ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.05.1995 й. ПФ-1157-сон "Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл тери сотилишини таъминловчи Қорақалпоғистон Республика ва вилоят уюшмаларини тугатиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
17.05.1995 й.
N ПФ-1157
ХЎЖАЛИКЛАР ИХТИЁРИДА ҚОЛДИРИЛАДИГАН
ПАХТА ТОЛАСИ, ПИЛЛА, ЖУН ВА ҚОРАКЎЛ
ТЕРИ СОТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКА
ВА ВИЛОЯТ УЮШМАЛАРИНИ
ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА
Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишда уларнинг мустақиллигини кенгайтириш мақсадида:
1. Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл тери сотилишини таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмалари муассис-хўжаликларининг уларни тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Муассислар уюшмаларнинг қонунда белгиланган тартибда тугатилишини таъминласинлар.
2. "Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл тери сотилишини таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларини ташкил қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 7 октябрдаги Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу масала юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1995 йил, 5-сон, 91-модда