Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 20.12.2003 й. 1292-сон билан рўйхатга олинган 06.11.2003 й. Молия вазирлигининг 125-сон, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 02-1212-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 01/22-142-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 20 декабрда 1292-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза

қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва

сув хўжалиги вазирлигининг

2003 йил 6 ноябрдаги

125-сон, 02-1212-сон,

01/22-142-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан

фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва

уни ундириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги "Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 350-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, балиқ ва бошқа сув жониворларини овлаш ёки уларни кўпайтириш учун фойдаланилаётган ёки фойдаланиш мумкин бўлган барча табиий сув ҳавзаларидан (денгиз, дарёлар, сув омборлари, кўллар ва уларга ёндош сув ҳавзалари - кўл хўжаликлари ва балиқ питомникларидан ташқари) олинадиган ижара ҳақларининг миқдори ва уни ундириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомга асосан табиий сув ҳавзалари камида 10 йил муддатга ижарага берилиб, ижарага олган балиқ овлаш корхоналари сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи тўлайдилар.



II. ИЖАРА ҲАҚИНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

табиий сув ҳавзаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ижара шартномасини жорий йилда тўланадиган ижара ҳақи миқдорини белгилаб, танлов ғолиби бўлган балиқ овлаш корхонаси билан тузади;

хар йили февраль ойининг 15-санасигача ижара ҳақини қайта аниқлаб, шартноманинг ижара ҳақи бандига тегишли ўзгартириш киритади.

3. Ижарага берилган табиий сув ҳавзаларидан олинадиган ижара ҳақи миқдорини ҳисоблаш учун:

а) ижарага берилган сув ҳавзаларининг умумий майдони (гектарда);

б) ижарачи томонидан ўтган йилда бир гектар сув ҳавзасидан тутиб олинган (сотилган) маҳсулотнинг ўртача миқдори;

в) мутасадди ташкилотлар (давлат статистика органлари, монополияга қарши курашиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш органлари ва бошқалар) маълумотларига асосан ҳудуд (вилоят)да балиқнинг ўтган йилдаги истеъмол бозоридаги ўртача нархи аниқланади.

4. Ижара ҳақини ҳисоблашда иловада келтирилган ставкалар қўлланилади.

5. Юқорида қайд қилинган маълумотларга асосан ижара ҳақи қуйидаги тартибда аниқланади.


Иҳ = Ҳ1 х Нў х Му х Ис: 100


Бунда:

Иҳ - ижара ҳақи;

Ҳ1 - бир гектардан олинган ўртача ҳосилдорлик;

Нў - ўртача нарх;

Му - сув ҳавзасининг умумий майдони;

Ис - ижара ҳақини ҳисоблаш ставкаси, фоизда.

5-1. Ижарага берилган сув ҳавзасининг бир гектарида ўтган йили тутилган балиқ ва сув жониворларининг ҳосилдорлиги 4,2 килограммдан кам бўлса, ижара ҳақини ҳисоблашда бу кўрсаткич 4,2 килограмм миқдорида олинади.

5-2. Жорий йил учун ҳисобланган ижара ҳақининг суммаси ўтган йили учун ушбу Низомдаги тартибда ҳисобланган ижара суммасини 1,05 коэффициентга кўпайтирилган миқдоридан кам бўлса, ижара ҳақи ўтган йилги ижара суммасини 5 фоизга кўпайтириб аниқланади.


III. ИЖАРА ҲАҚИНИ

УНДИРИШ ТАРТИБИ


6. Ижара ҳақи балиқ овлаш корхоналари томонидан йил давомида 2 қисмга бўлиб тўланади. Бир қисми (ижара хакининг 40 фоизидан кам бўлмаган) йилнинг 1 апрелигача, қолган қисми 1 октябргача тўлаб берилади.


7. Сув ҳавзаси ижарага берилган биринчи йилда жорий йил учун ижара хаки ушбу йилда фаолият кўрсатадиган ойлар миқдорига тенг улушларда куйидаги тартибда белгиланади:


Их = Йих /12 х Тм


Их - ижара ҳақи;

Йих - йиллик ижара хаки;

Тм - жорий йилда фаолият кўрсатадиган ойлар сони.


8. Ижарачи ижара ҳақининг:

а) 68 фоизини тегишли махаллий бюджетларга, шу жумладан балиқчилик тармоғини ривожлантириш тадбирларига;

б) 20 фоизини "Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси"га;

в) 12 фоизини Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига йуналтиради.

9. Ижарачи томонидан ижара ҳақининг ўз вақтида тўлаб борилиши тегишли идоралар томонидан назорат қилинади.



IV. ЖАВОБГАРЛИК


10. Ижарачи ижара ҳақини белгиланган муддатларда тўлаб бермаса, тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида, лекин ижара ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ундирилади. Пеня ижара ҳақи суммасини тўлашдан озод қилмайди.

11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА


Ижара ҳақини ҳисоблашда қўлланиладиган

ставкалар миқдори

  

Ҳосилдорлик кг/га


Ижара ҳақини ҳисоблаш ставкаси (фоизда)


15 гача


10

15 - 20 гача


9

20 - 25 гача


8

25 - 30 гача


7

30 - 35 гача


6

35 - 40 гача


5

40 ва ундан юқориси


4

        









































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск