Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Молия вазирлиги 9-сон, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 1-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 1/1-сон "Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 04.02.2010 й. Қарори (АВ томонидан 15.02.2010 й. 1292-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.02.2010 й.

N 1292-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.02.2010 й.

N 9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

04.02.2010 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.02.2010 й.

N 1/1


ҚАРОРИ



"Балиқ овлаш корхоналарида табиий

сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара

ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби

тўғрисида"ги низомга ўзгартиш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида


2010 йил 25 февралдан кучга киради


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги 350-сон "Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 127-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 6 ноябрдаги 125 , 02-1212 ва 01/22-142-сон қарори (рўйхат рақами 1292, 2003 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 24-сон) билан тасдиқланган "Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                   Р. Азимов



Табиатни муҳофаза қилиш

давлат қўмитаси раиси                                                     Н. Умаров



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                      З. Рўзиев






Қарорга

ИЛОВА



"Балиқ овлаш корхоналарида табиий

сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара

ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби

тўғрисида"ги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

табиий сув ҳавзаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ижара шартномасини жорий йилда тўланадиган ижара ҳақи миқдорини белгилаб, танлов ғолиби бўлган балиқ овлаш корхонаси билан тузади;

ҳар йили февраль ойининг 15-санасигача ижара ҳақини қайта аниқлаб, шартноманинг ижара ҳақи бандига тегишли ўзгартириш киритади.

3. Ижарага берилган табиий сув ҳавзаларидан олинадиган ижара ҳақи миқдорини ҳисоблаш учун:

а) ижарага берилган сув ҳавзаларининг умумий майдони (гектарда);

б) ижарачи томонидан ўтган йилда бир гектар сув ҳавзасидан тутиб олинган (сотилган) маҳсулотнинг ўртача миқдори;

в) мутасадди ташкилотлар (давлат статистика органлари, монополияга қарши курашиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш органлари ва бошқалар) маълумотларига асосан ҳудуд (вилоят)да балиқнинг ўтган йилдаги истеъмол бозоридаги ўртача нархи аниқланади.

4. Ижара ҳақини ҳисоблашда иловада келтирилган ставкалар қўлланилади.

5. Юқорида қайд қилинган маълумотларга асосан ижара ҳақи қуйидаги тартибда аниқланади:


Иҳ = Ҳ1 х Нў х Му х Ис : 100


Бунда:

Иҳ - ижара ҳақи;

Ҳ1 - бир гектардан олинган ўртача ҳосилдорлик;

Нў - ўртача нарх;

Му - сув ҳавзасининг умумий майдони;

Ис - ижара ҳақини ҳисоблаш ставкаси, фоизда".


2. Қуйидаги мазмундаги 5-1 ва 5-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"5-1. Ижарага берилган сув ҳавзасининг бир гектарида ўтган йили тутилган балиқ ва сув жониворларининг ҳосилдорлиги 4,2 килограммдан кам бўлса, ижара ҳақини ҳисоблашда бу кўрсаткич 4,2 килограмм миқдорида олинади.

5-2. Жорий йил учун ҳисобланган ижара ҳақининг суммаси ўтган йили учун ушбу Низомдаги тартибда ҳисобланган ижара суммасининг 1,05 коэффициентга кўпайтирилган миқдоридан кам бўлса, ижара ҳақи ўтган йилги ижара суммасини 5 фоизга кўпайтириб аниқланади".


3. 10-банддаги "0,07 фоиз" деган сўзлар "0,5 фоиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ илова билан тўлдирилсин.


5. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА


"Балиқ овлаш корхоналарида табиий

сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун

ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни

ундириш тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА


Ижара ҳақини ҳисоблашда қўлланиладиган

ставкалар миқдори


Ҳосилдорлик кг/га


Ижара ҳақини ҳисоблаш ставкаси (фоизда)


15 гача


10

15 - 20 гача


9

20 - 25 гача


8

25 - 30 гача


7

30 - 35 гача


6

35 - 40 гача


5

40 ва ундан юқориси


4


"

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 57-модда





























Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск