Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.1994 й. 399-сон "Ўзбекистон Республика савдо-харид уюшмаси "Ўзтайёрловсавдо"ни ташкил этиш масалалари" тўғрисидаги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.1994 й.

N 399



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА САВДО - ХАРИД

УЮШМАСИ "ЎЗТАЙЁРЛОВСАВДО"НИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон республика савдо-харид уюшмаси "Ўзтайёрловсавдо"ни ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон республика савдо-харид уюшмасининг таркибига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси:

мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар иштирокида ҳудудий савдо-харид уюшмалари томонидан ташкил этилади;

ўз фаолиятини қатнашчиларнинг пай ва кириш бадаллари ҳамда улар берган ваколатлар ва функциялар асосида ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш - уларни сақлаш-қайта ишлаш-ресурсларнинг жойини ўзгартириш - маҳсулотларни сотишдан иборат ўзаро боғлиқ жараёнларнинг бажарилишини таъминлайди;

ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти масалаларини мустақил ҳал қилади, марказлаштирилган суғурта, захира ва бошқа жамғармаларни ташкил этади;

"Ўзкооптайёрловсавдо" республика бирлашмасининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. Белгилансинки, ҳудудий савдо-харид уюшмалари:

мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштирадилар, ўзларига берилган функцияларнинг бажарилиши учун ўз муассислари олдида жавоб берадилар;

вилоятнинг барча минтақаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бир текис таъминлаш учун уларнинг тизим ичида жойини ўзгартиришни ва тайёр маҳсулотни истеъмолчиларга сотишни таъминлайдилар;

"Ўзтайёрловсавдо" республика уюшмасининг таркибига юридик шахс ҳуқуқи билан кирган ҳолда ўз фаолиятларини ҳудудий ташкилот қатнашчиларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган ҳудудий ташкилот Уставига мувофиқ амалга оширадилар.

Ҳудудий уюшмаларнинг раислари вилоятлар ҳокимларининг тавсияларига кўра муассислар йиғилиши томонидан сайланадилар ва "Ўзтайёрловсавдо" республика уюшмаси бошқаруви томонидан тасдиқланадилар.

Ҳудудий уюшманинг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тайёрлов фаолиятининг асосий бўғини сифатида "Кооптайёрловсавдоннинг туман (шаҳар) бирлашмалари негизида туман (шаҳар) савдо-харид уюшмалари тузилсин.

"Ўзтайёрловсавдо" Ўзбекистон республика уюшмаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари шу йилнинг 1 октябригача туман (шаҳар) савдо-харид уюшмаларини тузиш бўйича тадбирларни амалга оширсинлар.


4. "Ўзтайёрловсавдо" республика уюшмаси:

икки ҳафта муддатда ҳудудий ва туман савдо-харид уюшмаларининг намунавий уставларини ишлаб чиқсин;

бир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқувчи ўз фаолиятининг Уставини ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.


5. Республика уюшмаси бошқаруви ижроия аппаратининг тузилмасига 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ ва унинг ходимларининг чегараланган сони 35 нафар бўлишига розилик берилсин.

"Ўзтайёрловсавдо" уюшмасига уюшма раисининг уч ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия этилсин.

Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Маълумот учун қабул қилинсинки, уюшма бошқаруви ижроия аппаратини сақлаш келишилган нормативлар бўйича ҳудудий уюшмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фойдасидан ажратмалар, шунингдек, ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 20 январдаги 44-сон ва 1993 йил 11 августдаги 402-сон қарорларида илгари назарда тутилганга қўшимча равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш, сақлаш ва сотиш корхоналарини мулкчиликнинг жамоа ва хусусий шаклларига айлантиришга доир 1994 йилги ташкилий тадбирлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси билан биргаликда:

илгари Республика бирлашмаси таркибига кирган барча корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштиришни 1995 йил 1 январгача тугалласин, бунда савдо-харид уюшмалари ходимларига устунлик ҳуқуқи берилсин;

савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда хусусий ва жамоа мулки қилиб сотсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг тугатилган "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмасининг корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида 1993 йил 20 январдаги 44-сон ва 1993 йил 11 августдаги 402-сон қарорлари қандай бажарилаётганлигини текшириш бўйича махсус комиссиянинг таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси икки ҳафта муддатда ким ошди савдоларида туман савдо-харид уюшмаларига сотиш учун техник жиҳатдан соз юк автомобиллари рўйхатини белгиласин.


10. Қишлоқ хўжалиги корхоналарига бўш бинолар, майдонлар, сақлаш жойлари ва бошқа иншоотларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақлаш учун ўзаро фойдали шартнома асосида савдо-харид уюшмаларига бериш тавсия қилинсин.


11. "Ўзмевасабзавотузумсаноат" давлат концерни мавжуд бўш қувватларда "Ўзтайёрловсавдо" уюшмасига шартнома шартлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича хизматлар кўрсатсин.


12. "Ўзтайёрловсавдо" республика савдо-харид уюшмаси:

жойларда ҳокимликлар, маҳалла қўмиталари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари иштирокида бозорларнинг директорлари лавозимига кадрлар танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш бўйича танлов комиссиялари тузсин;

уюшма таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг жамоа хўжаликлари, ижарачилар, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли билан бозор талаби ва конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот ҳақини банклардаги алоҳида счётларга маблағ ўтказиш йўли билан тўлаб, келгуси йил ҳосили учун шартномалар (фьючер битишувлари) тузишларини амалиётга жорий этсин.

"Ўзтайёрловсавдо" республика уюшмаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда қайд этиб ўтилган битишувларни тузиш учун намунавий шартнома шаклини ишлаб чиқсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш жумҳурият кооператив бирлашмаси - "Ўзкоопзаготторг"ни ташкил этиш тўғрисида" 1991 йил 10 майдаги 126-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг Биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 5 августдаги

399-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон республикаси савдо-харид

уюшмаси "Ўзтайёрловсавдо"нинг

ТАРКИБИ


Қорақалпоғистон республика савдо-харид уюшмаси


Андижон савдо-харид уюшмаси


Бухоро савдо-харид уюшмаси


Жиззах савдо-харид уюшмаси


Қашқадарё савдо-харид уюшмаси


Навоий савдо-харид уюшмаси


Наманган савдо-харид уюшмаси


Самарқанд савдо-харид уюшмаси


Сурхондарё савдо-харид уюшмаси


Сирдарё савдо-харид уюшмаси


Тошкент вилоят савдо-харид уюшмаси


Тошкент шаҳар савдо-харид уюшмаси


Фарғона савдо-харид уюшмаси


Хоразм савдо-харид уюшмаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 5 августдаги

399-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳудудий савдо-харид уюшмасининг намунавий

ТУЗИЛМАСИ


Бошқарув раиси

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Тайёрлов ва сотиш бўлими

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими

Чорвачилик хом ашёсини тайёрлаш бўлими

Молия бўлими

Деҳқон бозорлари ва савдо бўлими

Назорат инспекцияси

Кадрлар бўйича гуруҳ

Юридик бўлими

Савдо-тайёрлов ва мева-сабзавот базалари

Қурилиш ташкилотлари

Ҳайвонотчилик хўжалик

Вилоят автокорхоналари

Тошкент (шаҳар) уюшмалари

  

  

  

Уюшма ходимларининг тахминий сони:


1. Фарғона, Тошкент, Андижон вилоятларида - 25 - 30 киши.


2. Тошкент шаҳар, Хоразм, Сирдарё, Сурхондарё, Самарқанд, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Жиззах, Бухоро вилоятларида ва Қорақалпоғистонда - 15 - 23 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 5 августдаги

399-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси савдо-харид уюшмаси

"Ўзтайёрловсавдо" ижроия аппаратининг

ТУЗИЛИШИ


1. Раҳбарият


2. Маркетинг, моддий ресурслар, хом ашё ва маҳсулотларни харид қилиш, сотиш бўлими


3. Савдо-харид ташкилотлари тармоғини ривожлантириш бўлими


4. Иқтисодиёт, молия ва ҳисобот бўлими


5. Назорат - тафтиш бўлими


6. Савдони ташкил қилиш, деҳқон бозорлари ва савдо уйлари ишини мувофиқлаштириш бўлими


7. Ишлаб чиқариш корхоналари, капитал қурилиш ва транспорт бўлими


8. Ишлар бошқармаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 5 августдаги

399-сон қарорига

3а-ИЛОВА



"Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси ижроия аппаратининг

тавсия этилаётган тузилмаси


Раис

Ишлар бошқармаси

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

  

  

Савдо-харид ташкилотлари тармоғини ривожлантириш бўлими  4

Иқтисодиёт, молия ва ҳисобот бўлими  4

Савдони ташкил қилиш, деҳқон бозорлари ва савдо уйлари ишини мувофиқлаштириш бўлими  4



  



  



Маркетинг, моддий ресурслар, хом ашё ва маҳсулотларни харид қилиш, сотиш бўлими  4

Назорат - тафтиш бўлими  3

Ишлаб чиқариш корхоналари, капитал қурилиш ва транспорт бўлими  3

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 5 августдаги

399-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси корхоналарини

мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантиришга оид

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Вилоятлар

Корхона

ларнинг

умумий

сони


Хусусий

лаштирил

ган


Хусусий

лаштири

ладиган

лари


Мулкчиликнинг тавсия

этилаётган шакли


жамоа

хусусий,

оилавий


Қорақалпоғистон

Республикаси


327

182

89

52

37

Андижон


851

545

250

96

154

Бухоро


474

334

94

42

52

Жиззах


451

312

97

48

49

Қашқадарё


595

320

217

79

138

Навоий


349

260

57

17

40

Наманган


580

409

97

47

50

Самарқанд


921

653

171

71

100

Сурхондарё


425

198

153

30

123

Сирдарё


228

192

11

11

¦-

Тошкент


744

404

239

54

185

Фарғона


759

495

159

28

131

Хоразм


480

385

60

45

15

"Тошкооп-бозорсавдо"


271

135

79

44

35

Жами:


7455

4824

1773

664

1109

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 5 августдаги

399-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 20 январдаги

44-сон ва 1993 йил 11 августдаги 402-сон қарорлари

қандай бажарилаётганлигини текшириш

бўйича махсус комиссия

ТАРКИБИ


И.Ҳ. Жўрабеков


-

Бош вазирнинг Биринчи ўринбосари, комиссия раиси


В.А. Чжен


-

Бош вазир ўринбосари, Давлат мулки қўмитасининг раиси


М.3. Усмонов


-

Бош вазир ўринбосари


Б.М. Мустафоев


-

Республика Бош прокурори


А.М. Мардиев


-

Адлия вазири


З.А. Файзиев


-

"Ўзбексавдо" уюшмасининг раиси


Б.У. Абдуғаниев


-

Ўзбекбирлашув раиси


Б. Ғофуров


-

Вазирлар Маҳкамасининг бўлим мудири


В.И. Плетнёв


-

Вазирлар Маҳкамаси бўлим мудирининг ўринбосари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятларнинг ҳокимлари.









Время: 0.0142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск