язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2000 й. 156-сон "Халқаро савдо-кўргазма комплексининг Бизнес-маркази биносидан фойдаланиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2000 й.

N 156



ХАЛҚАРО САВДО-КЎРГАЗМА КОМПЛЕКСИНИНГ

БИЗНЕС-МАРКАЗИ БИНОСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

МАСАЛАЛАРИ  ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда аккредитация қилинган хорижий фирмалар ва компанияларнинг фаолият кўрсатишлари учун халқаро талабларга мос келувчи қулай шарт-шароитлар яратиш, Халқаро савдо-кўргазма комплексининг Бизнес-марказидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳридаги Халқаро савдо-кўргазма комплексининг Бизнес-маркази биноси қурилиши ниҳоясига етказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг устав жамғармаси 70,8 млн АҚШ доллари миқдорида - кўрсатиб ўтилган Бизнес-марказнинг молмулки қийматига тенг бўлган очик акциядорлик жамияти шаклидаги "Халқаро Ҳамкорлик Маркази" компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Халқаро савдо-кўргазма комплексининг Бизнес-маркази биноси, энг аввало, унга хорижий компаниялар, фирмалар, банкларнинг ва бошқа хорижий ҳамда халқаро ташкилотлар ва тузилмаларнинг ваколатхоналарини жойлаштириш учун мўлжалланганлиги белгилаб қўйилсин

"Халқаро Ҳамкорлик Маркази" компаниясига Бизнес-марказ мол-мулкининг сақланишини таъминлаш, шунингдек, унинг самарали ишлашини ва халқаро даражада сервис хизмати кўрсатишини ташкил этиш масъулияти юклансин.

3. Белгилансинки, "Халқаро Ҳамкорлик Маркази" компанияси акцияларини сотишдан тушган барча маблағлар Халқаро савдо-кўргазма комплексининг Бизнес-маркази қурилиши учун жалб қилинган Туркэксимбанк кредитини қайтаришга йўналтирилади.

"Халқаро Ҳамкорлик Маркази" компанияси муассисларига устав жамғармасини Туркэксимбанк кредитини 2-иловага мувофиқ қайтариш даври мобайнида шакллантириш ҳуқуқи берилсин.

6. Туркэксимбанк кредити бўйича мажбуриятларнинг вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида, истисно тариқасида, "Халқаро Ґамкорлик Маркази" компанияси бинодан фойдаланиш бошлангандан бошлаб фойдадан олинадиган солиқдан, мол-мулк, ер солиғидан ва қўшилган қиймат солиғидан, шунингдек, Бизнес-марказдан фойдаланиш учун зарур бўлган ускуналар ва материаллар импорти учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлар бундан мустасно), бўшаб қоладиган маблағларни кредитни қайтаришга мақсадли йўналтирилган ҳолда, 4 йил муддатга озод қилинсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.