Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.1994 й. ПФ-926-сон "Ўзбекистон Республика савдо-харид уюшмаси "Ўзтайёрловсавдо"ни ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.08.1994 й.

N ПФ-926



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА САВДО-ХАРИД

УЮШМАСИ "ЎЗТАЙЁРЛОВСАВДО"НИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисини мева-сабзавот маҳсулоти билан барқарор суратда таъминлаш, жамоа хўжаликлари, ижарачилар, деҳқон, фермер хўжаликлари ва аҳоли етиштираётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг улгуржи харид тизимини ривожлантириш, савдо-харид фаолиятида рақобатчилик муҳитини вужудга келтириш мақсадида:


1. Республика "Ўзкооптайёрловсавдо" кооператив бирлашмаси Кенгашининг мазкур бирлашма негизида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича Ўзбекистон хусусий ва жамоа корхоналарининг республика савдо-харид уюшмаси ("Ўзтайёрловсавдо")ни ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси:

юридик шахс ҳуқуқлари берилган хўжалик уюшмаси бўлиб, пайчилик асосларида жамоа корхоналарини ва хусусий тадбиркорларни ихтиёрий равишда бирлаштиради ҳамда ўз фаолиятини иқтисодий мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида ташкил этади;

ўзининг айланма маблағлари, шунингдек банкларнинг қарзга берадиган маблағлари ҳисобидан иш юритади (маҳсулот сотишдан тушадиган даромад, хусусийлаштиришдан олинган маблағлар ана шу ўз айланма маблағларининг манбалари бўлади).


3. Республика савдо-харид уюшмаси "Ўзтайёрловсавдо" зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

республика аҳолисига аввало деҳқон бозорлари ва ярмаркаларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари узлуксиз сотилишини таъминлаш;

жамоа хўжаликлари, ижарачилар, деҳқон хўжаликлари, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликлари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва иккиламчи хом ашё тайёрлаш, шунингдек уларни сақлаш, қайта ишлаш ва сотишни ташкил қилиш;

эҳтиёж ва таклифни ҳисобга олган ҳолда, маҳсулот тайёрловчиларнинг рақобатчилиги асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олиш имкониятларини яратиш.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Қорақалпоғистон "Кооптайёрловсавдо" республика бирлашмаси, вилоят "Кооптайёрловсавдо" бирлашмалари ва Тошкент шаҳар "Коопбозорсавдо" бирлашмаси неғизида ҳудудий савдо-харид уюшмаларини ташкил этишни белгиланган тартибда амалга оширсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий савдо-харид уюшмалари ўз фаолиятида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот берадилар ҳамда "Ўзтайёрловсавдо" уюшмасининг муассасалари ҳуқуқи билан унинг таркибига киради.


5. Вазирлар Маҳкамаси "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмасининг корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 20 январдаги 44-сон ва 1993 йил 11 августдаги 402-сон қарорлари бажарилишини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этиб, мулкчилик шаклларини ўзгартириш чоғида расмиятчилик ва суиистеъмолчиликларга йўл қўйиб бўлмасликка алоҳида эътиборни қаратсин.

Комиссиялар хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиб, объектлар ўзлари жойлашган ер участкалари билан биргаликда асосан хусусий мулкка айлантирилишини кўзда тутсинлар.

Комиссия ишининг натижалари бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқилсин.


6. Қишлоқ хўжалик маҳсулотини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш бўйича хусусийлаштирилган корхоналарнинг ташаббускорлиги ва омилкорлигини ривожлантириш мақсадида уларга иқтисодий мустақиллик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва акционерлик-тижорат банклари уюшма корхоналарига қонунда белгиланган тартибда тегишли кафолатлар ёки гаров бериш шарти билан зарур кредитлар ажратиб берилишида уларни бутун чоралар билан қўллаб-қувватласин.


7. Анъанавий бозор муҳитини қайта тиклаш мақсадида, халқнинг турмуш тарзини ҳисобга олиб, 1994-1995 йиллар давомида барча деҳқон бозорлари қайта қурилиши таъминлансин. Ана шу мақсадлар учун биринчи галда бозорларнинг ўз маблағлари сарфланиб, улар 1996 йилнинг 1 январигача республика ва маҳаллий бюджетларга солиқ тўлашдан озод қилинсин.

Ушбу иш бажарилиши учун шахсий жавобгарлик республика шаҳар ва туманлари ҳокимларининг зиммасига юклансин.


8. Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида мазкур Фармонни рўёбга чиқаришга оид ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи қарор қабул қилсин.


9. "Мева-сабзавот маҳсулотини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш бўйича республика кооператив бирлашмаси ("Ўзкооптайёрловсавдо")ни ташкил этиш тўғрисида" 1991 йил 8 майдаги Фармон ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 7, 219-модда



























Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск