш турган биноларга жойлаштириш масаласини бир ой муддатда ҳал этсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 10 октябрдаги

289-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ







Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси




















































Халқаро миллий пазандачилик санъати маркази




Уюшма аъзолари (қатнашчилари)





      





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 10 октябрдаги

289-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси

бошқарув аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

   










Уюшма аъзоларининг (қатнашчиларининг) умумий йиғилиши















































































Ўзбекистон Ошпазлар

уюшмасининг раиси











































































Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси раисининг ўринбосари - Халқаро миллий пазандачилик санъати марказининг директори



Халқаро алоқалар ва танловлар ўтказиш бўлими

2 киши




































Умумий овқатланиш соҳаси ходимлари малакасини ошириш бўлими

3 киши



Менежмент ва маркетинг бўлими

2 киши



Оммавий ахборот воситалари ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими

2 киши










































Маъмурий-хўжалик бўлими

2 киши






Юридик маслаҳатчи - кадрлар бўйича инспектор

1 киши









































































Бухгалтерия-молия бўлими

2 киши


Ходимларнинг умумий сони - 16 киши (ёрдамчи ва техник ходимлардан ташқари).





     

     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 41-42-сон, 479-модда
































Время: 0.0167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск